Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#85303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4, Амалий машғулот mik

10. Мониторинг ва баҳолаш 
 
-оғзаки ва ёзма назорат: назорат учун саволлар, мавзу бўйича тест саволлари; 
- амалий машғулотни бажариш, расимлар чизиш. 
Ўқув машғулотнинг технологик харитаси 
11. Мавзуни асослаш. 
Спирохеталар, риккетсиялар, хламидиялар, микоплазмалар, актиномицетлар, содда 
жониворлар ва замбуруғларни морфологияси ўраганиш улар келтириб чиқарадиган 
касалликларга ташхис қўйишда катта ахамиятга эга. Уларни хужайра тузилишидаги ўзига 
хос хусусиятлари бўйича бир-биридан ажратиш имкониятини беради.
12. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик 
Инфекцион юқумли касалликлар. Бу микроорганизмлар таркалишини билиш 
эпидемиологик жихатдан катта ахамиятга эга. 
13. Машғулот мазмуни: 
13.1. Назарий қисми 
Спирохеталар, рикетсиялар, хламидиялар, микоплазмалар, актиномицетлар, содда 
жониворлар ва замбуруғларни морфологияси ва структурасидаги узига хос 
хусусиятларни ўрганиш.
 
СПИРОХЕТАЛАР 
Спирохеталар - лотинча spira - букилган, буралган, chaite - соч деган сўздан 
олинган бўлиб, булар спиралга ўхшаб ўралган бир хужайрали микроорганизмлардир. 
Уларнинг ўрамининг сони 10-15 тага етади. Спирохеталар хемогетеротроф хужайралар 
бўлиб, ўзларининг тузилиши ва харакатлари билан тубдан бошқа бактериялардан фарқ
қилади. Спирохеталарнинг узунлиги 5-500 мкм бўлиб, танасининг диаметри нихоятда 
ингичкадир - 0,6-0,1 мкм. Шунинг учун хам спирохеталар бактериялар ушланиб 
қоладиган бактериал фильтрлардан ўтиб кетади. Спирохеталарнинг танасининг диаметри 
жуда кичик бўлганлигидан оддий микроскопларда кўриш жуда кийин, шунинг учун 
фазали контраст микроскопда ёки қоронғилаштирилган майдонда кўриш афзалроқдир. (1-
расм) 
Спирохеталарнинг тузилишида 3 та асосий компонентлари бор: 
1. протоплазматик цилиндр - бунинг таркибига бактерияларникига ўхшаш цитоплазма, 
органоидлар, киритмалар киради.
2. Ўксимон фибрилла 
3. Ташки қобиқ 
4. Нуклеоид - ДНК
Протоплазматик цилиндрнинг устидан ўқ ип фибрилла айланиб ўраб туради. Ў
Қ 
ипнинг бир учи хужайранинг базал мембранасига - блефаропластларга бириккан бўлиб, 



иккинчи учи эса эркин холатда туради. 
ЎҚ
ип фибриллани сони спирохеталарнинг турига 
богликдир. 
1-Расм 
Захм ва лептоспироз қўзгатувчиларида 4 та фибриллалар, боррелияларда 18 та, 
кристаспираларда 100 га якин бўлади. Ташқи қобиқ ёки ташки мембрана протоплазматик 
цилиндр ва фибрилларани ўраб туради. Спирохеталар баъзи таъсирлар натижасида 
муцинсимон қобиқ билан уралиб цисталар хосил қилади. Циста организмда узок яшайди. 
Спирохеталарнинг хивчинлари бўлмайди, уларнинг харакатларида фибриллалари 
қатнашади. Фибриллалар хам флагеллин окисилидан тузилган. Спирохеталарнинг 
фибриллари айланиши ва қискариши натижасида спирохеталарнинг харакати вужудга 
келади. Улар айланма, илгарилама, тўлкинсимон, буралма харакатларни бажаради. 
Спирохеталар ташқи мухитда кенг таркалган: сувларда, одам ва хайвон 
организмларининг нормал микрофлорасида ва бошқа жойларда сапрофит холда учраши 
мумкин. Спирохеталарнинг патоген турлари хам учраб, буларга захм, кайталама тиф, 
лептоспироз қўзгатувчилари киради. Спирохеталарнинг 5 та авлоди тафовут килинади. (2-
расм) 
1. Спирохета 
2. Кристаспира 
3. Трепонема 
4. Боррелия 
5. Лептоспира.
Спирохета, Кристаспира авлодлари сапофит, қолганлари патоген. Сапрофитлар тиш 
карашида, нормал микрофлора таркибида булади. Спирохеталарнинг баъзи бирлари аэроб 
шароитда, баъзи бирлари эса анароб шароитда яхши ўсади. 
Асосан спирохеталар қуён кон зардоби қўшилган муҳитларда яхши ўсади. 
Трепонемалар эса товуқ эмбрионида хам ўсиш хусусиятига эга. Спирохеталардан 
лептоспиралар аэроб шароитда ўсади. Спирохеталар оддий кўндаланг бўлиниш йўли
билан кўпаяди. Спора ва капсула хосил килмайди.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish