4. ФИЗИОКРАТИЗМ. Ф.КЕНЭ ВА А.ТЮРГО ИҚТИСОДИЙ
ТАЪЛИМОТЛАРИ
Франсуа Кенэ
(1694-1774) ҳар томонлама кенг билимли олим бўлиб, Версаль
яқинида камбағал деҳқон оиласида дунѐга келди, у ѐшлигидан медицинага хавас қўйди,
қишлоқ жарроҳидан дарс олди, медицина амалиѐти унга шуҳрат келтирди. Дворян
унвонига эга бўлди ва Версаль саройига (Людовик XV қирол саройига) ўтди. 1718 йилда
врачлик касбини олди. 1744 йилда медицина доктори илмий даражасига эришди, 1752
йилдан эса Людовик XV хонадонида табиблик қилди (лейбмедик). Медицина ва
биологияга оид кўпгина асарлар яратди. Энг муҳими шуки, у олтмиш ѐшидан бошлаб
иқтисодиѐт муаммолари билан бевосита шуғуллана бошлади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ф.Кенэнинг иқтисодий ғоялари қирол саройида -
Версалда юзага келди. Бу ерда у умрининг деярли охиригача яшади ва ижод қилди.
Бизнингча, бу ерда объектив иқтисодий информация етарли бўлган ва олим улардан яхши
53
фойдаланиб ўз таълимотларини яратган. 1766 йилда
Адам Смит
ҳам унинг меҳмони ва
суҳбатдоши бўлган эди.
Дидро
ва
Д`Аламбер
томонидан чоп этилган «
Қомус
»да
Ф.Кенэнинг дастлабки иқтисодий мақолалари: «
Фермерлар
», «
Дон
», «
Аҳоли
»,
«
Солиқлар
» пайдо бўлди (1756-1757йй). 1758 йилда унинг асосий ва энг муҳим асари -
«
Иқтисодий жадвал
» китоби дунѐга келди. Ф.Кенэ бу асарларида физиократизм мактаби
асосларини яратди, унинг назарий ва сиѐсий дастўрини таърифлаб берди. Унинг ишини
ва тадқиқотларини XVIII асрнинг иккинчи ярмида Франциянинг таниқли давлат арбоби
А.Тюрго
(1727-1781 йй.) давом эттирди. Физиократизм ғояларини (айниқса Ф.Кенэ
таълимотини)
Дюпон де Немур, Д`Аламбер, В.Мирабо, Г.Летрон
ва бошқалар кенг тарғиб
этдилар. Шундай қилиб, ҳақиқий физиократлар мактаби ѐки ўша давр тили билан
айтганда «иқтисодчилар мактаби» таркиб топди. Унинг энг ривожланган даври XVIII
асрнинг 60-70 йилларига тўғри келади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши муаммолари
тадқиқот предмети
сифатида
қаралади. Шу билан бирга, халқ хўжалиги тармоқларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги
деярли эътиборга олинмайди.
Ф.Кенэ «
табиий тартиб
» концепциясини илгари сурди, бу олимнинг услубий
платформаси эди («табиий ҳуқуқ » концепциясини эсланг), бунда у пайдо булаѐтган ва
тобора мустахкамланаѐтган дахлсиз хусусий мулкни тушунди, иқтисодиѐт эркин рақобат
асосида ривожланишини, бозор
Физиократлар (лотинча
physio
- табиат ва
kratos
- ҳоқимият) XVIII асрда
Францияда ижод этган классик иқтисодий мактаб намояндаларидир. Физиократлар
мактаби феодализмдан капитализмга ўтиш даврида ривожланди, бу иқтисодий йўналиш
Францияда вужудга келди ва бу тасодифий эмас эди. Франция иқтисод ва айниқса саноат
буйича Англиядан анча ортда бўлишига қарамай, бу ерда ҳам саноатнинг капиталистик
тури - мануфактура ривожлана бошлади (бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди). Аммо
мамлакат ҳали ҳам аграр ҳолатда эди. Аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшар,
миллий бойликнинг 2/3 қисми шу соҳада юзага келтирилар эди. Деҳқонларнинг аҳволи
тобора ѐмонлашди, қишлоқ хўжалигининг тушкунлиги эса энг юқори чуққига кўтарилди.
Асосан майда деҳқон хўжаликларидан иборат Францияда янги, нисбатан самарали
капиталистик синф - фермерлар ҳам пайдо бўлиб, тобора ривожланди. Ислоҳотларни
амалга ошириш суст борди, феодал мажбуриятлар тобора ошди. Оқибатда деҳқонларнинг
норозилик ҳаракати кучайди. Мамлакатнинг молиявий ахволи фожиали эди. Мамлакат
ишлаб чиқариш кучларининг ривожи феодал иқтисодий муносабатлар билан қарама-
қаршиликка учради. Буржуа инқилобига олиб келадиган омиллар кўпайди. Феодал
тузумга қарши кураш ғояси физиократлар ва уларнинг асосчиси Ф.Кенэнинг иқтисодий
таълимотида асосий ўринни эгаллади.
Бу таълимот фермерлар синфини ҳимоя қилди, ишлаб чиқаришни, асосан қишлоқ
хўжалигини мамлакатни оғир ахволдан чиқаришнинг бош йўли деб белгилади. Табиий
қонун-қоидаларга амал қилиш кераклиги, шу йўл билан мамлакат бойлигини орттириш
мумкинлиги кўрсатиб берилди.
Франциядаги қишлок хўжалигининг ахволи ва уни яхшилаш тадбирлари
тадқиқотларнинг асоси бўлди (П.Буагильбер ҳам шу масалага катта эътибор берган эди).
Эксплуатациянинг асосий шакли оброк бўлиб, у пул ва натурал маҳсулот шаклида
олинган. Деярли барча ҳайдаладиган ер, яйлов ва ўрмонларнинг 80 фоизи дворянларга
тегишли эди. Оброк шампар - дон сифатида тўланган ва ҳосилнинг 25 фоизини ташкил
этган. Ижарага олинган ернинг ярим ҳосили ер эгаларига (помешчикка) тўланган. 1789
йилда (инқилоб бошланган йил) Францияда икки миллион хонавайрон бўлган деҳқон бор
эди, бу пайтда солиқ доимо ошиб борган.
Аграр масалани ҳал этиш физиократларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Улар
қишлоқ хўжалигини мамлакат бойлигининг асоси деб тушундилар.
Физиократларнинг муҳим томони шуки, улар меркантилистлардан фарқ қилиб, ўз
тадқиқотларини иқтисодиѐтнинг муомала соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига
54
кўчирдилар. Олимлар ибораси билан айтганда, улар «
Do'stlaringiz bilan baham: |