2.2.
Алишер Навоий ва бошқа ўзбек адиблари асарларига
бағишланган мумтоз луғатларнинг тузилиш принциплари.
ХУ асрнинг бошларидан эски ўзбек адабий тили тўлалигича
й
тилига
айланди, яъни олдинги асрларда қўлланган бир қатор сўзларнинг
инлаутидаги
дз
товушининг
й
товушига ўтиш жараёни узил-кесил якунига
етди. Айни ҳодисанинг юз берганини эски ўзбек адабий тилида яратилган
дастлабки асар ҳисобланмиш Дурбекнинг “Юсуф ва Зулайҳо” достони яққол
намойиш этади.
Эски ўзбек адабий тилининг шаклланиш ва ривожланишига бебаҳо улуш
қўшган Яқиний, Лутфий, Отоий, Саккокий, Муқимий, Гадоий сингари
шоирларнинг назамий асарларида ХУ аср ўзбек адабий тили сўз бойлиги
маълум даражада ифодасини топган. Бироқ ўзбек тилининг бундан тахминан
беш аср муқаддам қўлланишда бўлган луғат хазинаси, муболағасиз,
тилимизнинг том маънодаги асосчиси, улуғ шоир ва мутафаккир, йирик
давлат арбоби, эл-юрт ҳомийси ҳазрат Низомуддин Мир Алишер Навоийнинг
ҳам назм, ҳам насрда битилган 32дан ортиқ бадиий, тарихий, илмий,
дидактик асарларида қайд этилган. Турли жанрларда ижод қилган Навоий
22
ўзбек тилининг жозибаси, қудрати, имкониятларидан истифода этган ҳолда
26 мингдан ортиқ сўз, сўз бирикмалари, ибораларни қўллаб, тилимизнинг на
қадар бой, серқирра, ҳар қандай тушунчани ифодалаш имкониятига эга
эканлигини жаҳон афкор оммасига рўй-рост кўрсатди.
Алишер Навоий эски
ўзбек тили сўз фондида мавжуд бўлган, кундалик турмуш тарзида фаол
ишлатилган сўзларни асарларида ишлатиш, уларга турли маъновий
вазифалар юклаш билан чекланиб қолмади,балки она тилининг кенг
имкониятларини ишга солиб кўпдан-кўп янги сўзлар яратди, тил луғат
таркибининг бойишига салмоқли хисса қўшди. Таъкидлаш жоизки, Навоий
асарларида омма учун маъноси тушунарли бўлган сўзлар қатори, мазмун-
моҳиятини англаш мураккаб ёки қийин ҳисобланган лексик бирликлар ҳам
анчагина эди. Мана шу вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида шоир вафотидан
сўнг унинг асарларига луғатлар тузиш масаласи кун тартибидан ўрин олган
эди. Ушбу йўналишдаги дастлабки иш сифатида 1505 йили шахсан Султон
Ҳусайн Бойқаро мирзо ташаббуси билан Толи Имони Ҳиравий томонидан
тузилган “Бадое ул-луғат” саналади. Мазкур луғатнинг тузилиш
принциплари, унда изоҳланган сўзлар, тасдиқловчи фактик материаллар
хусусида
туркологияда
А.К.Боровков,
Б.Ҳасанов, Э.Умаров
каби
олимларнинг изланишларида керакли маълкмотлар берилган. Шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, луғат асосан Навоий асарларида ишлатилган соф
туркий(эски ўзбек)ча, мҳғулча ва жуда оз миқдорда арабча сўзларнинг
форсча-тожикча изоҳини беришга қаратилган.Шу жиҳати билан “Бадое ул-
луғат” икки тилли луғатлар турига мансубдир. Бу даврга келиб икки тилли
луғатлар тузиш борасида муайян тажрибага эришилган эди, арабча-форсча,
форсча-туркча, туркча-арабча луғатлар тузиган бўлиб, лексикографик ан-
анганинг м авжудлиги Толи Имони Ҳиравийга сифатли луғат яратиш
имконини берди. Асардан жами 854 сўз ўрин олган.
Ушбу луғат мақолаларининг тузилиш схемаси қуйидаги босқичларни ўз
ичига олган:
1.
Луғат мақоланинг бош сўзи – у феъл, от, сифат, сон, олмош, равиш,
сифатдош, ундовлар, юклама ва қўшимчалар бўлиши мумкин.
2.
Сўзнинг ёзилиши ва ўқилишига оид фонетик қайдлар.
3.
Сўзнинг форсча таржимаси ёки кенгайтирилган изоҳи . Бу ерда сўзнинг
этимологияси, ишлатилишига доир турли маълумотлар келтирилади.
4.
Сўзнинг шакли бўйича грамматик қайдлар.
5.
Бош сўз ва ундан ясалган сўз шаклларининг ҳар бири маъносини
тасдиқлаш учун келтирилган шеърий парчалар.
“Бадое ул-луғат”нинг 1705-1706 йилда кўчирилган ягона нусхаси Санк-
Петербургдаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасида сақламоқда.
Румий томонидан тузилган “Абушқа” луғатининг ҳозир 8 та қўлёзма
нусхасидан 5таси Санкт-Петербургда, 32таси ЎзФА Шарқшунослик илмий-
текшириш марказида сақланмоқда.Луғатнинг кенг тарқалган номи унинг
ичига кирган сўзларнинг биринчиси, яъни “Абушқа” (қария, кекса) дан
олинган. Луғат дастлаб Ҳ. Вамбери, ундан кейин В.Вельяминов-Зернов
томонидан 1869 йилди Петербургда нашр қилинган.
23
“Абушқа” ўз ичига 2054 сўз ва сўз шаклларини қаираб олган. Сўзлар
бошланиш ҳарфларига кўра 21 бобга ажратилган. Боблар ўз ичига кирган
сўзларининг биринчи ҳарфи номи билан, масалан,
Do'stlaringiz bilan baham: |