Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

эҳтимоллик ҳукмлари
деб 
аталади. Нарсалар билан хусусиятлар ўртасидаги алоқани тахминан эмас, 
балки ҳақиқатдан аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай 
шаклда изҳор қиламиз. Факультет кутубхонасида кўп янги китоблар мавжуд. 
Мактабимиздаги кимё хонаси жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган. 
Бундай ҳукмлар 
воқелик (ассерторлик) ҳукмлари
деб аталади.
Ҳукмнинг шундай юқори шакли борки, унда фақат ҳақиқатда бўлган 
воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг алоқаси қонуний 
эканлиги аниқлаб берилади. Масалан, бутун дунёда тинчлик ғалаба 
қозониши муқаррар, сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг 
логарифмига пропорционалдир. Бундай ҳукмлар 
зарурий (аподиктик) 
ҳукмлар 
деб аталади. Бундай ҳукмларда инсон нарса, воқелик, ҳодиса билан 
унинг хусусияти ўртасида мустаҳкам боғланиш борлигини ва бу боғланишга 
зид келадиган бошқа бир ҳолнинг бўлиши асло мумкин эмаслигини акс 
эттиради. Психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил қилиниши 
таъкидлаб ўтилади. Биринчи йўл билан ҳукм ҳосил қилинганда идрок қилиш 
зарур бўлган нарсаларнинг бевосита ўзи ифодаланади. Иккинчи йўл билан 
эса бевосита мулоҳаза юритиш ёрдами билан ҳукм амалга оширилади. 
Масалан, бу автомобилнинг янги модели. Мазкур мисолда ҳукм 
чиқаришнинг бирламчи йўли акс эттирилган. Даставвал олимлар кашфиёт 
ёки ижодий жараёнда назарий жиҳатдан мулоҳаза юритиш ёрдамида ҳукм 
чиқарадилар. Улар чиқарадиган ҳукмнинг тўғрилиги амалиётда кейинчалик 
тасдиқланади. Бу иккинчи йўл билан ҳукм чиқаришга мисолдир. 
Хулоса чиқариш 
Бир қанча ҳукмларнинг мантиқий боғланиши натижасида ҳосил 
бўлган янги ҳукм инсоннинг билиш фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. 
Хулоса чиқариш
шундай тафаккур шаклидирки, бу шакл воситаси билан 
биз икки ёки ундан ортиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қиламиз. Масалан, 
ҳар қандай ҳаракат материя ҳаракатидир, иссиқлик ҳаракат шаклидир, деган 
иккита ҳукмни олайлик. Бу икки ҳукмдан, демак иссиқлик материя 
ҳаракатидир деган янги ҳукм чиқарилади. Бунда биринчи ҳукм ҳамиша 
умумий ҳукм бўлиб, иккинчи ҳукм якка ҳукм бўлади. 
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, мулоҳаза юритиш ҳам 
хулоса чиқариш ҳам воқеликни бевосита билишнинг асосий шакли сифатида 
намоён бўлган олдинги икки ҳукмга асосланиб, учинчи ҳукм чиқарилади. 
Мазкур хулосани бевосита текшириб кўришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди. 
Шу сабабдан хулоса чиқаришда фикр ўртасидаги шундай боғланиш 


натижасида бир ёки ундан ортиқ ҳукмлардан учинчи ҳукм келтириб 
чиқарилади. 
Хулоса чиқариш уч турга бўлинади: индуктив, дедуктив ва аналогия. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish