Глобал мева-сабзавот бозорида замонавий йи
-
рик чакана ва улгуржи савдо ташкилотлари би
-
лан рақобатлашиш учун экспортёрларимиз катта
ҳажмда доимий равишда сифатли маҳсулотларни
йил давомида ўз вақтида узлуксиз етказиб бериш
-
га қодир бўлиши керак. Мева-сабзавот маҳсулот
-
ларини узлуксиз ишлаб чиқариш ва экспорт са
-
лоҳиятини ошириш учун қулай шарт-шароитлар
яратишда мавжуд бўлган қуйидаги жиддий тў
-
сиқларни бартараф этиш талаб этилади:
Биринчидан,
кичик ишлаб чиқарувчилар (деҳқон
хўжаликлари) ўртасидаги ҳуқуқий-иқтисодий ҳам
-
корликни рағбатлантирадиган тартибга солиш
муҳити яратилиши лозим. Бунинг натижасида маҳ
-
сулот етиштирувчилар томонидан талаб этиладиган
катта ҳажмдаги маҳсулотларни доимий равишда ет
-
казиб бериш имконияти пайдо бўлади.
Иккинчидан,
ички истеъмол бозорини қиш-
баҳор мавсумида ҳам мева-сабзавот маҳсулотлари
билан барқарор таъминлаш мақсадида уларни заҳи
-
рага ғамлаш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар эҳтиёжини
таъминлаш бўйича шартнома асосида давлат бу
-
юртмаси тизимини жорий этиш лозим.
Учинчидан,
қиш-баҳор мавсумида аҳолининг
арзон маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини имтиёз ва
преференциялар бериш орқали таъминлаш тизими
яратилиши муҳимдир.
Тўртинчидан,
ички бозорни ҳимоялаш мақсадида
протекционистик, компенсацион ва демпингга қар
-
ши чоралар қўллаш тизими жорий этилиши зарур.
Бешинчидан,
мева-сабзавотчилик маҳсулотла
-
рини қайта ишлаш, логистика ва экспортни қўл
-
лаб-қувватлаш мақсадида соҳага тўғридан-тўғри
инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, озиқ-
овқат хавфсизлиги, сифатни бошқариш тизимлари,
илмий тадқиқотлар ва хорижда маҳсулотларимиз
-
нинг рекламасига эътибор қаратилиши керак.
Олтинчидан,
дунёда электрон тижоратнинг
жадал ривожланишини ҳисобга олиб, янги бозор
-
ларга чиқиш имкониятларини ошириш мақсадида,
қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни ри
-
вожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасида янада
самарали фаол чоралар кўрилиши зарур. Жумладан,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарув
-
чилар, кластер ва кооперациялар, агрологистик
марказлар, қайта ишлаб чиқарувчилар, савдо тар
-
моқларини ўз ичига олган электрон агросаноат сав
-
до порталини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Еттинчидан,
тармоққа инновацион, ресурс
тежамкор технологияларни жорий этиш, “Ақлли
қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақам
-
лаштирилган агротехнологиялар комплекс тизими
жорий этилиши керак.
Қуйидаги жадвалда Тошкент вилояти аҳолиси
-
нинг мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган йиллик
меъёрий талабларининг ўртача истеъмол миқдори
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |