45
Базал ҳужайралар, туб ҳужайралар
- эцидий (қ.) тубида жойлашган най-
часимон параллел ҳужайралар. Улар мицелий (замбуруғ танаси) дан ўсиб
чиқади.
Базал ўсиш
- ипсимон (трихал) тузилишли сувўтларда бўлиниб ўсишни
таъминлайдиган ҳужайраларни ипнинг асосида жойланиши билан ўсиши.
Базигамия
- органнинг туб қисмида уруғланиш, оталаниш.
Базидияли замбуруғлар, поячали замбуруғлар, базидиомицетлар
- энг
юксак замбуруғлар гуруҳи.
Базидиал лишайниклар
- лишайниклар типининг бир гуруҳи.
Бундай
лишайникларнинг замбуруғи телефор туркумига мансубдир.
Базидиал лишай-
никлар эркин ҳолда ҳам учраши билан бошқа турларидан фарқ қилади.
Базидиоспоралар
(
basidiospora
) - базидиянинг устки қисмида ҳосил бўла-
диган споралар.
Базидия
(
basidium
) - базидиал замбуруғларнинг спорали органлари.
Базипетал ривожланиш
-
шох, новда ѐки бошқа бирор қисмнинг учки
томондан асос томонга қараб ўсиши ва ривожланиши.
Базипетал тартиб
- ўсиш юқоридан пастга қараб бўлганда поянинг учида
қари
органларнинг, пастки қисмида эса ѐш органларнинг жойлашиши.
Do'stlaringiz bilan baham: