Бомдоддан кейин ҳовлига чиққандик, устоз бир пора тиловат қилгудек муддатдан
сўнг олдига ўтишимизни тайинлаганини айтишди. Мен китоб ўқидим, Абдуллоҳ Қуроън
тиловат қилди. Бир пора тугатгач, туриб устознинг олдига бордик.
-
Келинглар,
-
деди устоз ўрнидан туриб.
–
Мен сизлар ҳақингизда суриштирдим.
Мисрдаги илм таҳсили ва тирикчиликларингизни ҳам сўраб билдим. Тижоратга
иқтидорларингиз борлигини сезганим учун ҳам кеча бозорга олиб боргандим.
Сизларнинг тижоратдан етарлича илмингиз борми?
-
Йўқ, устоз,
-
деди Абдуллоҳ. ( У одатда озгина билса ҳам билмайман дер ва
ўрганишга киришарди). Аммо йўл
-
йўриқ кўрсатсангиз ўрганиб кетамиз. Берган
қўлга айланиб, инсонларнинг ҳожатларини умрим сўнгигача чиқаришни ният
қилганман. Аллоҳдан дуода ҳам сўраяпман.
-
Илмга иштиёқинг жуда баланд. Келганинга унча кўп бўлмаган бўлса
-
да,
баракангдан
бахраманд
бўлдим.
Ҳозир
сизларга
Пайғамбаримиз
алайҳиссаломнинг тижоратлари ҳақида бироз айтиб бераман. Гапимни ҳадис
билан бошлайман.
Эй мусулмон тижоратчи, олишда ва сотишда, қарз беришда ва
олишда доимо осонлик ва қулайликни асос қилиб олки, тижоратингни хотиржам
бир тарзда амалга оширган ҳолда Аллоҳнинг раҳматига эришгайсан
(Баҳриддин
аканинг китобидан), деган Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам. Шунга
мувофиқ кеча шеригим билан ишни тўхтатдим. Хўш, мавзуга қайтай.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақиқий тижратчи эди. Маккадан мол олиб Ясриб,
шомга бориб сотар, у ёқдан турли буюмлар сотиб олиб, Маккада сотарди ( бугунги
кунда экспорт
-
импорт дейилади бу. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом илк
экспортёр ва импортёр бўлган Муаллифдан). Бугун мен ҳам тўрт томонданга
карвон жўнатиб олди
-
сотти қиляпман. Кун келиб сизлар ҳам моҳир савдогар
бўлиб етишингизга ишонаман. Қани энди илм олишга ғайрат қилаверинг.
Биз бу даргоҳда асосан ҳадис ва фиқҳдан дарс олардик. Абдуллоҳ шу даражада закий
ва иштиёқли эдики, баъзан таомланиш ёдидан чиқиб қоларди. Илм олиш истаги ўта
кучлилигидан устознинг ҳар бир сўзини қалбига жойларди. Бир куни ундан хотираси нега
бу қадар кучлилигини ва ёдлаган нарсалари ёдидан чиқмаслигини сўрадим.
-
Мен нимани қалбимга ишониб топширган бўлсам, у мени ҳеч қачон ноумид
қилмаган ва унутиб қўйиш қўрқувидан озод қилган,
-
деб жавоб берди. Унинг жавобидан
лол қолдим. Қалбга ишониб топшириш нима эканини билмасдим. Кейинчалик англадим.
Илмни бутун вужуд билан, роҳати дил билан олинса, қалбга мустаҳкам ўрнашар экан.
Аммо Устоз бу қарашим озгина хато эканини тушунтириб қўйди. Илмни тақво билан ҳосил
қилиш керак экан (Тақво Аллоҳ буюрганларини қилиб, қайтарган ишларини қилмаслик).
Яъни гуноҳлар, харом ишлар, шубҳалардан тийилиб, илм, савдо қилиш ҳақиқй барака
келтирар экан. Тушунчам ниҳоят бутун бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: