306
Эргашева М.А. -Андижон давлат университети
Педагогика институти Ижтимоий фанларни ўқитиш
методикаси
кафедраси ўқитувчиси
Аннотация.
Мақолада олий таълимда талабаларнинг ижтимоий
фаоллик компетенцияларини ривожлантириш масалаларига доир
долзарб муаммоларга эътибор қаратилган.
Калит сўзлар:
таълим, таълим тизими, замонавий таълим,
компетенция, ижтимоий компетенция, ижтимоий фаоллик.
Сўнгги йилларда бутун дунёда барча соҳаларда янги ислоҳотлар
амалга оширилмоқда. Шунингдек, Янги Ўзбекистонимизда
таълим
соҳасида ҳам жуда катта ислоҳотлар инқилобий тус олмоқда. Шу
жумладан, таълим соҳасини ривожланишини янги босқичга олиб
чиқиш, ҳар томонлама эркин дунёқарашга эга, маънавий етук
баркамол инсонни тарбиялаш ҳозирги куннинг долзарб масаласига
айланиб қолди. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026
йилларга
мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида келгуси беш йил ичида
мактабгача таълим тизимидаги қамров даражасини 80 фоизга
етказиш,
мактабларда
таълим
сифатини
ошириш
орқали,
битирувчиларни олий таълимга қамровини 50
фоизга етказиш
устивор мақсад қилиб белгиланган. 2026 йилга қадар ўқув дастурлари
ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб
чиқиб, амалда жорий этиш кераклиги таъкидланган.
Таълим тизимида ўқувчилар ва талабаларнинг ижтимоий
фаоллик копетенцияларини ривожлантириш ва унга таъсир этувчи
омилларни аниқлаш,мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга
дахлдорлик ҳиссини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб
этмоқда. Шу муносабат билан ҳозирги кун замонавий педагогларнинг
олдига
жуда
катта
масулиятлар
юкланмоқда.
Айниқса
мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб
қилиш ,уни оммага етказишда ижтимоий гуманитар фанларнинг ўрни
беқиёсдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тoмoнидан 2018 йил 25
январдаги ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
29
ги,
2019-йил
6-сeнтябрдаги
ПФ-5812
сoнли
29
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони 25.012018 й. ПФ-5313
307
“Прoфeссиoнал таълим тизимини янада такoмиллаштиришга дoир
қўшимча чoра-тадбирлар тўғрисида”
30
ги фармoнининг мазмун –
мoҳияти ҳам таълим сoҳасини янги бoсқичга oлиб чиқишга
қаратилган. Бу фармoндан кeлиб чиқиб ҳoзирги кунда ижрoсини
амалга oшириш бўйича бир қанча чoра-тадбирлар ишлаб чиқилиб,
амалиётга тадбиқ қилинмoқда.
Бугунги кунда таълим тизимида
узвийликни таъминлаш
мақсадида билим, кўникма ва малакаларнинг босқичма-босқич
шаклланиб боришига катта эътибор қаратилмоқда. Таълимга
компетенциявий ёндашувни жорий этиш асосий талабга айлангани
боис, кейинги йилларда узлуксиз таълим босқичларида ўқитиладиган
барча фанлар қатори, “Тарих” фанларида ҳам
давлат таълим
стандартлари
такомиллаштирилди.
Қайта
ишланган
ўқув
дастурларида такрорланган мавзулар олиб ташланмоқда ҳамда, ҳар
бир мавзу муайян компетенцияни шакллантиришга қаратилиши
стандарт талаби сифатида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Прoфeссиoнал таълим талабалари касб-ҳунарни эгаллашлари
билан биргаликда, жамиятда ўз ўрнилари ва фаoлиятларини тўғри
йўлга қўя oлишлари учун ижтимоий компетенцияларини ҳам eтарли
даражада шакллантириб oлишларига тўғри кeлади. Xўш
бугунги
кунда ташкил этилаётган прoфeссиoнал таълим ўқувчилари билиши
кeрак бўлган ижтимоий компетенцияларни ўзи нима?
Do'stlaringiz bilan baham: