project.gov.uz
11.11.2020
123
реакцияни кўрсатган синов натижаси ветеринария гувоҳномасида (сертификатида) акс
эттирилиши керак.
Салбий реакцияли тери ва мўйна хом ашёси, мўйналарга уларнинг текширувини ўтказган давлат
ветеринария хизмати органининг муҳри босилган бўлиши керак.
522. Сибирь куйдиргиси касаллигига текширилмаган, ўрнатилган шаклдаги муҳрга эга бўлган
гўшт комбинатлари, қушхоналар, қушхона майдонларида сўйилган отлар, майда ва йирик шохли
қорамол, эшаклар, қулонлар, туялар, ёввойи эчкилар терисини давлат ветеринария хизмати органи
назорати остида ташишга рухсат берилади. Бундай ташишлар учун терисида инфильтратлар
бўлмаган сўйилган чўчқа териси, келиб чиқиши номаълум бўлган чўчқа териси, қоракўл (смушка)
қўзилари, қуёнлар, тулкилар ва бошқа мўйнали жониворларнинг териси ҳам қабул қилинади.
Бундай ҳолларда, ветеринария гувоҳномасида (сертификатида) жўнатилаётган тери хом ашёси ва
мўйналар партияси Сибирь куйдиргиси касаллиги юзасидан текширилмаслиги ҳақида кўрсатилган
бўлиши лозим.
Терисида инфильтратлар бўлмаган сўйилган чўчқа териси, келиб чиқиши номаълум бўлган чўчқа
териси, қоракўл (смушка) қўзилари, қуёнлар, тулкилар
ва бошқа мўйнали жониворларнинг терисига муҳр босилиши шарт эмас.
Келиб чиқиши номаълум бўлган чўчқалар терисида инфильтратлар мавжуд бўлса, Сибирь
куйдиргиси касаллигига текширилганидан сўнг уларга муҳр босилиши лозим.
523. Сибирь куйдиргиси касаллигига текширилган тери ва мўйна хом ашёси ҳамда мўйналарда
бундай текширувни ўтказган лабораториянинг тамғалари босилган бўлиши керак. Экспорт учун
ташишда барча тамғалар ХЮҚБга мувофиқ ишчи тиллардан бирида бўлиши лозим.
524. Тери ва мўйна хом ашёси, мўйналарни Сибирь куйдиргиси касаллигига текшириш оқибатида
мусбат реакцияли натижа олинган ҳолларда, улар фақат тегишли дезинфекция амалга
ошрилгандан сўнг ташишга қабул қилинади
ва бу ҳақда ветеринария гувоҳномасида кўрсатилиши лозим бўлади. Хом ашё
ва мўйналарга “Дезинфекцияланган” муҳри босилган бўлиши керак.
525. Жониворлар хом ашёсидан бўшатилиб, қайтарилаётган тара
ушбу тарага ветеринария ишлови берилгани тўғрисида давлат ветеринария хизмати
органларининг маълумотномаси бўлганда ташишга қабул қилинади.
526. Жун, дағал жун, соч, пат ва пар вагонларда ташиш учун юмшоқ тарага жойланиб тақдим
этилиши керак.
Жунни ташиш учун берилган ветеринария гувоҳномаларида (сертификаларида) жун ювилган ёки
ювилмаганлиги, ювиш совуқ ёки иссиқ усулда бажарилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Жун
ювиш жойларидан жўнатилаётган ҳар бир жун тойдаги тегишли маркировкага эга бўлиши керак.
527. Қуруқ ичак хом ашёси ва сийдик халтачалари яшикларда ёки юмшоқ тарага ўралган тойларда
ташилади.
Тузланган қуруқ ва тузланган нам ичак хом ашёси мустаҳкам, ичидан суюқлик оқиб кетмайдиган
бочкаларда ташилади.
Ташишга тақдим этилаётган ичак хом ашёсига олдиндан тегишли ишлов берилиши ва ичи
яхшилаб тозаланиши керак.
528. Шох, туёқ ва суяклар ташишга юмшоқ қадоқларда, кир ва юмшоқ қисмлардан тозаланган
Do'stlaringiz bilan baham: |