10
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
бирининг йўналишига мос равишда махсус илмий
текшириш институтларини бириктириб қўйиш ло
-
зим. Бу ўз навбатида, ҳар бир макроиқтисодий кўр
-
саткичда ютуқларга бўлган масофани қисқартириб,
муаммоларни тезда бартараф этиш имкониятини
кенгайтиради.
иккинчидан,
мамлакатда яратиладиган ЯИМда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини
кескин ошириш йўлларини қидириб топиш за
-
рур. Миллий иқтисодиётда қанчалик кўп рақобат
бўладиган бўлса, мос равишда истеъмолчиларга
қулайлик ортиб боради. Бунинг учун тақиқланган
тадбиркорлик объектлари рўйхатини расмий эълон
қилиб, қолган соҳа ва тармоқларда тадбиркорлар
учун кенг имкониятлар эшигини очиш лозим. Худ
-
ди шундай тартибни хорижий давлатлардаги элчи
-
хоналарга ҳам етказиб, чет эл инвесторлари кўла
-
мини ҳам кўпайтириш имконияти бўлади.
учинчидан,
мамлакатда инфляция даражасини
тезлаштираётган тадбирларни расмий равишда
эълон қилиб, бу борада вазмин сиёсатни олиб бо
-
риш лозим. Инфляция даражасига тез таъсир этаёт
-
ган объектлар қуйидагича:
- ЯИМ ўсишига мос равишда ижтимоий хара
-
жатларни ошириш лозим. Яъни, ЯИМнинг йиллик
ўсиши 8 фоиз бўлса, ижтимоий харажатларнинг
йиллик ўсишини ҳам 8 фоиздан оширмаслик лозим;
- имтиёзли кредитларни ҳам меъёрида тақдим
этиш мақсадга мувофиқ. Одатда, имтиёзли кредит
-
ларнинг меъёридан ортиқ бўлиши инфляция дара
-
жасининг кўтарилишига тез таъсир этувчи асосий
омил ҳисобланади.
Агар мамлакатда икки хонали инфляция даража
-
си ҳукм сурса, олиб борилаётган ижтимоий-иқти
-
содий ислоҳотларнинг самараси паст бўлади. Бу ўз
навбатида, аҳолининг миллий пул бирлигига бўл
-
ган ишончини йўқотади;
тўртинчидан,
ташқи савдо операцияларида
импортга нисбатан экспортни кўпайтириб ижобий
сальдога эришишни таъминлаш лозим. Бунинг
учун, импорт қилинган техника ва технологиялар
-
ни тез суръатларда маҳаллийлаштириш масаласини
кўндаланг қўйиб, хорижий техника ва технология
-
лар импортини кескин камайтириш лозим. Акс ҳол
-
да, импорт қилинган техника ва жиҳозлардан кўра,
уларни қайта таъмирлашга кетаётган эҳтиёт қисм
-
ларига залворли маблағ сарфлаб, эркин конверта
-
ция қилинадиган валюталарнинг хорижга чиқиб
кетишига замин яратилади.
бешинчидан,
мамлакатдаги ЯИМда хуфиёна
иқтисодиёт улуши 48 фоиздан юқори бўлса, шунча
миқдорда солиқ тўловчи солиқ тўламайди. Демак,
60 фоиз солиқ тўловчилар тўлаётган солиқ суммаси
мамлакатнинг 100 фоиз аҳолисига қайта тақсимла
-
нади. Солиқ юки 60 фоиз солиқ тўловчилар елка
-
сига тушяпти. Бу ўз навбатида, мамлакатда эркин
рақобат муҳитини йўқотади, шунингдек, қонуний
ишлайдиган тадбиркор ҳам хуфиёна иқтисодий
секторга ўтишига замин яратади. Шу боис, хуфи
-
ёна иқтисодиётни минималлаштириш масаласини
қисқа вақтлар ичида ижобий ҳал этиш бугунги кун
-
да ечимини кутаётган долзарб муаммолардан бири
ҳисобланади.
Истиқболда юқорида қайд этилган таклифларга
жиддий эътибор қаратилиб ижобий ечими топилса,
макроиқтисодий кўрсаткичлар давр талабига мос
равишда ривожланиши билан бирга, аҳолининг
турмуш тарзи ҳам янада яхшиланишига қулайлик
яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: