399
Бундан ташқари, ҳозирги барча мавжуд лаборатор усулларнинг ўзига
хослиги-улардаги ахборотчанлиги биологик суюқликларнинг сифат
ва миқдорий тавсифларини ўзгаришини мавжудлигига асосланган,
яъни
касалликнинг клиник ташхисоти, одатда, механик ёндашувдан
ташқарига чиқмаган ҳолда уни шундай ривожланиш босқичида
аниқлайдики, унда организмнинг биокимёвий ва биофизик статуси
анча бузилган бўлади. Бунда ушбу жараён пайдо бўлишининг
бошланғич механизми сабаблари очилмай қолади.
Агарда касалликни бутун бир организм статусини ўзгариши
кўринишида намоён бўлади, деб қаралса, унда айнан ушбу
ўзгаришлар белгиларини аниқлаш ташхиснинг энг муҳим асосий
вазифаси ҳисобланади.[1]. Ҳозирда қўлланилаётган кўпгина
лаборатор усуллар организмдаги пайдо бўлган касалликларни
аниқлашга яроқсиздир. Афсуски, ушбу усуллар oрганизмда кечаётган
патологик жараёнларни бошланғич клиник белгилари намоён
бўлмаган (симптомсиз) босқичларида аниқлаш, яъни касалликни
кейинчалик келиб чиқиш эҳтимоллигини
башоратлаш имкониятига
тўлиқ эга эмас. Бу ҳолат амалдаги мавжуд усуллар сезгирлик
даражасининг имконияти камлиги сабабли касалликни эрта
босқичларида организмда юз берадиган биологик суюқликлар
параметрларини ўзгариш катталикларини аниқлаш имкониятини
мавжуд эмаслиги билан боғлиқдир. Буларни ҳисобга олган ҳолда,
организмдаги мавжуд патологик жараёнларни барвақт аниқлашда
скрининг усулларига бўлган ёндашув алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ушбу усул организм аъзо ва тўқималарининг маҳаллий функционал
фаоллигига боғлиқ бўлган метаболитик статусини тадқиқ этишга
асосланган бўлиши мумкин.
Бу жихатдан кристаллография тадқиқот
усуллари биологик
суюқликларни кристаллизацияланиши феноменига асосланган холда
ташхисий ахборотларни олиш учун алоҳида аҳамият касб этади. Ҳар
қандай касаллик аввал организмдаги суюқликлар тузилмасини
ўзгартириб, кейинчалик тўқима ва органлар даражасида намоён
бўлади [2].
Ташхис борасида биологик суюқликларнинг бошқа организм
тизимларидан ўзига хос хусусияти, унинг фазали холатдан иборат
эканлигидадир. Агар кўпгина организм тизимининг қаттиқ
фазавий
ҳолати уларни маълум бир тузилмага ва ташкилланишига эга
бўлишини интеграл ташхислашнинг маълум бир усулларини
400
кўллашга имкон яратса, биологик суюқлик, коллоид эритма
хисобланиб, in vivo бундай хусусиятта эга эмас [3].
Биологик суюқликларни дегидратация йўли орқали маълум бир
стандарт шароитда турғунсиз (суюқ) ҳолатдан тургун (қаттиқ)
ҳолатга
сифат таркибини, ўтказиш унинг биринчи навбатда сон
миқдоридан-компонентлар ўртасидаги патологик боғлиқликни
мавжуд ёки йўқлигини уни ўзига хос тузилмасини сифат тизимини
ўрганишга имкон яратади.
Айни пайтда биологик суюқликларни дегидратация даврида
қаттиқ фазалар тузилмаларини пайдо бўлиши маълум ўзаро
боғлиқлик (физик қонунлар ва ташқи шароит билан биргаликда)
ҳисобидан содир бўлади ва уларни таҳлил қилиш имконини беради.
Тузилма ва метаболизмнинг хусусиятидир. Аcосий бирлиги тирик
организмнинг
ажралмас
магерия
универсал
биологик
ташкилланишининг принципидир.
Айниқса тиббиёт амалиёти учун биологик суюқликларнинг
тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар камлигича қолмоқда. Биологик
суюқликларга нисбатан тузилма
тушунчаси унинг молекуляр
таркибини ўта юқори ҳаракатчанлиги ва турли хил компонентларни
ўзаро таъсир хусусияти сабабли тўғри келмайди, деб ҳисобланган.
Буларнинг ҳаммаси таҳлил қилиш учун мураккаб тизимни яратиб,
биологик суюқликларни ўрганиш унинг айрим
қисм ва
элементларини сифат ёки микдорий таркибини аниқлаш билан
чекланиб колган.
Бундан ташқари, суюқликнинг
макро шакли ички эмас, балки
ташқи параметрлари билан аниқланган. Аммо суюқликнинг ташқи
шакли унинг ички хусусиятларини жуда кам акс эттиради.
Суюқликнинг ички тузилмавий ўз-ўзидан ҳосил бўлиши мураккаб
физик-кимёвий боғликликлар натижаси бўлиб, улар турли хил макон
ва замон хусусиятига эгадир. Шу билан биргаликда суюқликлар
молекуляр ва элемент даражасида етарли даражада турғун ва маълум
бир тартибликка эгадир. Биологик суюқликларни ўз-ўзидан ҳосил
бўлиш назарияси томонидан таҳлил қилиш, улар тузилмалари
қурилишини
очиб
беришга
ушбу
тузилманинг
координал
принципларини ва хусусиятларини бир бутун, ягона тизим сифатида
ўрганишга имкон яратади. Ҳақиқатдан ҳам тиббиёт амалиётида
биологик тўқималарни тузилишини тадқиқ этиш фақат хужайра ва
унинг юқорироқ ташқилий шаклларида тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: