10-боб.
Истеъмолчилар
ҳуқуқларининг
давлат
томонидан
ҳимояланиши..................................................................................
104
10.1.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқини
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва унинг мазмуни..............
104
10.2.
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва ишлаб чиқарувчилар ҳамда
товар тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни......................................
107
10.3.
Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни давлат томонидан
таъминлаш.........................................................................................
113
11-боб.
Реал сектор корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришда
умумий ўлчов тизимини таъминлаш асосида сифатни
ошириш............................................................................................
121
11.1.
Ўлчов сифати тушунчаси ва унинг моҳияти................................. 121
11.2.
Ўлчов ҳолати хусусиятларининг тавсифи..................................... 123
ХУЛОСА ...........................................................................................................
125
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ....................................
126
ИЛОВА
(Соҳага тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар)
.............................
129
5
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2935-сонли
қарорига асосан 2017–2020 йилларда ҳудудлар кесимида 9158 та
(2017 йилда 2096 та, 2018 йилда 2216 та, 2019 йилда 2387 та ва
2020 йил 2459 та), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
комплекслари таркибига кирувчи 446 та (2017 йилда 96 та, 2018
йилда 105 та, 2019 йилда 121 та ва 2020 йил 124 та) корхоналарда
менежмент тизимларини жорий этиш белгиланган.
2017–2020 йилларда полиз-сабзавот маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчи 80 та экспортёр корхоналарда ИСО 22000 стандартини
жорий этиш (2017 йилда 25 та, 2018 йилда 16 та, 2019 йилда 18 та
ва 2020 йил 21 та), энергия сарфи юқори бўлган 67 та корхоналарда
ИСО 50001 стандартини жорий этиш (2017 йилда 23 та, 2018 йилда
22 та, 2019 йилда 12 та ва 2020 йил 10 та) режалаштирилган.
Бу вазифаларни амалга ошириш натижасида маҳаллий ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш, уларнинг
хорижий бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш маҳаллий
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларни
экспорт
қилишда
қулайликларга эришиш каби ютуқларга эришилиши бегумон.
Маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш стратегик муаммо
бўлиб,
мамлакатимиз
иқтисодиётининг
стабиллашуви
бу
муаммоларнинг ҳал этишига боғлиқдир. Сифатни яхшилаш
жараёни маҳсулотни сотиш ёки хизматлар кўрсатишда фақат
кўпроқ фойда олиш учунгина эмас, балки жамият учун, унинг
равнақи учун ҳам зарурдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномасида сифатли маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни такомиллаштириш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш
борасида қуйидаги фикрлари, яъни, “Келгуси йилда Жаҳон савдо
ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта бошлаймиз.
Экспортни янада рағбатлантириш мақсадида техник жиҳатдан
тартибга солиш тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш
лозим. Асосий мақсадларимиздан бири – ташқи бозорга сифатли ва
сертификатланган маҳсулотларни “Ўзбек бренди” номи билан олиб
чиқишдан иборат” дея таъкидлаб ўтилган
1
.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 23 декабрь, 2017 йил.
6
2017–2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ
доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда
тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда.
Натижада, кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5
баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36
фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача
ошади
2
.
Ўзбекистон Республикасида халқаро стандарт талаблари
асосида
сифатли
маҳсулотлар
ишлаб
чиқаришда
стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология агентлиги
амалга оширади. Республикада стандартлаштириш тартиби бир хил
турдаги маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайд этиладиган
стандартлаштириш қоидаларига мувофиқ келувчи тартибда амалга
оширилади.
Ўқув қўлланмада бевосита реал сектор корхоналарида
маҳсулот сифатини ошириш, сифатни бошқариш тизими, сифатни
оширишда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш-
тиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалалари бевосита
ёритиб берилган.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. «Халқ сўзи» Г.//
08.02.2017 й. №28 (6722).
7
Do'stlaringiz bilan baham: |