аффиксли сўз ясовчи модель
Ўзбек адабий тили таркибига форс-тожик тилидан жуда
барвақт ўзлашган
–гоҳ
аффикси иштирокида юзага келган бу модель асосдан
англашилган воқеа-ҳодиса содир бўлувчи ўрин, жой номини ифодалайди:
жанггоҳ («
поле битвы», «арена битвы»
), аскаргоҳ
(«военный лагерь»
),
лашкаргоҳ
( «военный лагерь»
)
ва ҳ.к.
– нома
аффиксли сўз ясовчи модель
Форсча-тожикча сўз-аффиксли ушбу модель асосан ҳужжат, ёзув, хат,
ҳужжат номи намунаси маъносини англатадиган терминларни ясайди( УРСл
1988; 723):
баённома
(«протокол»),
васиятнома
(«письменное завешание»),
гувоҳнома
(«свидетельство»),
аҳднома
(«контракт», «договор»),
шартнома
(«договор»),
маълумотнома
(«справка»),
ахборотнома
(«вестник»),
шаҳодатнома(«аттестат.
4.2.Истиқлол даври ўзбек луғатшунослиги эришган ютуқлар
Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва 1991 йилда
Мустақилликнинг қўлга киритилиши ўзбек лексикографияси олдида шонли
уфқларни очиб берди. Мустақилликнинг дастлабки йиллардан бошлаб ўзбек
луғатчилиги ўтмишда эришилган тажриба ва анъаналар негизида турфа
турдаги луғатлар тузиш масалаласини ижобий ҳал қилишга киришди. Бу
борада қўйилган жиддий қадамлардан бири Ўзбекистон миллий
энциклопедиясини Истиқлол ғоялари асосида тузиш, собиқ шўролар даврида
ноҳақ камситилган аждодлар ҳаёти ва фаолиятини объектив, ҳаққоний
ёритиш,
тоталитар
тузум
сиёсати
ва
мавкурасини
ифодаловчи
тушунчалардан воз кечиш сингари мақсадлар сари йўналтирилган 12
жиллдан иборат Миллий энциклопедиянинг нашр қилиниши Республика
ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек, ўзининг илмий жиҳатдан чуқур, айни вақтда оммабоплиги
билан кенг китохонлар орасида обрў-эътибор топиб, жаҳоннинг нуфузли
қомуслари қаторидан муносиб ўрин олди. 32 дан ортқ фан соҳаларига доир
тушунчалар қатори умумбашарий маълумотларни ҳам ўз ичига қамраб олган
47
энциклопедия жилдларида 60 мингдан ортиқ мақолалар келтирилган.
Энциклопедиядан жой олган мақолалар 9 таҳририят томонидан тавсия
этилган. Мақолаларнинг ҳажми уларнинг мазмун-моҳияти, характеридан
келиб чиққан ҳолда ўзаро фарқланган. Мамлакатлар, давлатлар, географик
объектлар, сулолалар, машҳур тарихий шахслар кенгроқ ёритишни тақозо
этган.
Этимологик луғат яратиш тузувчидан тил тарихидан юқори даражада
хабардор бўлишни, тилда содир бўлувчи қонуниятлар, сўз ясалиши
жараёнларини пухта эгаллашни тақозо этади. Этимологик луғатлар тузиш
масаласига тилшунослар жуда эрта диққат қаратишган бўлса-да, бироқ том
маънодаги этимологик луғатлар нисбатан кейинги даврларда яратилди.
Туркийшуносликда этимологик луғатлар тузишга қўл урган олимлар бармоқ
билан саналарли. Хусусан, “Чуваш тилининг этимологик луғати” Егоров
томонидан ўз вақтид тузилди. Собиқ СССР ФА Тилшунослик институтида
Э.В.Севортян раҳбарлигида дунё юзини кўрган “Туркий тилларнинг
этимологик луғати” (Этимологический словарь тюркских языков ).1-1У.М.,
1974-1989, Ҳасан Эреннинг Туркий тиллар этимологик луғати шулар
жумласига кирар эди. Ўтган асрнинг охирида ўзбек луғатшунослиги
қаршисида этимологик луғат яратиш масаласи кўндаланг турар эди. Ушбу
ўта оғир, айни пайтда, шарафли вазифани амалга ошириш профессор
Ш.Раҳматуллаев бошчилигидаги ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) тилчилари
зиммасига юклатилди. 1997-1999 йилларда “Ўзбек тилининг қисқача
этимологик луғати” чоп этилди. Тўрт китобчадаги мақолаларнинг талай
қисми кейинчалик қайтадан тузилди, йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб,
бартараф қимлинди. Луғат 2000 йилда “Университет” нашриётида
Ш.Раҳматуллаев номи билан “Ўзбек тилининг этимологик луғати” шаклида
нашр қилинди. Мазкур луғатнинг биринчи жилди туркий сўзлар
этимологиясига бағишланган бўлиб, унда 2400дан ортиқ сўз қамраб олинган.
Луғатнинг 2003 йилда эълон қилинган П жилдида араб сўзлари ва улар билан
ҳосилалар, 2009 йилда дунё юзини кўрган Ш жилдида эса форсча, тожикча
бирликлар ва улар билан ҳосилаларнинг этимологияси берилган.
Ўзбек лексикографияси изоҳли луғатлар тузиш борасида ҳам муайян
ютуқларни қўлга киритди. Маълумки, 1981 йили Москвадаги “Русский язик”
нашриётида З.Магруфов таҳрири остида 60000 сўзни ичига олган “Ўзбек
тилининг изоҳли луғати” икки жилд тарзида чоп этилган эди. Ўз вақтида
ўзбек луғатшунослигининг улкан ютуғи сифтида баҳоланган ушбу луғат
Мустақилликдан кейинги мавжуд талабларни қондиришда қўл келмай қолди.
Зеро, унда изоҳланган сўзларнинг аксар қисми тоталитар тузум мафкураси,
маънавияти билан боғлиқ эди. Ўзлигини ангаб етган, азалий қадриятларини
қайта тиклаш йўлиги тушиб олган ўзбек миллати вакиллари учун истиқлол,
озодлик, эркинлак, ватанпарварлик, фидойлик ғояларини тараннум этувчи
мутлақо янги типдаги изоҳли луғат тузиш зарур эди. Ушбу жиҳатлардан
келиб чиққан ҳолда ЎзР ФА Тил ва адабиёт инситути луғатчилари саъй
ҳаракати натижасида 5 жилддан иборат “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”
жорий алифбода нашр қилинди. Луғатнинг лотин графикаси асосидаги янги
48
ўзбек алифбосидаги нусхаси нашр юзини кўриш арафасида.
Истиқлол йилларида ўзбек луғатшунослиги юқорида қайд этилган
луғатлардан ташқари икки тилли, чаппа(терс), частотали,тезаурс ва ҳ.к.
луғатлар тузиш борасида ҳам сезилари ишларни бажарди. Айниқса, илм-фан,
техика соҳасига доир терминологик луғатлар тузишдаги ишларни таъкидлаш
лозим бўлади. Бу борада тиббиёт фанида қўлланувчи терминларнинг
таржима, изоҳли луғатларининг катта миқдорда нашр юзини кўргани
қуванарли ҳол. Тарихда қўлланган ижтимоий, сиёсий, ҳарбий терминлар
изоҳига бағишланган луғатлар нашр қилинди. Натижада, бугунги китобхон
ўтмиш билан яқиндан ошно бўлиш имкониятига эга бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |