292
Тарқалиш изоляцияси (масофавий изолияция)
-
механик ва биологик
ифлосланишнинг олдини олиш учун экин тури ва нав пайкаллари орасидаги
масофа (чегара).
Тарқоқ найли ѐғочлик
– йиллик халқа доирасидаги
найлар зичлиги ва
диаметри жиҳатидан фарқ қилмайдиган ѐғочлик.
Тасби
(
Leontice eversmannii
Bge.) –
зиркдошлар оиласига мансуб, чўл,
адирда ўсадиган крахмалли, кўп йиллик ўт.
Тасодифий турлар
– мазкур ассоциацияга тасодифан тушиб қолган, унга
бегона бўлган турлар.
Тасма дарахт
– Янги Зеландия, Австралияда ўсадиган, бўйи 4-7 м,
шохлари тасмасимон, осилиб турадиган, гули гилосникига ўхшаш дарахт.
Тасмачўп
(
Delphinium camptocarpa
F. et M.) – айиқтовондошлар оиласига
мансуб, чўлда ўсадиган доривор бир йиллик ўт.
Татун, қатран
(
Crambe
) - крестгулдошларга мансуб ўт ўсимликлар
туркуми.
Татун
(
Crambe
) - қ. Қатран.
Татир
(
Salsola gemascens
Pall.) – шўрадошлар оиласига мансуб, чўлда
ўсадиган ем-хашак бир йиллик ўт.
Таусағиз
(
Scorzonera uzbekistanica
Czevr. et Band.) –
мураккабгулдошлар
оиласига мансуб, адирда ўсадиган каучукли кўп йиллик ўт.
Тафлон
(
Laurocerasus
) - раънодошларга мансуб доим яшил дарахт ѐки
буталар туркуми. Барглари дағал, қайишсимон ва тухумсимон; гуллари майда,
оқ, узун шингилли. Меваси ширадор.
Do'stlaringiz bilan baham: