Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

§. Рим ҳуқуқи манбалари 
Одат ҳуқуқи. Помпоний 
Рим ҳуқуқининг ривожланиши оғзаки тарзда 
бошланганини қайд қилиб, бу ривожланиш Рим жамиятининг ҳали 
синфларга бўлинмаган пайтидан бошланганлигини таъкидлаб ўтган эди. Бу 
даврда асосан оддий юриш-туриш қоидалари амалда бўлган эди. Рим 
жамиятининг патронларга ва клиентларга, патриций ва плебейларга, эркин 
шахс ва қулларга бўлиниши билан одат ҳуқуқи ҳам шакллана борди. 
Дастлабки даврда одат ҳуқуқи
fas 
деб аталувчи диний нормалар билан
узвий боғлиқ бўлиб, кейинчалик дунёвий ҳуқуқ нормалари пайдо бўла 
бошлади. Шу даврдан бошлаб диний ва оила-никоҳ муносабатлари соҳасида 
қадимги нормалар, шунингдек, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи соҳасидаги илк 
ҳуқуқий кўрсатмалар пайдо бўла бошлади. 
Юстиниан институцийларида ҳам барча ҳуқуқ оғзаки ва ёзма шаклига 
қараб бўлинган. Оғзаки ҳуқуққа
sine lege certa, sine iure certo
, яъни 
белгиланган қонун ва белгиланган ҳуқуқ мавжуд бўлмаган пайтда амалда


14 
бўлган одат ҳуқуқи кирган. Одат ҳуқуқини англатувчи атамалар ҳам вақт 
ўтиши билан ўзгариб борган. Қадимги даврда одат ҳуқуқи
mores majorum
деб аталган бўлса, кейинчалик (милодий бошланиш) – 
consuetudo
деб 
аталган. Помпоний mores maiorumни қонунларга, хусусан, XII жадвал 
қонунларига қарши қўйган эди. Бу қонунноманинг қабул қилиниши тегишли 
ҳуқуқий актларда ифода этилмаган ҳуқуқнинг мавҳумлиги сабабли содир 
бўлди ва айнан шу қонуннома барча амалдаги одат ҳуқуқи нормаларининг 
ёзма ифодаси сифатида эътироф этила бошлади.
Давлатнинг қонун қабул қилиш фаолияти кучайган сари одат –
ius non
scriptum 
бирмунча ўз аҳамиятини йўқотди. Лекин шунга қарамай, Рим 
давлатининг Ўрта ер денгизи ҳудудларига тарқалиши даврида одат ҳуқуқ 
манбаси сифатида амалда бўлди. Цицерон moresни амалдаги ҳуқуқ шакли 
сифатида
leges
билан бир даражага қўйди.
Рим давлати қудратининг жаҳонга ёйилиши билан янги шароитда одат 
ҳам янги вазифаларни – цивил-квирит ҳуқуқининг эскириб қолган 
нормаларини бекор қилиш вазифасини ўтай бошлади. Бу бекор қилиш

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish