Таҳририят: Бош муҳаррир – Т. Аҳмедов Масъул муҳаррир – А. Юлдашев



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/141
Sana10.11.2022
Hajmi0,83 Mb.
#863132
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   141
Bog'liq
336447 (1)

Солиққа тортиш масалалари: 
Жаҳон тажри
-
басида инвестициялашнинг кипрча варианти де
-
ганда, минимал солиқ ставкасини қўллаш ёки со
-
лиқларсиз ҳудуд (оффшор зоналар) тушунилиб, 
икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш 
(кўплаб мамлакатлар ҳукумати солиққа тортиш 
бўйича ўз меъёрий ҳужжатларини жаҳон стандарт
-
ларига мослаштиришга улгурмаганлиги сабабли) 
мақсадида - мамлакатлар ўртасидаги тузиладиган 
битимлардир. Шунингдек, ушбу давлат инвести
-
ция фондига келиб тушадиган маблағлар одатда со
-
лиққа тортиш объектига киритилмайди, ёки унинг 
ставкаси Европа Иттифоқи (ЕИ) ташкилоти кўрсат
-
маларига ва икки ёқлама солиққа тортишни барта
-
раф қилиш ҳақидаги битим шартларига мувофиқ 
минимал ставкада белгиланади.
Шу билан бирга, 1940 йилдаги АҚШнинг “ин
-
вестиция компаниялари тўғрисида”ги қонунига му
-
вофиқ, инвестиция фондларининг фойдаси 100% ўз 
акциядорлари ўртасида тақсимланганда, солиққа 
тортишдан тўлиқ озод этилган. Аслини олганда, 
америкаликлар инвестиция фондларини солиқлар
-
дан тўлиқ озод қилмайди. Гап шундаки, юқоридаги 
қонуннинг «М эслатма»сига мос келадиган инвести
-
ция фондларигина дивидендларни икки марта со
-
лиққа тортишдан озод қилинади. Фондлар фойдаси 
акциядорлар ўртасида тақсимлангандан кейингина 
дивидендга айланади ва солиқлардан озод қилина
-
ди. Аксинча, акциядорлар ўртасида тақсимланмаган 
фойданинг ҳар қандай қисми дивиденд ҳисоблан
-
майди, шу сабабли у солиқлардан озод этилмайди.
Ўзбекистон амалиётида дивидендларга со
-
лиқ солиш тизими меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар 
тўпламларига мувофиқ равишда турлича эканлиги 
ва уларнинг тушунчалари аниқ белгиланмаганли
-
ги сабабли, солиқ солиш объектлари ва базасини 
аниқлашда тушунмовчиликлар келиб чиқиши оқи
-
батида, айрим ҳолларда икки ёқлама солиққа тор
-
тилишига сабаб бўлган. Бугунги кунда, Ўзбекистон 
Республикаси солиқ кодексининг янги таҳририда 
дивидендларга оид алоҳида модда киритилиши 
муносабати билан солиқ солишда амалиётда юзага 
келаётган бу каби тушунмовчиликларга барҳам бе
-
ришга эришилди [10].
Ўзбекистон банкларида аҳоли томонидан 
қўйилган омонатлардан олинадиган даромадлар 
солиққа тортилмайди. Юқоридаги жадвал маълу
-
мотларидан кўришимиз мумкинки, аксарият оддий 
акциядорлик жамиятлари, жумладан акциядорлик 
жамияти кўринишидаги инвестиция фондлари
-
нинг дивидентлари, банк омонатларининг йиллик 
фоизидан юқори эмас. Республикамизда қимматли 
қоғозлар бозори ривожланишининг илк босқичида 
эканлиги ҳамда бозор қонуниятларининг талаб да
-
ражасида шаклланмаганлигини ҳисобга олиб, аҳо
-
ли учун акцияларнинг жозибадорлигини ошириш 
мақсадида, фонд бозори фаоллашиб, акцияларнинг 
дивиденд фоизи банк омонатлари фоизидан маълум 
даражада ошиб, рақобат муҳити шаклланмагунча, 
Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун ди
-
видендлар тарзидаги даромадларига 5% миқдори
-
да солиқ[3]ни вақтинча бекор қилиш зарурлиги 
долзарб муаммолар қаторида ўрин эгаллаган эди. 
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 2020 
йилдаги янги таҳрири нормаларининг мониторин
-
ги ва таҳлили натижаларининг муаллиф томонидан 
ўрганилиши шуни тасдиқладики, Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилинган 
аналитик ишланма тавсиялари натижалари бўйича, 
ушбу солиқ Ўзбекистон Республикаси Президен
-
тининг 17 январь 2022 йилдаги “Капитал бозорини 
қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари
-
ни жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПҚ–90-сонли Қарорига мувофиқ [4], 
“2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача Ўзбе
-
кистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний 
шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари да
-


82
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
ромад солиғидан озод қилинганлиги” тадбирининг 
жорий этилганлиги муҳим ижобий ҳолат деб баҳо
-
лансада, бизнинг фикримизча, “қимматли қоғозлар 
бозорини ривожлантиришга оид қўйилган мақсад
-
га эришишни ушбу имтиёз орқали мамлакатимиз
-
да 2024 йил 31 декабргача муддат ичида тўлиқ ҳал 
этиш” ўта мушкул масала ҳисобланганлиги боис 
“мазкур солиқ имтиёзи акциялардан дивидендлар
-
нинг рақобатбардош, муқобил, барқарор ва аҳоли 
учун мақбул даромад топиш манбаига айланиши
-
дек дастурли вазифа ижроси таъминланишига эри
-
шиш муддатигача тайинланиши лозим”. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish