Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек


кўчавоғ (кўчанинг шевада  айтилиши), маҳалла кўчавоғи, овул кўчавоғи; йўл



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

маҳалла кўчаси, овул кўчаси, қишлоқ кўчаси; кўчавоғ (кўчанинг шевада 
айтилиши), маҳалла кўчавоғи, овул кўчавоғи; йўл, тор йўл, темир йўл, қисқа 
йўл, йўлча, ариқ йўли, маҳалла йўли, машина йўли, овул йўли, қишлоқ йўли, 
шаҳар йўли, шаҳарча йўли, завод йўли, боғ йўли, бозор йўли, қабристон // 
мозор йўли, гўзар йўли, асфалт йўл, канал йўли, кўприк йўл, кўл йўли, магазин 
йўли, битон йўл, пиёдалар йўли, тоза йўл, лой йўл, чанг йўл, тош йўл, ўнқир-
чўнқирли йўл; йўлак, боғ йўлак, берк йўлак, ёп(канал) йўлаги, кўл йўлаги, 


11 
пиёдалар йўлаги, маҳалла йўлаги, массив йўлаги, магазин йўлаги, бозор 
йўлаги, завод йўлаги, гўзар йўлаги, асфалт йўлак, овул йўлаги, қишлоқ йўлаги, 
қабристон йўлаги, машиналар йўлаги, эгри йўлак, тўғри йўлак, тош йўлак, 
тоза йўлак, чанг йўлак, тор йўлак, йўлакли кўча кабилар топонимик 
аниқлагичлари дромонимлик вазифаси билан бирга ўша топонимик вазиятда 
ойконимик хусусиятларга ҳам эга бўлади. Кўча топонимик бирликнинг 
ойконимик тизимда маълум маънода ойконимик хусусиятларнинг акс 
этишини кўрсатиш ҳам ушбу тадқиқотимизнинг ютуқларидан биридир. 
Бундай ҳолат фақат ЖҚОлари учунгина эмас, балки дунёдаги, хусусан, 
мамлакатимиздаги барча ойконимлар учун хос, характерли хусусиятлардан 
ҳисобланади. Демак, овул, овул фуқаролар кенгаши, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ 
қанчалик микротопоним ва макротопоним ҳисобланмасин, улардан ҳам 
кичик ойконим сифатида кўча, кўчавоғ, йўлак, йўл, гузар сингари 
индикаторлар – топонимик аниқлагичларни ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади.
Ойконим(лар) шаҳар // астионим, қишлоқ, маҳалла, овул кабиларнинг 
номларини англатади
1
. Улар илм-фанда иккинчи ном билан астионимлар 
дейилади
2
. Мана шу астионим терминининг изоҳли талқини бир неча луғатда 
у ёки бу даражада учратиш мумкин бўлади. Масалан, Н.В.Подольскаянинг 
“Словарь русской ономастической терминологии”
3
номли луғатида қайд 
этилиб, изоҳланган, холос (“Астионим – класс топонима собственное имя 
любой города (см)). Демак, ойконимлар исталган шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, 
маҳалла ва овул фуқаролар кенгаши, овулларнинг номлари ҳисобланади. 
Уларнинг шартли равишда дунё бўйича қуйидаги турларга бўлиб, таснифлаб 
ўрганилиши тадқиқот мавзуимизни маълум даражада ойдинлаштиришга ҳам 
ёрдам беради, деб биламиз: 1) жаҳон давлатлари ҳудудидаги ойконимлар; 2) 
мамлакат доирасидаги топоойконимлар; 3) вилоят(лар) ҳудудидаги
ойконимлар; 4) туманлар доирасидаги топоойконимлар; 5) алоҳида ҳудуд 
(лар)даги ойконимлар. Бунда шаҳар ва шаҳарча, ҳатто, қишлоқ ёки овул 
ичидаги маҳалла, овулларни алоҳида ойконимик ҳудудлар дейилиши тўғри. 
Бу ҳақида Э.М.Мурзаев тўхталган
4
ва А.В.Суперанская раҳбарлигида 
нашр қилинган “Теория и методика ономастических исследования” 
(М.,Наука, 1986) номли
1
китобида эслатиб ўтилган.
1
Эназаров Т. , М. Ҳусанова, А.Есенмуратов. Ўзбек номшунослиги. -Тошкент, Наврўз, 2015. 139-
бет.
2
Подольская Н.В. Словарь русской ономастической терминологии. -Москва, Наука, 1978. -с.39, 
41. Qorayev S. Toponimika. -Тошкент, 0‘zbekiston faylasaflari milliy jamivati nashrivoti, 2006. 52-бет.
3
Подольская Н.В. Словарь русской ономастической терминологии. Москва,Наука, 1978. -с.39, 
41.; Подольская Н.В. Словарь русской ономастической терминологии. Москва,Наука, 1988. с.41.
4
Мурзаев Э.М.Очерки топонимики.-Москва,1974. -с.98-103.


12 
Ономастик-грамматик жиҳатдан ойконимларни ўрганиш деганда 
уларни ифодаловчи сўзлардаги соф грамматик хусусиятлар ўрганилмайди, 
балки уларнинг одатдаги апеллятив лексикага оид грамматик хусусиятлардан 
тубдан фарқ қиладиган ономастик-грамматика шаклидаги ҳам морфологик, 
ҳам синтактик хусусиятлари ва улар таркибининг тадқиқи тушунилади. 
Тадқиқотчи олимлар томонидан ойконимларнинг топилган талайгина далил 
ҳамда фактлари характер жиҳатидан хилма-хил бўлган кўплаб лингвистик, 
тарихий ва географик материаллари мазкур соҳа доирасидаги илмий 
тадқиқотларга жалб қилгандагина тўғри изоҳлаб берилиши мумкин
2

Биламизки, шаҳар, шаҳарча, маҳалла, гузар, овул, қишлоқ, шунингдек, 
овул ва қишлоқ фуқаролар кенгашлари каби аҳоли пунктлари номлари 
тарихда ҳам бир неча марта ўрганилган. Бунга анча олдин ёзилган ёзма 
манбалардаги матнларда ойконимлардан бир қанчалари таъкидланган
ўринлар асос бўлади. Мисол сифатида Наршахийнинг “Тарихи Бухоро” 
номли тарихий асарини далил сифатида келтириб ўтиш ўринли саналади. 
Шунинг учун ҳам археолог олим А.Муҳаммаджонов “Жой номлари – 
тарихий манбадир” деганда
3
, албатта, тарих нуқтаи назаридан ўринли 
хулосага келган. Шунингдек, ХYIII-XIX асрлардаги Бухоро амирлигидаги 
аҳоли пунктлари ХХ асрнинг охирларида академик А.Муҳаммаджонов 
томонидан жиддий тадқиқ этилган ва каттагина ҳажмли асар юзага келган
4

Шу сабабли ойконимлар: а) шаҳар, қишлоқ, гузар, маҳалла, мавзе, овул 
номларини ўзида мужассам қилиб, дунё тарихда ҳамма вақт эътибор ва 
эътироф билан ўрганилган. Чунки уларда қадим тарихнинг яширин, сеҳрли 
сири ҳамда сеҳрли варақлари ўз аксини топган;
б) ҳозирги даврда ойконимлар тилшунослик, география каби бир қанча 
фанларнинг туташган нуқтасида махсус ўрганилиши табиий, ижтимоий, шу 
билан бирга илмий зарурият саналади. Сабаби, уларда аҳоли яшайдиган 
объектларга хос алоҳидалик ва умумий ўхшашлик ўз ифодасини топган;
в) инсоният ер юзасида минг-минг йиллардан буён яшаяптими, демак, 
келажакда ҳам ойконимлар масаласига лингвистик, лингво-статистик, 
лингво-поэтик, тарихий топонимика, тарихий-қиёсий, лингвистик география 
нуқтаи назарлардан бот-бот мурожаат қилиниши айни ҳақиқатдир.
1
Суперанская А. В., Сталтмане В. Э., Подольская Н. В., Султанов А. Х. Теория и методика
ономастических исследований. -Москва, Наука, 1986. с. 7, 134. 
2
Қораев С. Географик номлар маъноси . -Тошкент, Ўзбекистон, 1978.7-бет.
3
Муҳаммаджонов А. Жой номлари - тарихий манбадир // Тошкент шаҳри ва вилояти 
топонимлари муаммолари. -Тошкент,1994. 15-17-бетлар.
4
Муҳаммаджонов А. Населенный пункты Бухарский эмирата. -Ташкент, Университет, 2001. 226 с.


13 
ЖҚдаги 
ойконимларнинг 
ономастик-грамматик 
хусусиятларига 
тўхталиш учун улардаги топоморфологик ва топосинтактик хусусиятларни 
илмий ҳамда амалий жиҳатлардан талқин этиш керак. Ойконимларнинг 
ономастик лексика мажмуи маҳсули эканлиги ҳисобга олинса, уларнинг 
ономастик-морфологик, ономастик-синтаксис хусусиятларининг таркиби 
ҳақида фикр юриш лозим бўлади. Уларни бундай гуруҳлашимизга сабаб, 
умуман олганда, ономастик-морфология термини номларнинг, аниқроғи, 
ойконимларнинг тузилиши деган маънони англатади. Шу билан бирга улар 
сўздан шакллангани учун ономастик-грамматик хусусиятларга эга бўлгани 
сингари ўзларида номлилик ва топонимик маъноларни жамлагани учун 
ойконимик тузилиш ҳамда ойконимик маъно(лар)га эга бўлиши табиий ҳол. 
Биз мана шу ойконимик тузилиш ва ойконимик маънога эгаликни ономастик-
морфологик ҳамда ономастик-синтактик терминлари асосида ифодаладик. 
Чунки унда топонимик, ономастик-морфологик ҳамда ономастик-синтактик 
терминларининг мазмуни ўз ифодасини топган. Улардан шаклланган 
ономастик-морфологик таркиб
1
деган бирикмали термин топонимик 
жараённинг ономастик-морфологик сатҳдаги номлашга бўлган табиий 
эҳтиёж туфайли шаклланган
2
. Шундагина ономастик лексиканинг ономастик-
грамматик хусусиятлари билан апеллятив лексиканинг грамматик 
хусусиятларининг бир-биридан фарқланишини қуйида ўрганилаётган 
ҳудуднинг ойконимик мисолларида кўриш мумкин. Чунки ойконимлар 
топонимларнинг бир тури бўлгани каби сўзларнинг алоҳида кўриниши 
бўлган ономастик лексика мажмуига киради.
Ойконимлар умуман ном ва топообъект нуқтаи назаридан топонимлар 
жумласига киргани билан бирга тез ўзгарувчан, маълум ижтимоий зарурият 
туфайли янгиланадиган жой номлари тизими ҳам ҳисобланади. Уларни 
1
Шу ўринда таъкидлаш керакки, илмий иш олиб бориш дегани бу фақат мавзу доирасидаги 
масалани ечиш деб тушуниш илмий ишни тор тушуниш саналади. Илмий тадқиқот олиб бориш 
жараёнида соҳа ёки фанга оид терминлар камлик қилиб, янгилари яратилиши ҳам мумкинлигини 
истисно қилинмаслиги мақсадга мувофиқ. Зеро, илмий тадқиқот олиб бориш дегани мавзу 
доирасида ҳам, мавзу алоқадор бўлган соҳа терминологияси доирасида ҳам заруриятга қараб 
фаолият кўрсатиш демакдир. Булар илмий тадқиқотлар олдига қўйилган замонавий талаблар 
жумласига киради. 
2
Ономастикага оид олдинги тадқиқотлар илк ва бошланғич ҳолатларда бўлгани учун бу илмий 
ишда қўлланилган топонимик таҳлил ва унга даҳлдор бўлган бир неча терминларнинг 
қўлланишига эҳтиёткорлик билан ёндошилган. Бу ҳолни Э.Бегматов ва Т. Эназаровларнинг илмий 
мақолаларидаги тадрижий тараққиёт мисолида кузатиш мумкин. Бу олимларнинг аввалги 
мақолалари билан кейинги мақолалари ўртасида номшунослик ва топонимикага оид 
терминларнинг қўлланишида катта фарқ мавжудлигини махсус кузатдик. Ва уларнинг илмий 
ишларининг мантиқий давоми сифатида биз илмий тадқиқотимизда топонимик таҳлил ҳамда унга 
тегишли бўлган бир неча терминларни қўллашни бошладик.


14 
С.Қораев қуйидагича ҳолатда гуруҳлаган
1
: 1) табиий ёки табиий географик 
ойконимлар; 2) ижтимоий-иқтисодий ойконимлар. 
Биз эса мавжуд далилларга таянган ҳолда ойконимларни кенгроқ 
илмий нуқтаи назардан қуйидагича тарзда таснифлашни илгари сурамиз:
1) архаик ойконимлар
2
; 2) тарихий ойконимлар; 3) замонавий ойконимлар;
4) янги ойконимлар; 5) микро ойконимлар; 6) макро ойконимлар. 
Шуларни ҳисобга олган ҳолда илмий ишимизнинг биринчи бобини 
қуйидагича тарзда иккита қисмга бўлиб ўрганиш ўринли: 1) ойконимларнинг 
ономастик-морфологик таркиби; 2) ойконимларнинг ономастик-синтаксис
хусусиятлари. Албатта, ушбу икки ҳолат ойконимларнинг ономастик лексика 
мажмуига кириши ҳамда ономастик-грамматик хусусиятларини ўзида 
ифодалай олади. Чунки номланишга махсуслашган, топонимик маъноларни 
ўзида ифодалай оладиган ономастик лексиканинг топограмматик хусусият-
лари апеллятив лексикага хос грамматик хусусиятлар мажмуидан 
фарқланади. Шу учун ономастик лексика тизимининг ономастик-грамматик 
хусусиятларини гуруҳлаб ономастик-морфологик ва ономастик-синтактик 
хусусиятлар, деб аташ ўринли. Демак, “Ономастика”, “Ўзбек ономастикаси”, 
“Топонимика” ва “Ўзбек топонимикаси”да ойконимларни махсус тадқиқот 
объектларидан бири сифатида ўрганилиши ўринли.
ЖҚОларининг ономастик-грамматик хусусиятлари одатдаги апеллятив 
лексика тизимидаги сўзларнинг грамматик хусусиятларидан фарқ қилади. 
Чунки улар ҳам бошқа ҳудудларнинг ойконимлари сингари топонимлар 
жумласига киради. Улар эса апеллятив лексика сўзларидан тубдан фарқ 
қиладиган ономастик лексика сўзларидан шаклланиб, асосий лексик маъноси 
хиралашган ҳолда топонимлашув туфайли қўшимча юкланган ойконимик 
маъноси билан ажралиб туради. Мазкур маъно ономастик лексика 
тизимидаги сўзларнинг топонимлашув туфайли ойконимга хосланган 
маъно(лари)си сифатида топонимик таҳлилда эътиборга олинади.
Албатта, бугунгача бўлган топонимикага оид тадқиқотларнинг 
мазмунида кўпроқ лингвистик ёндошув мавжудлигини ҳам яширмаслик 
лозим бўладики, топонимик таҳлил бугунги топонимик тадқиқотларнинг 
мазмун-мундарижасини ўзида ифодалай олади. Бу ХХ асрнинг 50-
йилларидан то ХХI асрнинг 2005-йилларигача бўлган даврдаги 
тадқиқотларда маълум маънода ўз ифодасини топган
3
. Шунингдек, 
лингвистик ёндошувдан фарқланадиган ономастик ёндашув ҳам ХХ асрнинг
1
Qorayev S. Toponimika. -Тошкент: 0‘zbekiston faylasaflari milliy jamivati nashrivoti, 2006. 52-бет.
2
Шмелева. Т. В. Ономастика. Учебное пособие. -Славянске-на-Кубани, 2013.с. 83.
3
Бу ҳақида “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”га қаранг.


15 
50-йилларидан 90-йилларигача камроқ бўлса, ХХI асрдан бошлаб бу жараён 
кучайиб, апеллятив лексика, ономастик лексика бир-биридан жиддий 
фарқланган. Бу ҳолат Э.Бегматов ва Н. Улуқовларнинг “Ўзбек ономастикаси 
терминларининг изоҳли луғати” ва Толиб Эназаровнинг “Ўзбекистон 
топонимлари луғавий асослари этимологик тадқиқининг йўллари” номли 
докторлик диссертациясида аниқ кўринади
1
. Чунки қайд этилган юқоридаги 
икки тадқиқот ҳам назарий, ҳам амалий характердаги тадқиқотлар бўлгани 
учун ономастик терминларнинг қўлланиш кўлами, меъёри ва ономастик 
лексика билан апеллятив лексикани фарқлаб олиш зарурлиги сезилган эди. 
Топонимик таҳлил лингвистик таҳлил каби амалга оширилади, яъни 
унга таянилади. Аммо ундан ойконимларни таҳлил қилиш назарияси ва 
стратегияси, яъни уларни таҳлил этиш методикаси ҳамда методологияси 
нуқтаи назаридан фарқлаб, топоасос, ойконимик формант, ойконимик инди-
катор, ойконимик омонимия, ойконимик қолипланиш, ойконимик ясалиш, 
ойконимик синонимия, ойконимик маъно каби терминларнинг ишлатилиши, 
топонимлашув ҳодисаси туфайли ойконимларга айланган ономастик 
лексикадаги бирликларни илмий таҳлил этилиши билан фарқланади. 
Бугунги кунда “Ономастика” ва “Ўзбек ономастикаси” соҳалари илмий 
тадқиқот ишларини олиб боришда катта ютуқларга эришганки, бу ХХ 
асрнинг 50-80-йилларида амалда бажарилган илмий ишлардаги ривожланиш 
тенденциялари ҳамда илмий тадқиқот олиб бориш концепцияларидан маълум 
бир фарқларга эга . Айни вақтдаги “Ономастика” ва “Ўзбек ономастикаси” 
билан ХХ асрнинг 60-90-йилларидаги номшуносликка оид тадқиқотлар 
мақсад ва вазифалари, илмий йўналишлари жиҳатлардан бир-биридан 
жиддий фарқланади. ХХ асрнинг 60-90-йилларидаги ономастикага оид 
тадқиқотлар ушбу соҳага кириб боришнинг бир усули бўлган бўлса, бугунги 
кундаги тадқиқотлар, хусусан, мазкур илмий иш ҳам шундай 
тадқиқотлардаги топонимик таҳлил стратегиясининг бутун мазмун ҳамда 
моҳиятини ўзида мужассам қила оладиган илмий ишлар мажмуи саналади
2
.
1
Қаранг: Бегматов Э.,Улуқов Н. Ўзбек ономастикаси терминларининг изоҳли луғати. -Наманган, 
2006. 103 б. Эназаров Т. Ж. Ўзбекистон топонимлари: луғавий асослари ва этимологик тадқиқи 
йўллари. Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган
диссертация автореферати.-Тошкент., 2006. 58 бет.
2
Булар биз илгари сураётган топонимик таҳлил назарияси ва стратегиясига мувофиқ ҳолда 
ономастик лексика таркибида амал қилаётганлигини асослашга хизмат қилади. Ушбу фикримиз 
номшуносликка оид олдинги тадқиқотларнинг хулосаларини рад этмайди, балки уларни ўзига 
маълум маънода илмий назарий ҳамда илмий амалий асос сифатида олган. Шунинг учун 
юқоридаги фикрларимизни “Ўзбек ономастикаси”нинг ХХ асрнинг 60-90-йилларидаги ютуқлари 
асосида шаклланган, дейиш тўғри.


16 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish