Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx


 Таълим миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/91
Sana28.10.2022
Hajmi2,88 Mb.
#857841
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   91
Bog'liq
2429-Текст статьи-5994-1-10-20200704

6.3. Таълим миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг 
омилли сифатида. 
Таълим хизматларининг шакллантирилиши бозор иқтисодиёти 
26
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош ассамблеясининг Минг 
йиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисдаги нутқи. – Т.: Ўзбекистон, 
2010. 10-б. 
27
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги 21-сон “Ўзбекистонда 
БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги қарори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2011 йил. 4-5-сон. 35-модда. 


87 
мамлакатларидаги мухим сохалардан биридир. 
Таълим тизимидаги таълим хизматлари бозорини ўзгартириш зарурати 
муассасалар ва ташкилотларга сифатли сервис хизматларини кўрсатишга 
қодир бўлган турли мутахассисларга бўлган талаб ва таклифнинг қарор 
топганлиги билан изоҳланади. Ўз касбини чуқур биладиган, кенг, ҳар 
томонлама гуманитар тайёргарликка эга бўлган, ривожланган ижодий 
қобилиятли, муқобил тафаккурли, мустақил қарор қабул қила оладиган 
рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш зарурати туғилди. 
Инсонни ривожлантириш концепциясида таълим унинг асосий 
таркибий қисмлардан бири эканлиги тасодифий эмас. Соддалаштирилган 
статистика таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда инсон ривожланиши 
индексининг қарийб 40,0 % республика таълим даражаси кўрсаткичига 
боғлиқ. Ўз навбатида, бунинг учдан икки қисми қисми мамлакат катта ёшли 
аҳолисининг саводхонлик даражаси, учдан бир қисми ўқув юртларига 
ўқишга кираётганларнинг жами коэффиценти, яъни 6–24 ёшдаги ўқиётганлар 
улуши билан белгиланади. 
Ўзбекистон таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган 
мамлакатлари қаторида туради. Ўзбекистонда таълим кўрсаткичи 0,998 ни 
ташкил этгани ҳолда жаҳон бўйича ушбу ўртача кўрсаткич 0,77 га тенгдир.
Республика таълим кўрсаткичи бўйича Европа Иттифоқи таркибига 
кирадиган Мальта (0,86), Руминия (0,90), Хорватия (0,90), Марказий 
Американинг саноати энг ривожланган мамлакати - Коста-Рика (0,87) ва 
Хитой Гонконгидан (0,88) олдинда. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон нефть 
ҳисобидан бойиб кетган Бахрайн ва Бруней (0,88), Қувайт (0,87), Қатар 
(0,86), Бирлашган Араб Амирликлари (0,71), шунингдек, иқтисодий
ривожланиш соҳасида катта муваффақиятга эришган Мексика (0,86) ва 
Малайзиядан (0,84) олдинда. Ўзбекистон катта ёшдаги аҳоли саводхонлиги 
даражаси бўйича (99,3%) Италия (98,4 %), Испания, Жанубий Корея (98,0
%) ва Исроил (97,1 %) каби иқтисодий жиҳатдан ривожланган 
мамлакатларни ортда қолдирмоқда. 


88 
Ўзбекистон Республикаси мустақиллик шароитида эски таълим 
тизимидан воз кечиб, узлуксиз таълимни ривожлантиришнинг ўз 
стратегиясини - Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқди. Унинг 
моҳияти, таълимнинг замонавий мақсадларига мувофиқ, шахснинг ижтимоий 
зарур фаолликка қўшилиши учун ўзига ва жамиятга керак бўладиган 
қобилиятларини ривожлантириш, таълим тизимидан ташқарида билимини 
ошириш самарадорлигини таъминлашдир. 
Узлуксиз таълим Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси 
бўлиб, таълимнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади: 
- мактабгача таълим; 
- умумий ўрта таълим; 
- ўрта махсус, касбий таълим; 
- олий таълим; 
- олий ўқув юртидан кейинги таълим; 
- малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш; 
- мактабдан ташқари таълим. 
Тамомила янги ўрта махсус ўқув юртлари - касб-ҳунар коллежлари ва 
академик лицейлар ташкил қилинди.. 
Болония декларацияси (1999 йил июн), Сорбонна Декларацияси (1998 
йил май) қарорларини бажариш асносида Европада олий таълим бўшлиғини 
ташкил этиш заруратини белгилайди. 40 та мамлакат ўзининг олий таълим 
тизимлари тузилмаларини ислоҳ қилишдаги фаолиятини мувофиқлаштиради. 
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг Болония жараёнига 
интеграциялашуви куйидагиларга ёрдам беради: 
Биринчидан, Болония жараёнининг мақсадлари - рақобатбардошлик, 
мосланувчанлик, сифат - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури манфаатларига 
жавоб беради. 
Иккинчидан, Болония жараёни олий таълим сифати маданиятининг 
такомиллашувига таъсир кўрсатади. Сифатни аттестациялаш ва назорат 


89 
қилишнинг янада мукаммал тизимини яратиш зарурати туғилди. 
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизими ўз 
таркибига кўра ташкил қилинаётган Европа тизимига ўхшаш. Аммо ўқиш 
муддатларида фарқ мавжуд. Ўзбекистонда икки босқичли олий таълим 4 + 2 
формуласига мувофиқ амал қилади, Болония декларациясида эса таълимнинг 
қатор йўналишлари учун 3 + 2 формула кўзда тутилган (бакалавриатда 
ижтимоий-иқтисодий фанлар блокини камайтириш ва уларни факультатив 
фанлар турига ўтказиш ҳисобига ўқиш-нинг меъёрий муддатлари қисқаради). 
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасида талабалар билимини 
баҳолаш тизими ЕСТ5 да амал қиладиган тизимга осонликча ўзгартирилиши 
мумкин. 
Рақобатбардош кадрлар тайёрлаш стратегиясининг негизида сифатни 
таъминлашнинг учта асосий циклларига комплекс ёндашув ётади. 
Ва ниҳоят, Ўзбекистон Республикасининг таълим стандартлари 
халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилиши керак, бу мутахассисларни 
тайёрлаш сифатига эришиш ва уни баҳолашга ягона ёндашувни таъ-
минлайди. Бу рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва интеллектуал соҳада 
яқин ҳамкорликни ташкил қилишда халқаро тажрибадан фойдаланишга 
ёрдам беради. 
Билимларга асосланган иқтисодиёт – билимлардан ўзининг ўсиши ва 
рақобатбардошлигини таъминлаш учун фойдаланаётган иқтисодиётдир. 
Бундай иқтисодиётда билимлар иқтисодиёт барча тармоқларини, иқтисодий 
жараёнларнинг барча қатнашчиларини бойитиб боради. Билимларга 
асосланган иқтисодиёт улкан ижтимоий аҳамитяга эга, у турмуш сифатини 
яхшилаш принципларига асосланган

Меҳнатни билимлар билан алмаштириш билан боғлиқ 
туб 
ўзгаришларнинг моҳияти шундан иборатки, билимлар ресурсларни қайта 
ишлашга жалб қилинар экан, меҳнат эмас, балки бевосита билимлар қиймат 
манбаи сифатида намоён бўлади. 


90 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мутахассислари томонидан
билимга асосланган иқтисодиётга батафсилроқ таъриф берилган, яъни у 
“билимлар барча тармоқлар, барча секторлар, иқтисодий жараёнларнинг 
барча қатнашчиларини бойитадиган иқтисодиётдир. Айни пайтда бундай 
иқтисодиёт турли шакллардаги билимлардан фойдаланибгина қолмасдан, 
балки мазкур билимларни юқори технологияли маҳсулотлар, юқори 
малакали хизматлар, илмий маҳсулот ва таълим сифатида яратади”
28
(10.2–
расм). 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish