Топшириқ шартномаси – Mandatum.
Топшириқ шартномаси ёки
mandatum
консенсуал ва иккитомонлама шартнома бўлиб, ваколат берувчи
ва ишончли вакил ўртасида тузилган ишончли вакил ваколат берувчининг
топшириғи билан бирон-бир ҳуқуқий ҳаракатни бепул бажариб бериш
тўғрисидаги келишувига асосланган. Топшириқ шартномаси ёки
mandatumнинг предметини ваколат берувчининг фойдасига қилинадиган
бирон-бир ҳуқуқий ҳаракат ташкил қилган, яъни бошқача қилиб айтганда,
mandatum шартномасидан facere мажбурияти келиб чиққан. Ишончли вакил
фаолиятининг табиати турлича бўлиши мумкин бўлган: бу жисмоний
иш(operae illiberales) ёки ақлий меҳнат(operae liberales) бўлиши мумкин
бўлган. Ҳажми ва миқдорига қараб, топшириқ шартномаси турли
кўринишларга эга бўлган. Ваколат берувчининг мулкини тўғри бошқариш
учун зарур бўлган барча ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ бўлган
топшириқ шартномаси mandatum generale ёки procuratio omnium bonorum
деб аталган. Ишончли вакил аниқ белгиланган ҳаракатларни бажариши
билан боғлиқ бўлган топшириқ шартномаси mandatum speciale ёки
procuratio unius rei деб аталган. Ишончли вакил бирон-бир шахсга
маълум пул суммасини қарз бериши ва бунда ваколат берувчи кафил
бўлиши билан боғлиқ бўлган топшириқ шартномаси эса mandatum
qualificatum ёки mandatum pecuniae credendae деб аталган.
Топшириқ шартномаси иккитомонлама ва тенг бўлмаган шартнома
бўлиб, бу шартнома бўйича ваколат берувчи (dominus negotii)нинг талаби
216
ва ишончли вакил (procurator)нинг мажбурияти ўрнатилган. Лекин айрим
ҳолларда ваколат берувчининг бурчлари ва ишончли вакилнинг талаби
ўрнатилиши мумкин бўлган.
Ишончли вакилнинг асосий мажбурияти ваколат берувчи берган
топшириқни сидқидилдан тўғри бажаришдан иборат бўлган. Бу
мажбуриятни сидқидилдан бажариш учун ишончли вакил culpa lata,
классик даврдан кейин culpa levis in abstractio бўйича жавоб берган.
Ишончли вакилнинг иккинчи мажбурияти ваколат берувчига бажарилган
топшириқнинг натижасини ҳавола этишдан иборат бўлган. Ваколат
берувчига иш натижасини ҳавола этиш, айниқса, бирон-бир шартнома
тузиш бўйича ваколатлар тўғрисида гап борганда, ашёнинг анъанавий
олиниши ёки талаблардан воз кечиш (actiones per transpositionem) билан
якунланиши лозим бўлган. Бунинг асосий сабаби Римдаги
мандатум
воситали бажаришни кўзда тутган шартнома эканлигидадир. Ваколат
берувчининг кўрсатмаларини бажаришда ишончли вакил ваколат
берувчининг номидан эмас, балки ўз номидан ҳаракат қилган. Бунга кўра,
тузилган шартнома асосидаги барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ишончли
вакилга тегишли бўлган. Шу боисдан, мандатум шартномаси бажарилгандан
кейин ишончли вакил қўлга киритилган барча ҳуқуқларни ваколат
берувчига бериши лозим бўлган.
Мандатум шартномаси асосида ишончли вакил, одатда, ҳеч қандай
ҳуқуқларга эга бўлмаган: топшириқ шартномаси бепул бажарилган ва
ваколат берувчи учун лукратив бўлган. Фақат классик даврдан кейин
ишончли вакил учун мукофотлар берилиши кўзда тутилган. Истисно
тариқасида ишончли вакил шартномани бажариш давомида зарар кўрса,
у ваколат берувчидан зарар қопланишини талаб қилиши мумкин бўлган.
Ваколат берувчининг ва ишончли вакилнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш учун actio mandati хизмат қилган. Ваколат берувчи ўз ҳуқуқларини
actio mandati directa даъвоси ёрдамида, ишончли вакил эса – actio mandati
contraria даъвоси билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган. Бу иккала даъво
actiones bonae fidei бўлиб, қораланган шахслар инфамиясига олиб келган.
Ваколат берувчи ва ишончли вакил ўртасидаги муносабатлар ишончли
вакил шартномани ижро этгунга қадар тарафлар бу ҳақда олдиндан
келишишган бўлса (dissensus), томонлардан бири вафот этса ёки capitis
demunitioга йўлиқса, шартнома муддати тугаганда ҳал этилиши мумкин
бўлган. Бундан ташқари, мандатум шартномаси томонлардан бирининг
шартномадан бош тортиши сабабли ҳам бекор қилиниши мумкин бўлган.
Агар шартномани бажаришдан ишончли вакил ваколат берувчига зарар
етказишини билган ҳолда бош тортган бўлса, у ҳолда у етказилган
зарарни қоплаган.
217
Do'stlaringiz bilan baham: |