Мавзу: Машиналарни узелларга ажратиш ва йиғиш ва назорат қилиш технологияси асослари



Download 482,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana19.11.2022
Hajmi482,94 Kb.
#868482
  1   2
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 3



АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ №3 
(2-соат) 
Мавзу: Машиналарни узелларга ажратиш ва йиғиш ва назорат 
қилиш технологияси асослари. 
1. Машиналарни узелларга ажратиш ва йиғиш. 
Таъмирлаш ишларида машина қисмларга қисман ёки тўлиқ 
ажратилади. Машинани қисмларга ажратиш ғилофлар, қопқоқлар, ҳота 
тўсиқларни кам вақт сарфлаб, ечиб олишдан бошланади. Сўнгра узатиш 
механизми ва занжирлар ҳамда юлдузчаларнинг юритиш механизми ечиб 
олинади. Машинадан ечиб олинган агрегатлар ва деталлар стеллажларга 
ва ҳар қайси маркадаги машина учун мўлжалланган махсус яшикларга 
жойланади. 
Йиғма қисмларни адаштириб юбормаслик керак, акс ҳолда уларни 
йиғиш қийин бўлади, деталларнинг ўзаро тўғри жойлашиши бузилади. 
Мураккаб агрегатлар ва йиғма қисмлар ювилгандан кейин техник 
алмаштириш пунктига ёки таъмирлаш корхонасига жўнатилади, унчалик 
мураккаб бўлмаганлари эса, уларнинг техник ҳолатига ва 
таъмирталаблигига қараб, деталларга ва узелларга қисман ёки тўлиқ 
ажратилади. 
Қисмларга ажратиш сифатини ва меҳнат унумдорлигини ошириш 
учун шестернялар, шкивлар, втулкалар, подшипниклар ва бошқа тиғиз 
ўтқазилган деталлар исканжа, универсал ва махсус ажратгичлар ва уриб 
чиқаргичлар ёрдамида ажратиб олинади. Ажратгичлар билан ишлаганда 
болғадан фойдаланмаслик, шунингдек бурагични узайтирмаслик керак. 
Ажратгичларни қийшайтирмасдан тўғри ўрнатиш керак, агар уларнинг 
панжалари деталлар четини тўлиқ қамрамаса ҳам қийшиқ ўрнатишга йўл 
қўймаслик лозим. Агар детал занглаганлиги сабабли жойидан кўчмаса 
ёки буралмаса (гайка, болтлар), йиғма қисм бироз вақт керосинга солиб 
қўйилади ёки мойланади. 
Думаланиш подшипникларини ажратгич ёрдамида чиқариб 
олишда куч подшипникнинг тиғиз ўрнатилган ҳалқасига қўйилади. 
Синган шпилкаларни, болтларни ва парчин михларни суғириб олиш 
усуллари 
1-жадвал 
Кетказиш усули
Технологик ишлар тафсилоти 


Гайка ва контргайка билан 
Шпилканинг 
резбали қисми 
детал сиртидан чиқиб турганда 
қўлланилади. 
Чиқиб 
турган 
қисмига гайка ва контргайка 
бураб ўтқазилади ва шпилка 
калит билан бураб чиқарилади. 
Гайка ёки стержен билан
Резбали деталнинг синган учига 
қирқилган 
тешик 
орқали 
кичикроқ ўлчамли гайка ёки 
стержен пайвандланади 
Отверка билан бураш учун 
ариқча ясалади 
Деталнинг чиқиб турган учида 
аррача билан ариқча очилади ва 
синган қисми отверка билан 
бураб чиқаридади ёки кичикроқ 
диаметрли парма билан пармалаб 
кетказилади. 
Гайкалар, болтлар ва винтлар маълум шакл ва ўлчамли калитлар 
ҳамда отверткалар билан бураб чиқарилади. Бузилган резбали 
бирикмаларни зубило, крейтсмессел, сумбалар ёрдамида ажратишга 
рухсат этилмайди. 
Шплинтлар шплинт чиқаргичлар ёрдамида чиқарилади ёки зубило 
билан қирқиб ташланади, детал ичида қолган қисми эса ясси омбирлар 
ёки сумбалар билан кетказилади.Резбали штифтларни боши берк 
тешиклардан чиқариб олиш учун штифтга гайка буралади. 
Понасимон шпонкалар ричаглар ёрдамида ёки айри ва болтдан 
иборат асбоб билан чиқариб олинади. Айрининг бир қисмига болт бураб 
киргизилиб, унинг ёрдамида елка ўлчами белгиланади. Айрининг 
иккинчи қисми шпонкага илинтирилади ва у чиқариб олинади. 
Йиғма қисм бўлакларга ажратилгандан кейин деталлар синчиклаб 
тозаланади ва ювилади, кейинчалик нуқсонлари аниқланиб, яроқли-
яроқсизга ажратилади, таъмирлаш ва бутлаш (комплектлаш) га 
жўнатилади. Яроқли қисмлар машина тамғаси ва номери ёзилган яшик 
ёки стеллажга тахланади. 


Таъмирлаш ишлари ҳажми машиналар, агрегатлар ва қисмларни 
таъмирлашга қабул қилиш техник шартларида белгиланган талабларга 
мос келиши керак. 

Download 482,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish