Таҳририят: Бош муҳаррир – Т. Аҳмедов Масъул муҳаррир – А. Юлдашев


-жадвал Ўзбекистон Республикасининг 2010 ва 2020 йилларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/141
Sana10.11.2022
Hajmi0,83 Mb.
#863132
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   141
Bog'liq
336447 (1)

 2-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг 2010 ва 2020 йилларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари 
бўйича қиёсий таҳлили
т/р Кўрсаткичлар
2010 йил оҳирида
2020 йил 
параметр
ўсиш
I
. Ялпи ички маҳсулот, млрд. сўм.
74 042,0
424 113,0
5,7 бар.кўп
I
.1. ЯИМнинг йиллик ўсиш/пасайиш 
суръати
8,5 %
5,4 %
– 3,1 % кам
I
.2. Кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши
52,5 %
59,4 %
+ 6,9 % кўп
I
.3. Аҳоли жон бошига ЯИМ, млн.
2,6
15,3
5,9 бар.кўп
I
.4. Инфляция даражаси, %
7,3
9,7
+ 2,4 % кўп
I
.5. Ташқи савдо айланмаси, млн.доллар
22 199,2
39 529,7
1,8 бар.кўп
I
.6. Экспорт, млн. доллар
13 023,4
17 080,5
1,3 бар.кўп
I
.7. Импорт, млн. доллар
9 175,
8
22 449,2
2,5 бар.кўп
I
.8. Валюта курси, доллар/сўм
1$/1 640
1$/9 560
+ 7 920 сўм
Манба:
 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари асо
-
сида тайёрланган.
2- жадвал маълумотларини таҳлил этадиган бўл
-
сак, хусусан, 2010–2020 йиллар мобайнида, ЯИМ
-
нинг абсолют ўсиши 5,7 баробарга ошган. Рақамга 
баҳо берадиган бўлсак, бозор иқтисодиёти шаро
-
итида фаолият юритаётган давлатларга қараган
-
да жуда катта ўсиш ҳисобланади. Лекин, бу ерда 
шуни ҳам унутмаслик лозимки, бу кескин ўсишга 
бевосита инфляция даражаси ҳам яхшигина таъсир 
кўрсатган. Агар ўрта ҳисобда йиллик инфляция да
-
ражаси 10 фоиз бўлган тақдирда ҳам, 10 йил мобай
-
нида қарийб 100 фоизни ташкил этади. Бундан ху
-
лоса шуки, реал ўсиш 5,7 эмас, балки 4,7 баробарни 
ташкил этган. 
ЯИМнинг ўсиш ёки пасайиш суръатига назар 
соладиган бўлсак, 2010 йилда йиллик ўсиш 8,5 фо
-
изни ташкил этган шароитда, 2020 йилда 5,4 фоиз 
ўсганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Мос равишда ўр
-
ганаётган йилларга нисбатан қарайдиган бўлсак, - 
3,1 фоизга пасайганлиги маълум. Статистик маълу
-
мотларга таяниб айтадиган бўлсак, бу кўрсаткичда 
ўзига хос жумбоқ намоён бўлмоқда. Чунки, айни 
жаҳон молиявий–иқтисодий инқирози авж олган 
бир паллада мамлакат ЯИМнинг йиллик ўсиши 8,5 
фоиз бўлиб, инқироз пасайган бир шароитда эса 
5,4 фоизни ташкил этяпти. Бизнингча, бунга таъсир 
этган қатор омиллар бир, лекин асосийси бўлиб, 
мамлакат аҳолисининг табиий ўсиши таъсир қил
-
ган. Шунингдек, мамлакатда ЯИМ хажми қанчалик 
тез ўсаётган бўлса, кейинги ўсишни шу кўрсаткичга 
етказиш имконияти бироз қийинлашиб бораверади. 
Биргина мисолни оладиган бўлсак, ХХР бир неча 
йиллар мобайнида ЯИМ ўсиши 10 фоиз теграсида 
бўлган. Ҳозирги кунга келиб, унинг ўсиш кўрсатки
-
чи 5-7 фоиз атрофида. Бир сўз билан айтганда, ЯИМ 


7
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
ҳажми ошгандан кейин, кейинги йил ўсиши учун 
ошган ҳажм 100 фоиз ҳисобланади. Мос равишда 
яна катта кўрсаткич билан ўсиш ҳолати борган 
сайин пасайиб бораверади. Бунга мисол тариқаси
-
да иқтисодий ривожланган мамлакатлар ЯИМ ўсиш 
кўрсаткичини ҳам келтириш мумкин. АҚШ, Герма
-
ния, Франция, Буюк Британия, Япония ва бошқалар. 
Ушбу давлатларда ҳам ЯИМнинг йиллик ўсиши 2-3 
фоиздан ортмайди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 
ЯИМдаги улушида ҳам ўзига хос ижобий силжиш 
намоён бўлган. 2010 молия йилида кичик бизнес
-
нинг ЯИМдаги улуши 52,5 % ни ташкил этган бўл
-
са, 2020 йилда 59,4 фоизни ташкил этмоқда. Биз
-
нинг назаримизда, ушбу кўрсаткич, ривожланаёт
-
ган давлатларга хос бўлиб, бизнинг республика ҳам 
унга мос келмоқда. Одатда, иқтисодиётда кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши қанчалик 
кўп бўлса, мамлакатнинг иқтисодий инқирозга юз 
тутиш эҳтимоли шунчалик оз бўлади. 
ЯИМни аҳоли жон бошига тақсимлаганда тўғри 
келадиган сумма ҳам ўрганилаётган даврда ошган 
бўлиб, 2010 молия йилида 2,6 млн. сўмдан, 2020 
йилда 15,3 млн. сўмни ташкил этган. Шу давр мо
-
байнида 5,9 баробарга ортган. Бу ерда ҳам аҳоли
-
нинг номинал даромади ўсган, бироқ реал дарома
-
дига инфляция даражаси салбий таъсир кўрсатган
-
лигини ҳам алоҳида қайд этиш ўринли.
Таҳлил қилинаётган даврда инфляция даражаси 
бор-йўғи 2,4%га ошган. Рақамларга қараб хулоса 
қиладиган бўлсак, бу кўрсаткич бозор иқтисодиёти 
ривожланаётган давлатларга хос хусусият бўлиб, Ўз
-
бекистон Республикаси Марказий Банки ва Давлат 
статистика қўмитаси айни шу соҳада олиб бораётган 
ислоҳотларнинг ижобий натижаси дейиш мумкин. 
Лекин, мамлакатнинг иқтисодий жадал ривожлани
-
ши учун бу кўрсаткични янада пасайтириш мақсадга 
мувофиқ. Чунки, амалиётдан маълумки, инфляция 
юқори бўлган шароитда аҳоли ва юридик шахслар 
бўш турган молиявий ресурсларини тижорат банкла
-
рида омонат кўринишда сақлашдан манфаатдор бўл
-
майди. Бу ўз навбатида, пул айланмасининг меъёрий 
тезлигини секинлаштиради ва инфляция даражаси
-
нинг кўтарилишига сабаб бўлади.
Мамлакатда ташқи савдо айланмаси 2010 йил
-
да 22 199,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бу 
кўрсаткич 2020 молия йилида 39 529,7 млн. АҚШ 
долларига тенг бўлган. Ўрганилаётган давр мобай
-
нида ташқи савдо айланмаси 1,8 баробарга ортган. 
Ушбу рақамлар ташқи савдо айланмасида ҳали 
амалга оширадиган ишлар кўплигидан далолат 
беради. Боиси, ривожланган мамлакатларда бит
-
та корхонанинг ташқи савдо айланмаси бизнинг 
мамлакатда қайд этилган кўрсаткичдан бир неча 
баробар юқори бўлмоқда. Мисол учун: 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish