Збекистон республикасининг


-модда. Омонатнинг қайтарилишини таъминлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   507
765-модда. Омонатнинг қайтарилишини таъминлаш
Банк қабул қилиб олган омонатларнинг қайтарилишини таъмин
-
лаш учун фойдаланиши шарт бўлган воситалар ва усуллар қонун 
билан ва банк омонати шарт номаси билан белгиланади.
Банк омонатчининг талабига мувофиқ омонатнинг қайтарилиши 
таъминланганлиги тўғрисида ахборот бериши шарт.
Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбури
-
ятларини бажармаган, шунингдек таъминотни йўқотган ёки унинг 
шартларини ёмонлаштирган тақдирда, омонатчи банкдан омонат 
суммасини дарҳол қайтариб беришни, ушбу Кодекснинг 327-модда
-
сига мувофиқ унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.


714
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига кўра, банк томонидан омонат-
ларни қайтариб берилишини таъминлаш учун қўлланиладиган воситалар 
ва усуллар қонун ва банк омонати шарт номаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 
қонунининг 39-моддасига биноан, банклар маблағларнинг сақланиши 
ҳамда омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун, шу 
жумладан, тўловлар бир банкдан бошқа банкка ўз вақтида ўтиши ҳамда 
маблағларнинг корхоналар ва ташкилотлар ҳисоб-китоб варақларига 
киритилиши учун ўз мижозлари ва омонатчилари олдида жавобгардирлар. 
Банк тугатилганда унинг жисмоний шахс бўлган омонатчилари банкни 
тугатишдан келадиган тушумлар ҳисобидан ўз омонатларини олишда 
имтиёзга эгадирлар.
Мижозлар омонатини қайтариш фуқаролик ҳуқуқида қўлланиладиган 
анъанавий усулларда ҳам таъминланиши мумкин (ФК 259–312-моддалар).
2. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти 
тўғрисида»ги қонунининг 39-моддаси 3-бандига асосан, банклар депо-
зит ва кредит операцияларига доир муддатлар ва шартлар, шу жумладан, 
Марказий банк чиқарган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган йиллик 
фоиз ставкалари, мукофотлар ва йиғимлар тўғрисида ўз мижозларига 
мунтазам равишда ахборот бериб боришлари шарт.
Банк томонидан қўлланиладиган мижозлар омонатлари бўйича омо-
натни қайтариш тўғрисидаги ахборот турли воситалар билан шу жум-
ладан, хабар эълон тариқасида банк амалиётлар залига осиб қўйилиши 
ҳам мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва 
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги 
омонатлари ҳимояланишини таъминлаш мақсадида омонатларни кафолат-
лаш фонди тузилади. Фонд фаолиятининг мақсади банкнинг банк операци-
яларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияси Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг 
банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўланишини ушбу Қонунда назарда 
тутилган шартларда ва миқдорда кафолатлашдан иборатдир. Фуқароларнинг 
банклардаги омонатлари бўйича Фонднинг ҳақ тўланишини кафолатлаши 
банк қайта ташкил этилганлиги муносабати билан лицензия чақириб 
олинган ҳолларга тааллуқли бўлмайди. Фонднинг мол-мулки банклар-


715
нинг мажбурий бадаллари, маблағ қўйилишидан олинган даромадлар, 
шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан 
шакллантирилади. Фонднинг пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкида сақланади. Фонднинг ўз маблағларини давлат қимматли 
қоғозларига ва бошқа активларга қўйишдан олган даромадлари солиқ солиш 
объекти ҳисобланмайди. Фондни бошқариш Фонднинг кузатув кенгаши ва 
Фонднинг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади. Шунингдек, 
фонд молиявий ёрдам кўрсатиш ва ҳайрия фаолияти билан шуғулланиши, 
шунингдек юридик шахсларнинг муассиси бўлиши мумкин эмас.
Бир йўла тўланадиган ва календарь бадаллар банкларнинг Фондга 
тўлайдиган мажбурий бадаллари ҳисобланади. Банкнинг Фондга бир 
йўла тўлайдиган бадали банкнинг амалда шаклланган устав капитали 
миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади. Календарь бадал банклар томо-
нидан Фондга йилнинг ҳар чорагида ўтказиладиган пул маблағларидан 
иборат бўлади. Календарь бадалларнинг миқдори қонунга мувофиқ 
кафолатланиши лозим бўлган фуқаролар омонатларининг йил чора-
гидаги амалдаги қолдиғига қараб Фонд кузатув кенгаши томонидан 
белгиланган, аммо омонатлар умумий суммасининг 0,5 фоизидан кўп 
бўлмаган миқдорда белгиланади. Календарь бадалларнинг тўланган 
суммаси фуқароларнинг банкдаги омонатлари қолдиғи умумий сумма-
сининг 5 фоизига етганда банклар томонидан календарь бадалларни 
тўлаш тўхтатилади. Фуқароларнинг банкдаги омонатлари қолдиғининг 
умумий суммаси ўзгарганда Фондга тўланган календарь бадалларнинг 
суммаси қайта ҳисоблаб чиқилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Мар-
казий банки томонидан банклар учун фуқароларнинг пул маблағларини 
омонатларга жалб этишга тақиқ жорий этилиши банкларни Фондга 
календарь бадалларини тўлашдан озод этмайди (Ўзбекистон Республи-
касининг Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди 
тўғрисидаги қонуннинг 8-моддаси).
4. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида таъминотнинг йўқолиши 
ёки унинг шартларининг ёмонлашишининг ҳуқуқий оқибатлари назарда 
тутилган. Бундай ҳолда омонатчи банк омонати шарт номасини бир томон-
лама бекор қилинишини (ФК 237-модда), омонат суммасини дарҳол ўзига 
қайтарилишини, унга фоизлар тўланиши ҳамда ўзига етказилган зарар 
қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


716
ФКнинг 327-моддасига асосан, фоизлар миқдори кредитор яшай-
диган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган 
ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда 
мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. 
Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини 
даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фои-
зининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар 
қонунда ёки шарт номада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса 
қўлланилади. 

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish