Қисмларга ажратиш – ювиш ва яроқли – яроқсизларга ажратиш
ишлари.
Машиналарни қисмларга ажратишда винтли ва тахтакачлар
ўтказилган бирикмаларни ажратиш кўп меҳнат талаб қилади; винтли
бирикмаларни ажратишга машинани қисмларга ажратишдаги барча
меҳнатнинг 60-65 фоизи, тахтакачлаб ўтказилган бирикмаларни
ажратишга эса 20-25 фоизи сарф қилинади. Тахтакачлаб чиқаришда
қўйиладиган куч шу бирикмани тахтакачлаб ўтказишда сарфланган
кучдан 10-15 фоизга катта бўлади.
Тахтакачланган бирикмаларни ажратиш учун ажраткичлар,
устқўймали тахтакачлар ёки камдан-кам ҳолларда уриб чиқаргичлар
(болға билан урилади) ишлатилади.Шунда винтли, гидравлик ёки
пневматик юритмали ажраткичлар қўлланилади.
Бўлаклаш
(қисмларгаажратиш)
маъсулятлиоперацияларданбирибўлиб,
машиналарникапиталтаъмирлашдагимехнатсарфинингтахминан
20
фоизниташкилқилади. Бўлаклаш сифатига, уни ташкил қилиш ва
бажариш технологиясига катта аҳамият бериш зарур, чунки яроқли
деталлар таъмирлаш хўжалигида прейскурант баҳосининг 10-20% ини,
таъмирланган детал 30-40% ини, алмаштириладиганлари эса 110-150%
ини ташкил қилади. Бўлаклаш технологиясига риоя қилиш ва бунда
механизатсиянинг самарали воситаларини қўллаш натижасида қайта
фойдаланиладиган подшипниклар сонини 15…20 % га, меъёрда
белгиланган деталларни 25% гача, кронштейнлар сонини 10% гача ошиш
имконини беради ва таннархнинг пасайишига ва машиналарнинг
таъмирлаш сифатининг ошишига олиб келади.
Бўлаклаш технологик жараёни қуйидагилардан иборат: машина
агрегатларга, агрегатлар узелларга узеллар эса деталларга ажратилади.
Таъмирланадиган машиналар ташқи ювишдан ва тозалашдан сўнг
машиналарнинг бўлаклаш цехига келиб тушади ва улар агрегат,
узелларга бўлакланади. Агрегат ва узеллар эса деталларга бўлаклаш
постига узатилади. Бўлаклашдан сўнг деталлар тозалаш ва ювиш
жараёнидан ўтади. Сўнгра улар таъмирланади ва машиналарнинг йиғиш
учун мўлжалланган иш ўринларига узатилади.
Ихтисослашган устахона ёки заводларда таъмирланадиган
машиналарни тозалаб ювилгандан сўнг бўлаклаш цехига (линясига)
тушади, уйердамашинаагрегатваузелларгабўлакланади. Сўнг мазкур
агрегат ва узеллар ювиб тозаланади ва бўлаклаш постларига келиб
тушади. Тозалашдан олдин, одатда агрегатлар қисман бўлакланди, яъни
бундан ташқи узеллар ечиб олинади. Масалан, двигателларни ювиш ва
тозалашдан олдин филтерлар, сув насос, ёнилғи насос, двигател картери,
узатмалар қутиси ва орқа кўприк қопқоқлари ечиб олинади.
Аммо технологик жараён машиналарни бўлаклаш кетма - кетлиги,
ейилиш
ва
бузилиш
характери,
таъмирлаш
корхонасининг
жиҳозланганлик даражаси ҳамда қабул қилинган ишлаб чиқариш
жараёнига боғлиқ. Шундай қилиб, жорий таъмирлашда машина қисмини
бўлакланади,
капитал
таъмирлашда
эса
машина
тўлиқ
бўлакланади.Шунинг учун ҳам машиналарни таъмирлашда улар
конструксиясининг ўзига хос томонларини хисобга олиш керак. Ҳар бир
машина учун бўлаклаш технологик картаси тузилади.Унда машиналарни
бўлаклаш кетма-кетлиги, қўлланиладиган асбоб-ускуналр кўрсатилади.
Машинанинг йиғиш технологияси.
Машинанинг йиғиш деганда
кинематик схемаларга, техник шартларга ва йиғиш чизмаларида
бериладган ўлчам қийматларига риоя қилган ҳолда деталлардан жуфтлик
ва узеллар, узел ва деталлардан агрегатлар, агрегат узел ва деталлардан
машина хосил қилиш тушунилади.
Йиғиш жараёни машиналарни таъмирлашда энг масъулятли жараён
хисобланади.Таъмирланган деталлардан машина йиғиш жараёни йиғиш
элементларининг хар-хил таркибга эга бўлиш хусусиятлари билан
ажралиб туради. Машиналар ейилган, аммо ишлатиш учун яроқли
таъмирланган ва деталлар гурухларидан йиғилади. Демак, йиғишда
иштирок этувчи деталлар бир хил бўлмайди, шунинг учун йиғиш
жараёнида қўшимча мослаш ва текшириш ишларини бажариш талаб
қилинади.
Айрим деталлар ишлатиш жараёнида ҳар доим ҳам дастлабки
ўлчамлари ва геометрик шаклларини сақлаб қололмайди. Бу эса, ўз
навбатида, йиғилган узелнинг элементлари ўзаро жойлашишида бир
қанча ноаниқликлар ҳосил бўлишига олиб келади. Умумий ноаниқликлар
миқдорини аниқлаш мураккаб ҳисоб-китоблар ва таҳлилларни талаб
қилади. Бунда машина ёки агрегатни йиғишдаги техник шартлар
хақиқатда қандай бажарилишини аниқлаш керак.Бунинг учун
қуйидагиларни аниқлаш лозим.
1) ишлатиш ва таъмирлаш жараёнида деталларнинг қайси ўлчамлари
ўзгаришини ва уларнинг йиғиш сифатига қандай таъмир қилиш;
2) йиғишда қайси бирликлар энг кўп ноаниқликлар манбаи бўлиши;
3) йиғиш жараёнида деталларни қайси ўлчамларини қатъий назорат
қилиш ва деталлар жоиз ўлчамларининг қийматларини йиғиш сифатини
пасайтирмаган ҳолда кенгайтириш мумкинлигини аниқлаш.
Одатда, бундай масалалар машиналарни таъмирлаш ва йиғишга
оид техник шартларини ишлаб чиқувчи илмий-текшириш муассасалари
томонидан хал қилинади.
Машиналарининг йиғиш технологик жараёни технологик
схеманинг тузишдан бошланади. Мазкур схема асос (база) деталнинг
шартли тасвири ва йиғиш жараёнида қатнашувчи тегишли деталлар
гурухини ўз ичига олади. Дастлабки йиғиш базаси сифатида шундай сирт
ёки деталнинг гиометрик ўқи танландики, бу агрегат ва машинанинг
ишга лоёқатлигини таъминловчи деталлар тўплами мазкур сирт ёки ўққа
нисбатан жойлаштирилади.
Йиғиш ва йиғиш сифатини назорат қилиш технологик жараёни
тўғри тузилганда унинг бажариш шароити энг қулай бўлиши ва йиғиш
ишлари нимеханизатсиялаш қўл меҳнатини камайтириш имконияти
яратилиши керак. Машиналарни йиғиш учун турли кўринишдаги
намунавий технолгик жараёнлар мавжуддир.
Таъмирлаш корхонасининг катта-кичиклигига қараб деталларни
йиғишнинг тўлиқ алмашинувчанлик, қисман алмашинувчанлик ва якка
ҳолда мослаш усуллари қўлланилади.
Деталларни тўлиқ алмашувчанлик усулида йиғишда уларнинг
ўлчамлари жуда аниқ бўлиши талаб қилинади. Бу ҳолат ишлов берилган
юзалар жоиз ўлчамларнинг чегарасини торайтиришни талаб қилади, у
эса, ўз навбатида, таъмирлаш ва деталларни танлаш жараёнидаги мехнат
сарфини оширади.
Қисманалмашинувчанликусулидайиғиштаъмирлашхаражатларини
камайтиришмақсадидаолибборилади.Бу усулда ё бирикмага бирлашувчи
деталлар ёки компенсаторлар қўлланилади. Йиғиш сифати бу холда, кўп
жиҳатдан, йиғувчиларнинг тажрибаси ва малакасига боғлиқ. Бунга
таъмирлашнинг чуқур ихтисослашуви натижасида эришилади.
Компенсатор шундай деталки, у йиғиладиган узелнинг ўлчамлари
занжирида тўлдирувчи бўғин бўлиб хизмат қилади. Бунда
компенсаторнинг ўлчамини ўзгартириш ҳисобига ёки йиғиладиган
узелда уни ҳолатини ўзгартириб, керакли тирқиш ёки таранглик
танланади ва бунинг ҳисобига деталнинг нормал ишлаши учун керак
бўлгани учун аниқликка эришилади.
Компенсаторлар қўзғалмас ва қўзғалувчан бўлиши мумкин.
Қўзғалмас компенсаторларга мисол қилиб қистирмалар тўплами, оралиқ
втулкалар шайбалар, халқалар ва хоказоларни кўрсатиш мумкин.
Қўзғалувчан компенсаторларга эга мосланувчан тиргаклар, гайкалар,
болтлар ва бошқалар киради.
Аралаш усулда йиғишда бир хил ўлчамли гурухдаги деталларни
бирлаштиришда шу гурухдаги энг маъқул деталлар танлаб олинади,
бунда ўлчаш аниқлиги юқорироқ бўлган ўлчов асбобларидан
фойдаланиш талаб қиланади.
Юқори аниқликдаги бирикмалар (масалан, дизел ёқилғи
апаратининг претсизион деталлари) ни йиғишда, гурухларга ажратишдан
ташқари, бирлашадиган юзаларни ўзаро ишқаланиб мослашишини
таъминловчи қўшимчалар танлашни хам назарда тутиш керак. Бундай
ишлов берилгандан сўнг жуфтлик ўзаро алмашинувчанликни йўқотади,
шунинг учун уларни бир биридан ажратмасдан йиғиш керак.
Деталларни ўрнатиладиган жойга якка мослаш усули машинанинг
таъмирланган деталлари ўзаро алмашинувчанликни йўқотган ҳолларда
қўлланилади. Йиғишнинг бундай усули якка таъмирлашда ва ишлаб
чиқариш қуввати нисбатан кичик бўлган жамоа хўжаликлари
устахоналарида қўлланилади.
Топшириқ
Машғулотнинг назарий қисмида берилган деталларга ажратиш ва йиғиш
шартларига амал қилган холда машина узелини деталларга ажратиш ва
йиғиш технологик картасини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |