Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни
ривожлантириш механизмининг
ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Илхомжон УМАРОВ,
иқтисодиёт фанлари доктори,
Андижон давлат университети профессори в.б.,
E-mail: umarov_iyu@rambler.ru
Кириш.
Жаҳон ҳамжамияти томонидан иқтисо
-
дий ривожланишнинг омили сифатида XIX асрда
тадбиркорлик, XX асрда – қишлоқ хўжалиги эъти
-
роф этилган бўлса, XXI асрда мамлакат иқтисодий
ривожланишини айнан саноат тармоқларини ри
-
вожлантириш белгилаб бериши қайд этилган. Шу
маънода Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар ва
иқтисодиётни эркинлаштириш сиёсати дунё миқё
-
сидаги тараққиёт тенденцияларига ҳамоҳанг тарзда
амалга оширилмоқда, деб таъкидлаш ўринли бўлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида
озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга оид ис
-
лоҳотларнинг чуқурлашуви юз бермоқда. Жумла
-
дан, озиқ-овқат корхоналарини бошқариш механиз
-
мини яхшиламасдан, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тизимини такомиллаштирмай тадбиркор
-
лик фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташқи
манбалардан инвестициялар киритишни кўпайти
-
риш муаммо бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммонинг
долзарблигини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2016 йил 18 фев
-
ралда «Республика озиқ-овқат саноатини бошқа
-
ришни ташкил этишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2492-сонли
қарори қабул қилинган [1]. Бу қарорга кўра
«Республика озиқ-овқат саноатини тизимини туб
-
дан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар да
-
стури»да белгиланган вазифалар ва тадбирларни
бажариш юзасидан корхоналарга тўғридан-тўғри
хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш [2],
озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятининг са
-
марадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвестор
-
лар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини
таъминлаш, корхоналарни стратегик бошқаришда
озиқ-овқат саноатида тадбиркорлар ролини кучай
-
тириш учун қулай шароитлар яратиш лозим.
Адабиётлар шарҳи. Рус олимларидан В.А.Сле
-
пов, К.В.Орлов ҳамда В.К.Бурлачковлар механизм
назарияси бўйича муаммоларни таҳлил қилишнинг
ахборот ва функционал ёндошувларини асослаган
[3]. Шунингдек, рус иқтисодчиси А.Ю. Чаленко
иқтисодий механизмнинг қуйидаги асосий фарқли
хусусиятларини ажратиб кўрсатади [4]: механизм
ўз навбатида жараёнсиз амалга оширилмайди, чун
-
ки механизм асосан жараённинг функционал вази
-
фасини амалга ошириш учун юзага келтирилади;
механизм ўз бошқарувига эга эмас, гўё “ҳаракат
-
сиз” ва жараённи бошқаришни кутиш ҳолатида
бўлади [5]; механизмни бошқарув билан бирлашти
-
риш - жараённинг ички мазмунини ташкил этади.
Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда, А.Ю. Ча
-
ленко иқтисодий механизм – иқтисодий жараёнда
ишлаб чиқариш ресурслари ва уларни бирлашти
-
риш усуллари йиғиндисидир, деб таъриф беради
ҳамда ресурслар сифатида тадбиркорлик субъект
-
лари фаолиятини олиб борадиган ҳудудий бирлик
-
ка тегишли бўлган ижтимоий, иқтисодий, экологик
ва технологик ресурсларни назарда тутади [6].
Бу борада хорижлик иқтисодчи олимлардан Л.И.
Абалкин, Г.С.Сеялова, Е.Е. Вершигора, В.Ф.Фи
-
липпов, А.А.Кульман, Б.З Мильнер ва Д.В. Ходос
-
ларнинг илмий ишлари эътиборга лойиқдир.
Б.З Мильнер ташкилий-иқтисодий бошқариш
механизмига қарор қабул қилиш жараёнида таш
-
Do'stlaringiz bilan baham: |