94
Пьер Жозеф Прудон
(1809-1865) - француз публисти, майда ишлаб чиқариш
назариѐтчиси, камбағал косиб оиласида туғилган. Моддий жиҳатдан ночорлиги сабабли
колеждаги ўқишни тугатмаган, шерик ҳамкорининг маблаги ҳисобига
кичик бир
босмахонани ишлатиб, зўр бериб ўз маълумотини ошириш билан шуғулланган. Илму-
фанни ўрганишни аввало муҳтожликдан қутулиш усули деб билган. 1838 йилда П.Прудон
Безансон академияси томонидан кам таъминланган ѐш олимларга ажратилган уч йиллик
стипендияни олиб Парижга кўчиб ўтди. Парижда у Ж.Б.Сэй, С.Сисмонди, Т.Мальтус,
К.Сен-Симон, Ш.Фурье ва бошқа иқтисодчи олимлар асарлари билан яқиндан танишди.
1840 йилда П.Прудоннинг «Мулкчилик нима?» номли машҳур асари эълон қилинди.
Ушбу асарда капитализмни танқид бош мавзу бўлсада, хали олимнинг амалий дастури
баѐн қилинмаган эди.
1846 йилда П.Прудоннинг «Иқтисодий зиддиятлар тизими ѐки қашшоқлик
фалсафаси» номли яна бир асари эълон қилинди. Асарда олим капитализмни ислоҳ
қилишнинг амалий дастурини ишлаб чиқишга, сиѐсий курашнинг бехудалигини
асослашга уринди.
1848 йилда нашрдан чиққан «Ижтимоий масалаларнинг ҳал этилини» номли янги
асарида олим ҳар қандай инқилобий чиқишларни кескин қоралайди. Халқ
банклари
концепциясини эълон қилиб халқни ижтимоий ислохотларга чорлайди.
П.Прудон сиѐсий иқтисодни «ақл-заковатнинг абадий қонунлари» тўғрисидаги
фан деб билади.
П.Прудон ва С.Сисмонди назарий қарашларида биз жуда яқинлик ва ўхшашлик
ҳолларини учратишимиз мумкин. Айниқса уларнинг услубиѐтларида бу ҳолат қуйидагича
акс этади:
Биринчидан, иқтисодиѐтда чексиз эркин рақобатни инкор этиб, бошқариш мумкин
бўлган рақобатни топиб ташкил этиш.
Иккинчидан, хўжалик ҳаѐтини таҳлил қилиш жаранида иқтисодий кўрсаткич ва
манбаларни асосий деб ҳисобламасдан, балки меҳрибонлик, аҳлоқ, ижтимоий адолат,
этика ва бошқа категорияларни, шунингдек инсон ҳаѐтининг энг олий неъмати тенглик ва
тинчликни асосий деб ҳисоблаш.
Учинчидан, кўп йиллар давомида яратилган илмий асарларда иқтисодий
ҳодисаларга немис файласуфи Гегель диалектикаси асосий услуб қилиб олиниб, унга
алоҳида эътибор берилди.
П.Прудон ўзининг майда ишлаб чиқариш манфаатларидан келиб чиққан
ислоҳотчилик концепциясини майдонга ташлар экан, жуда кўп масалалар хусусидаги
фикрларни баѐн этади. меҳнат тақсимоти,
товарнинг хусусияти, иш ҳақи, мулкчилик,
даромад ва такрор ишлаб чиқариш кабиларни илмий изоҳлашга ҳаракат қилади.
П.Прудон ўзининг энг муҳим асарларидан бири - «Иқтисодий зиддиятлар тизими....» да
аввалги меҳнат тақсимотини таҳлил қилади. Меҳнат тақсимоти бир томондан бойликнинг
кўпайишига имкон берса, иккинчи томондан қашшокликка, камбағалликка олиб боради.
П.Прудоннинг мулоҳазаларига қараганда, меҳнат тақсимотининг
наф келтирадиган
хусусиятларини сақлаб қолиш ва зарарли хусусиятларини тугатиш керак. Методология
жиҳатидан бу ўринда ижтимоий жараѐнлар диалектикасининг илмий таҳлилида тарихдан
ташқари ѐндашув сезилиб туради. Прудон товарнинг хусусиятини ҳам мана шундай
позициялардан туриб «тадқиқ» қилади. Унинг фикрича, қийматнинг абадий ғояси
мавжуд, бу ғоя истеъмол қиймати
талаб ва камчилик билан, айирбошлаш қиймати эса
таклиф ва мул-кулчилик билан белгиланади. Талаб билан таклиф ўртасидаги курашда
товарнинг қиймати ѐки нархи белгиланади. Назарий жиҳатдан олганда бу хаддан ташқари
вульгар конструкциядир: қиймат айирбошлашда вужудга келади, у объектив асосдан
маҳрум.
У иш ҳақининг ҳаракати қонуниятларини ҳам оддий ва ғайри
илмий
позициялардан туриб баѐн этади. Прудон ишчиларнинг иш ҳақини ошириш учун
95
курашига қарши чиқади, чунки бу нарса нарх-навонинг ѐппасига кўтарилишига ѐки
муҳтожликнинг кучайишига олиб борар эмиш.
П.Прудон ѐлланма ишчини эксплуатация қилиш механизмини тушуна олмайди. У
капитал билан маҳсулотни айнан бир нарса деб талқин этиб, бутун капиталнинг
ҳаракатини унинг процент келтирадиган қисми ҳаракатидан иборат деб талқин этади.
Ссуда капиталнинг ҳаракатини Прудон қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасидаги битим
деб ҳисоблади. У маҳсулотнинг бир қисмини капиталист ўзлаштириб олишини ишлаб
чиқариш чиқимлари енига капиталдан фойдаланганлик учун процент қўшиш
зарурлиги
билан изоҳлайди. Прудоннинг назарий системасида процент меҳнатни эксплуатация
қилишнинг асосий шакли тарзида намоѐн бўлади. Шу билан бирга у процент билан
ѐлланма ишчини эксплуатация қилиш механизми ўртасидаги ўзаро алоқани тушунмайди.
П.Прудон «
Do'stlaringiz bilan baham: