Каримое И А
Бизнннгбош максалнмиз - жамиятнн демократлаштирит аа янгнлаш. мамлакатни
модернизаиня ва ислох ггишдир Т : Ўэбекистон, 2005. 12-бет.
: Ўтбекистон халки да&лаггчилнги тарнхн кониепиияси. Лойиха У/Ўэбекистон тарихи, 1999. № ]?
32-бет.
4
www.ziyouz.com kutubxonasi
юритганлар, юритадилар: яъни карам халкнинг маънавий,
маданий, тарихий меросини йўк килиш, ундан жудо этиш
ниятида бўлади” 1. Боскинчилар хам хоразмликларга нисбатан
худди шундай сиёсатни юргизган. Босқинчиларнинг Хива хони
саройиниочкўзларчаталон-торожкилиболганликларини,хонлик
хазинасини Петроградга олиб кетганликларини ва шу билан
халкимизни ўзининг маънавий, маданий, тарихий меросидан,
ўтмиш тарихидан жудо этиш йўлидаги қилмишларини ёритишга
ҳам асарда алоҳида параграф бағишланди.
Шўро даврида ўзбек халқи тарихи бузиб кўрсатилди,
у чалкаштириб ёритилди, баъзи саҳифалари эса умуман
кўрсатилмади2 .
“Хоразм тарихи”нинг биринчи жилдида (1996 йил) Хива
хонлигининг чоризм томонидан босиб олиниши тарихига оид
кўпгина янги далил ва маълумотлар келтирилган. Лекин, шу
билан бирга китобда ватан ҳимоячиларининг Амударёнинг орқа
томонида - Холота, Одамкирилган кудуги, Учўчок, Сардоба кўли
мавзеларида боскинчилар қаршисига чикиб жанг килиб, уларга
зарба берганлари; Хўжаэли яқинида, Манғит қалъаси ва унинг
атрофида, пойтахт остоналарида ва Хива қалъаси ичкарисида
боскинчиларга
кўрсатилган
жиддий
каршиликлар,
уларга
берилган шиддатли зарбаларга оид маълумотлар келтирилмаган.
Шунингдек, боскинчиларнинг Ҳазорасп якинидаги кишлокларда
олиб борган галон-торожликлари, Манғит калъаси ва унинг
атрофидаги қишлок аҳолисига нисбатан қилинган шафқатсиз
қирғинбаротларигаоид маълумозлар хамэътибордан четдақол! ан.
Буларнинг баён килиниши, бир томондан, босқинчиларнинг
шафкатсизлигини кўрсатса, иккинчи томондан, хоразмликлар-
нинг ватанпарварлигидан гувохлик беради, баён килмаслик эса
душман мамлакатимизга шундоқкина каршиликсиз кириб келган,
деган сохта тасаввур уйғотади.
Россия империясининг Хива хонлигини босиб олиш 1
1
Кори.млб И А.
Бнэ келажагнмшни ўэ кулимиэ бкпан курамиз 7-жидд. Т.: Ўэбекистон, 1999 149-бет.
3 Уша жойда.
5
www.ziyouz.com kutubxonasi
тарихини ёритишда, хонликни эгаллаш учун интилишлар
Россия императори Пётр 1 давридан, хатто ундан хам илгари
бошланганлигини четлаб ўтиб бўлмайди. Бу тўғрида маълумотга
эга бўлиш эса, генерал Кауфманнинг Хива хонлиги устига
юриш қилиниши сабаблари тўғрисидаги тўкималарини пучга
чиқаради. Асаримизда бунга ҳам эътибор берилган.
Хоразмда кул бозорининг ва қул меҳнатидан фойдаланиш-
нинг тугатилишини хонликда Россия ҳукмдорлигининг ўрнати-
лишига боглаш ниятидан узоқмиз. Унинг сабабини мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий аҳволидан излаш зарур.
Мустақилликка эришганимиз туфайли тарихни ҳаққоний
ёритиш имконига эга бўлдик. Шунинг учун ҳам, И.Каримов
таъкидлаганидек,
“Мустақилликка
эришганимиздан
кейин
халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини
билишга, ўзлигини англашга қизикиши ортиб бормоқда” 1. Бу
эса тарихчилардан тарихий вокеаларни ниҳоятда синчиклаб
ўрганишни, манбаларга асосланган ҳолда уни ҳаққоний
ёритиш масъулиятини оширди. Шу билан шўролар даврида
бузиб кўрсатилган ёки ҳақикатни ёзишга йўл берилмаган баъзи
тарихий воқеалар тўгрисида очик фикр айтиш, мулоҳаза юритиш
имкони тугилди. Шу жиҳатдан мазкур асаримизда Хива хонлиги
Россия империяси мустамлакаси қўл остига ўтганидан кейин
мамлакатнинг иктисодий, ижтимоий аҳволи, халклар турмуши
янада ёмонлашиб, фукароларга нисбатан ҳар хил йўллар билан
зулмнинг кучайганлиги тўгрисида аник манбалар келтириб,
уларни асослашга ҳаракат килинади. Жумладан, Хива хони
Россия амалдорлари кўлида “қўғирчок”ка айланиб, мамлакатда
у ҳеч қандай ҳуқуқка эга бўлмасдан колгани; рус амалдорлари
томонидан туркман, ўзбек. козок фуқаролари ва хон ҳукумати
билан туркман уруғлари ораларида иғво кучайтирилиб, натижада
мамлакатда доимо нотинчлик хукм сургани; маҳаллий халкқа
тегишли кўплаб ер, сувнинг Россия концессионерлари томонидан
ўзлаштирилаётгани; хонликда янги ерларни ўзлаштириш билан
1 У шя жойда
6
www.ziyouz.com kutubxonasi
русларни хонликка кўчириш харакати кучайиб бораётгани;
мамлакат иктисодиётининг бутунлай Россия савдо-саноат ва
банк капитали эгаларига қарам бўлиб колаётгани ва бошка
тарихий, далилий маълумотларни
ўкувчиларга етказишга
ҳаракат килинди.
Асарда XIX аср охири ва XX аср бошларида Хива хонлигининг
ижтимоий-иқтисодий аҳволига тегишли кўпгина қимматли
далилий маълумотлар тўпланган бўлиб, бунинг учун асосий
манба 1910 йилда Хива хони махкамаси томонидан тайёрланган
ва Ўзбекистон МДАнинг 125-фондида сакланаёгган статистик
маълумотлар ҳисобланади. Бу маълумотларнинг баъзилари
илмий муомалага биринчи бор киритилмоқда.
Хива хонлиги Россия мустамлакачилиги даврида ташки
дунёдан, хусусан, ислом оламидан бугунлай ажралиб колди.
Бундай шароитда хонликда Россия мафкураси таъсирида
иғвогарлик, гуруҳбозлик, фитначилик, мафкуравий бузуқлик,
беҳаёлик, шариатнинг оёк ости килиниши, порахўрлик кучайиб
кетди. Хонликка келган Россия генераллари ва амалдорлари
бош порахўрлар бўлдилар. Фукаролардан йигиладиган солик
ва турли-туман йиғимлар кўпайиб кетди. Мамлакатнинг кўп
жиҳатдан жаҳон тараккиётидан оркада колиши кучайиб борди.
Хонликнинг бош вазири Исломхўжа ташаббуси билан мамлакат
иқтисодий, ижтимоий, маданий, маориф соҳаларида бошланган
ислохот барбод килинди. Исломхўжанинг ўзи катл этилди.
Бунда Россиянинг ҳам кўли бор эди. Булар ҳам ўкувчиларнинг
эътиборига ҳавола килинди. Шуни ҳам таъкидлап! жоизки,
шўролар даврида зиёлилар Россиянинг, “буюк” рус халкининг
хоразмликларга
прогрессив
таъсири
тўғрисида
айрим
маълумотларни ёзишга ва гапиришга мажбур эдилар. Бу хам
ҳақикатдир.
Кўплаб архив манбаларининг гувоҳлик беришича, 1916
йил Хива қўзғолони бошланишидан охирига кадар Россия
мустамлакачиларига карши қаратилган озодлик ҳаракати бўлиши
билан у асосан хон ҳукумати зулмига ҳам карши каратилган
7
www.ziyouz.com kutubxonasi
қўзғолон эди. Ўзбек кўзголончиларининг бошликлари Россия
ҳарбий отряди томонидан (19 февраль) камокқа олинганидан
кейин (20 февраль) ўзбеклар бошлаган кўзғолон Жунаидхон
бошлик туркманлар томонидан кувватланиб, давом эттирилди.
Бу билан кўзғолоннинг моҳияти ўзгармади. Чунки туркманлар
камоқдаги ўзбек исёнчилари бошликларининг озод килинишини
талаб килиш билан, улар ҳам мамлакатда хон ҳукумати зулмини
тугатиш ва шариат коидаларининг ўрнатилиши, миллатлараро
бирдамликка путур етказувчи ҳаракатларга йўл кўйилмаслиги,
мустамлакачиликнинг тугатилиши учун курашдилар. Улар ўз
олдиларига бошқа максад кўймадилар.
XX
аср
биринчи
чорагида
Хоразмдаги
ижтимоий
ҳаракатлар ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, уларнинг
фаолияти, таркиби ва дастурлари каби мавзуларни тадкик зтиш
ушбу кундаги сиёсий партияларнинг ўз олдиларига кўйган
максадларини аниклаштириш, дастурий ҳужжатларини тузишда
ёрдам беради. Ёш хиваликлар партияси раҳбарларининг асосий
максади, аксарият ҳолларда ўлкани мустакил тараккиёт йўлига
олиб чикишдан иборат бўлганлигини эътиборга олиб, ҳозирги
кунда Узбекистонда ҳукукий демократик жамият барпо этиш,
кўппартиявийлик тизимини шакллантириш ва ривожлантириш
жараёни кетаётган шароитда бу борадаги тарихий тажрибаларни
ўрганиш, таҳлил килиш ва хулосалар чикариш, таъбир жоиз
бўлса, ундан зарур сабоклар олиш учун ҳам ниҳоятда муҳимдир.
Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда асарда Хоразмда ижтимоий
ҳаракатлар ва сиёсий партиялар фаолияти ҳамда тажрибаси
тарихини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор берилган.
Шундай килиб, мазкур асар шўролар даврида ҳакконий
тарихимизнинг бузиб кўрсатилган ёки беркитиб ўтилган баъзи
соҳаларига багишланган.
Мазкур
китобни
тайёрлашдан
мақсадимиз
манбалар,
далилларга таянган ҳолда Россиянинг асрлар давомида Хива хон-
лигини ўзига карам қилиш йўлидаги ҳаракатлари ва унинг 1873
йили хонликка боскинчилик юришида хоразмликларга нисбатан
8
www.ziyouz.com kutubxonasi
қирғину талон-торож ликлари, хивалик ватанпарварларнинг
боскинчиларга карши шиддатли курашлари, мустамлакачилик
даврида хонликдаги ахвол, И сломхўж абош чил игида тараккиёт
томон бош ланган ислоҳий ҳаракатлар, хонликдаги туркман
кабилаларининг аҳволи, Хоразм халкининг хон ҳукумати ва
мустамлака зулмига карши 1916 йилги озодлик кўзғолони,
Хоразмдаги ижтимоий ҳаракатлар ва сиёсий партиялар
фаолияти каби ижтимоий-иқтисодий, сиёсий масалалар
юзасидан Хоразм тарихини ёритиш га бир оз бўлса хам ҳисса
қўшишдир. Аслида халкимизнинг мустакиллик учун кураши
тарихи ўша даврдан, ўша воқеалардан, боскинчиларга карши
шиддатли курашлардан бошланган эди.
Муаллифлар ушбу кнтобни нашрга тайёрлаш жараёнида
ўзининг кимматли маслаҳатларини аямаган тарихчи олимлар:
асарнинг масъул муҳаррири тарих фанлари доктори
Do'stlaringiz bilan baham: |