Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Хусусий мулк ҳуқуқларининг чекланиши



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet139/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Хусусий мулк ҳуқуқларининг чекланиши.
Plena in re potestas ёки 
мулкчилик ҳеч қачон мутлақ бўлмаган. Турли хил мулкдорлар ўртасидаги
мулкчилик ваколатларидан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган 
коллизиялар ва бу ҳолларда ижтимоий манфаатларни ҳимоя қилиш ва 
тартибни сақлаш мақсадида қадимги Рим ҳуқуқи томонидан мулк ҳуқуқини 
амалга оширишда бир қатор чеклашлар ўрнатилган эди. Қадимги ҳуқуқ 
бўйича ўрнатилган чеклашлар ўша даврдаги Римнинг ижтимоий-иқтисодий
тузилиши билан тақозо қилинган бўлиб, асосан майда ер эгалари ўртасида 
кичик ер майдонларига ишлов бериш пайтида келиб чиқадиган 
келишмовчиликларни бартараф қилишга қаратилган эди. Бу мақсадда XII
жадвал қонунлари қуйидагиларни ўрнатди:


115 
1) майда ер эгалари ўзлари билан чегарадош бўлган қўшни ер 
майдонлари орасида 2,5 ишлов берилмаган чегара – 
finis
қолдиришлари 
шарт бўлган;
2) худди шундай ҳажмда шаҳар ҳудудида бинолар қурилишида ҳам 
чегаралар (
ambitus
) қолдириш лозим бўлган;
3) ўз еридаги мевали дарахтларнинг шохлари қўшни ҳовлисига осилиб 
қолган бўлса, қўшни ҳовлидан меваларни териб олиш ҳуқуқига эга бўлган; 
4) қишлоқ хўжалиги ерларнинг эгалари уларнинг ҳудудига осилиб 
тушган дарахт шохларини кесиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлганлар; 
5) ер майдонларининг эгалари ўз ҳудудларидан оқиб ўтадиган ариқлар
ўзанини ўзгартириши мумкин бўлмаган;
6) қўшнига зарар етказиши мумкин бўлган қурилиш олиб бориш ман 
қилинган; 
7) дарё соҳилида жойлашган ер майдонларининг эгалари дарё бўйича
ҳаракат қилаётган кемалар ва одамларга тўсқинлик қилиши мумкин 
бўлмаган;
8) носоз йўлларга яқин жойлашган ер майдонларининг эгалари уларнинг 
ҳудудидан ўтишга тўсқинлик қилиши ман қилинган;
9) олдин қурилишга сарфлаб юборилган қурилиш материалларининг 
эгалари уларни қайтариб олиши мумкин бўлмаган; 
10) қонун бўйича меросга эга бўлган меросхўрлар ўзига тегишли бўлган 
мерос мулкини кераксиз сарф-харажат қилиши тақиқланган. 
Классик ҳуқуқ бўйича асосан қадимги ҳуқуқ билан ўрнатилган мулк 
ҳуқуқи чекловлари амалда бўлган. Бундан ташқари, бу даврда ўз мулкини 
эркин иқтисодий тасарруф қилиш учун ҳам чекловлар киритилди.
Зодагонларга (нобиллар) 300 амфорадан ортиқ ҳажмдаги кемага эгалик 
қилиш ман қилинган, улар ўз эркин маблағларини ер майдонларига 
киритиши лозим бўлган, ўша даврнинг ўзида қулдорларнинг қулларга бўлган 
ҳуқуқлари ҳам чекланган. 
Классик даврдан кейин хусусий мулкдорлар учун ўрнатилган чекловлар 
Римнинг ўша даврдаги иқтисодий инқирози сабабли рўй берди. Ўша 
пайтда қурилиш материалларини сотиш мақсадида қурилган уйни бузиш
тақиқланган; руда қазиб оладиган кон ишчилари учун руда мавжуд 
бўлган жойларда конлар очиш рухсат берилган; ўз ерларига ишлов
бермаган ер майдонларининг эгалари маълум шартларга асосан эгалик 
ҳуқуқини ўша ерларга ишлов берган шахслар фойдасига йўқотганлар; уй-
жойини таъмирламаган эгалар ўша уйни таъмирлаган шахслар фойдасига ўз 
эгалик ҳуқуқини йўқотганлар; куриаллар ер майдонларидан олинадиган 
фойдага бўлган ҳуқуқларини йўқотганлар ва ҳоказо. 
Классик давр ва, айниқса, классик даврдан кейинги ҳуқуқ бўйича қайд 
қилинган чекловлардан ташқари, ҳеч бир мулкдор ўз мулк ҳуқуқини бошқа 
бировга зарар етказиш учун қўллаши тақиқланган: «male enim nostro jura
uti non debemus ` malitis non est indulgendum». Ўша даврдан бошлаб ҳар 
бир мулкдор ўзига тегишли бўлган мулк ҳуқуқидан маълум чегарада
фойдаланиш ва ўзгаларга қасддан зарар етказишдан ўзини тийиш бурчига 


116 
эга эди. Бу қоидага амал қилмаган мулкдорлар ўз ҳуқуқини таъминлаган 
бўлса ҳам етказилган зарарни тўлашга мажбур қилинганлар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish