Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

Шимом
Тома - туркий уруғларидан бирининг номи (Амударё т. Чойкўл овул 
кенгашидаги ж/х). Ушбу ном аввал апеллятив лексикадан Қорақалпоқистон 
ҳудудида тарқалган туркий уруғлардан бирининг номи сифатида этноним 
бўлиб, этнонимлашув туфайли ономастик лексика сатҳига кўчган. Ушбу 
ономастик лексиканинг топонимга кўчиши натижасида эса у ойконимик 
объектлардан бирига ном сифатида кўчган: томатома  >  Тома
Хуллас, топонимик таркиби фақат топоасос шаклидаги ономастик 
қолипланиш тизими жанубий Қорақалпоғистон ойконимлари таркибида кам 
бўлса ҳамки, учраб туради. 
 
ОЙКОНИМИК АСОС ВА ОЙКОНИМИК ИНДИКАТОРДАН 
ТАШКИЛ ТОПГАН ОЙКОНИМЛАР 
 
Бундай ойконимлар деганда ҳам ойконимик асос, ҳам ойконимик 
индикатордан ташкил топган ойконимлар тушунилади. Уларнинг ойконимик
таркиби ойконимик асос ва ойконимик индикатор(лар) ҳолатидаги
ономастик қолипланиш тизимида шаклланган. Бу ономастик қолипланиш 
тизими ойконимик асос ва ойконимик индикаторларнинг апеллятив 
лексикадан танланиб, ономастик лексика сатҳига ўтиши ҳамда 
ойконимларнинг объектларига хос номлар вазифасини бажариши 
жараёнларини ҳам ўз ичига олади. Уларга мисоллар: Арабовул  (Элликқалъа 


19 
т. Қилчиноқ овули кенгашидаги овул) топонимлашув туфайли ономастик 
лексика таркибидан танланган араб ойконимик асоси ва овул 
топоиндикаторидан ташкил топган ойконим: араб овул > Араб овул  
Арабовул. Бу ойконим аввал апеллятив лексикадан икки сўзнинг танланиб, 
этнонимлашуви (этноним араб > араб овул > Араб овул) ва унда 
топонимлашув натижасида эса шу этнонимнинг топонимга айланиб, 
этноойконимлардан бирига ном бўлиши ўз ифодасини топган. Мазкур номда 
Қорақалпоғистон Республикасидаги овул индикатори воситасидаги 
номланишнинг биринчи турига, яъни овул – ойконимик индикаторининг 
фаол қўлланишидан юзага келган топонимик жараён ўз ифодасини топган.  
Қилчиноқ (Элликқалъа т. Қилчиноқ ОФКдаги овул) – ойконими 
апеллятив лексикадаги қил ва чиноқ апеллятивларининг танланиб, ономастик 
лексика сатҳига ўтиши ва топонимлашув натижасида ойконимга айланиши 
жараёнида шаклланган: қил+чиноқ овулҚил чиноқҚилчиноқ (овул)
Ушбу ном жуда кам ишлатилгани учун у Қорақалпоғистон Республикасида 
овул индикатори воситасидаги номланишнинг иккинчи бир турига, яъни 
овул – ойконимик индикаторини қўлламасдан ёҳуд кам қўлланишидан 
шаклланган.  
Қоракўл (Элликқалъа т. Қилчиноқ овули кенгашидаги овул) – 
ойконими эса чорвадорлар истиқомат қиладиган ҳудуддаги ойконимлардан 
биридир. Бу ойконимда овул индикатори воситасидаги номланишнинг 
иккинчи бир турига, яъни овул – ойконимик индикаторини қўлламасдан ёҳуд 
кам қўлланишидан ҳосил бўлган: қора кўлҚоракўл > Қоракўл (овул)
Шу номда туман ҳам бор (Қоракўл т. Бухоро вилояти). 
Булардан англашилиб турибдики, ойконимик таркиби ойконимик асос 
ва ойконимик индикатор(лар) ҳолатидаги ономастик қолипланиш 
тизимидан шаклланган ойконимлар мажмуи ўрганилаётган ҳудуд доирасида
фаол қўлланиши кузатилди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish