Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Тафаккур турлари 
Муайян ижтимоий муҳитда турмуш кечираётган одамларнинг 
эҳтиёжлари хатти-ҳаракат мотивлари нарсаларга қизиқишлар, интилишлар, 
майллар, ақлий қобилиятлари, ҳатто фаолиятлари ҳам турли тумандир. 
Худди ана шу боисдан уларнинг тафаккури ҳам ҳар хил ҳолатларда 
вазиятларда турлича тарзда вужудга келади, намоён бўлади.
Психология фанида тафаккур турлари топшириқ хусусиятига, фикр 
ёйиқлигига, фикрнинг оригиналлик даражасига қараб, қуйидагича шартли 
классификация қилинади. 
А.В.Петровский муҳаррирлигида чоп этилган, “Умумий психология” 
дарслигида тафаккурни қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: кўргазмали-
ҳаракат, кўргазмали-образли, мавҳум назарий тафакур турлари ва бошқалар.
 
Кўргазмали-ҳаракат тафаккур тури.
Тарихий тараққиёт давомида 
одамлар ўз олдиларида турган мақсадларни дастлаб амалий фаолият нуқтаи 
назаридан ечганлар, кейинчлик унда назарий фаолият ажралиб чиққан. 
амалий ва назарий фаолият чамбарчас бир-бири боғлангандир.
Кўргазмали-ҳаракат тафаккур турига психологик адабиётларда 
қуйидагича таърифлар учрайди. Жумладан, В.Каримова томонидан 
кўргазмали-ҳаракат тафаккури одамнинг реал предметлар билан иш 
қилаётган пайтда фикрлаш жараёнини назарда тутади. “Психологик луғатда” 
кўргазмали ҳаракатли тафаккур амалий тафаккурнинг бевосита идрок 
қилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳаракатлар ёрдами билан амалга 
ошириладиган фикрлаш тури, деб тавсифланади.
Соф психологик фаолият бирламчи эмас, балки амалий фаолиятнинг 
ўзи бирламчидир. Яна фаолиятнинг тараққиёти давомида унга нисбатан 
мустақил назарий фикр юритиш фаолияти ажралиб чиққан. Фақат бутун 
инсониятнинг тарихий тараққиёти эмас, балки шу билан бирга ҳар бир 
боланинг психик тараққиёти жараёни ҳам даставвал соф назарий фаолият 
эмас, балки амалий фаолиятдир.
Агарда инсониятнинг тарихий тараққиёти муаммосидан четланиб, 
ушбу масалани олиб қарасак, у ҳолда амалий фаолият бирламчи эканлигига 
ишонч ҳосил қиламиз. Бунинг учун инсоннинг онтогенетик тараққиётини 
дастлабки фазасига мурожаат қиламиз. Бола туғилишдан тортиб, то унинг 
боғча ёшигача даврини амалий фаолиятда кўргазмали-ҳаракат тафаккури 
ўсишининг асосий палласи деб аташ мумкин. Мазкур ёшдаги инсон зоти ана 
шу амалий фаолият негизида ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий 
билимларни ўзлаштиради, натижада кўргазмали-ҳаракат тафаккури ўса 
боради. Ушбу ёшдаги кичкинтойлар ўзлари ўйнаётган ўйинчоқларни қўллари 
билан бевосита ушлаб кўриш орқали улар билан танишадилар, шунинг билан 
бирга уларни идрок қилишга интиладилар. Идрок қилинган предметлар ва 


ўйинчоқларни ўзаро солиштирадилар, қисмларга ажратадилар, анализ ва 
синтез қиладилар, бўлакларга ажратилганларни яхлит ҳолга келтириб 
бирлаштирадилар. Катталар тушунтиришига ишонч ҳосил қилмасдан, айни 
чоғда уларни объектни синдириб ёки бузиб бўлса ҳам, уларнинг ички 
тузилиши билан танишиш иштиёқи, майли кучли бўлади. Шу боисдан 
амалий характердаги муаммоларни ҳал қилишда кўпинча бузиб, тузатиш 
йўли билан ҳаракат қиладилар. Кўргазмали-ҳаракат тафаккури боғча ёшига 
етгандан сўнг болаларда ўз қийматини йўқота бошлайди. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish