Ўйланиб уйлан, уйланиб ўйлан Тошкент 2010


Аёлнинг турмушга чиқиши унинг кундалик ҳаё­



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/63
Sana23.09.2022
Hajmi1,35 Mb.
#849904
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63
Bog'liq
O‘ylanib uylan, uylanib o‘ylan [@kitoblar1]

Аёлнинг турмушга чиқиши унинг кундалик ҳаё­
тини юз фоизга ўзгартиради,
яъни у эрига ўзининг 
бутун ҳаётини тортиқ этади. Бу худди вояга етган кат
-
та дарахтни ўз ўрнидан кавлаб олиб, деярлик бегона 
тупроққа бошқатдан экишдек гап. Бу дарахтни қанчалик 
авайлаб, парваришлаб турсангиз, у шунча тез янги 
ерга кўникиб, мослашиб кетади ҳамда гуллаб, сизга 
мева ва соя-салқин беради. Буни боғбонлар жуда яхши 
билишади ва уларнинг маслаҳати билан иш тутсангиз, 
меҳнатингиз зое кетмайди.
Лекин бир нарса 100 фоизга аниқ, яъни сиз боғ-
бондан маслаҳат сўраётганингизда ундан: «Янги ерга 
эккандан кейин, шу дарахт яхши ўрнашганлигини би
-
лиш учун, унинг шохларига мен ёки яқинларим осилиб 
кўрсак ёки уни тепиб кўрсак бўладими?» деган саволни 
бермайсиз. Чунки ҳар бир боғбон бундай савол бера
-
диган одамнинг қайси шифокорга мурожаат қилиши ке
-
раклигини 100 фоиз билади.
Демак, хотинини имтиҳон қилиш фикри фақат заиф 
эркакнинг хаёлига келиши мумкин. Қайси жиҳатдан 
заиф, деган савол туғилади. Бунда, албатта, эркакнинг 
энг муҳим жойи назарда тутилади, яъни – калласи.


43
Халқимиз жуда доно, у ҳатто заиф эркаклар учун 
ҳам йўл-йўриқ белгилаб қўйибди (ахир улар ҳам одам-
ку!), масалан: «Хотинни ур, қаерга қочишини кузат...»
Гап қурсин, қаерга олиб қочмайди...
Ҳақиқий кучли эркакларга бу гаплар ортиқчалик 
қилади, чунки улар учун хотинни уриш ёки «имтиҳон 
қилиш» онани ҳақорат қилиш ёки имтиҳон қилиш билан 
тенг.
Аёл итоати отани ОТА қилади
«Она» сўзи олдин пайдо 
бўлганми ёки «ота» сўзими? 
Балки, иккаласи ҳам бир вақтда 
пайдо бўлгандир?
Ҳечам-да, биринчи марта 
«она» сўзи айтилиб, неча минг-
лаб йиллар ўтганидан кейинги
-
на болалар «ота» сўзини айтишни ўрганишган. Оталар 
хафа бўлмасин-у, «она» сўзидан ке йин «амаки» сўзи 
пайдо бўлган, чунки, айтайлик ўн минг йил олдин оила 
деганда фақат битта эр ва битта хотин бўлиши мумкин
-
лиги одамларнинг хаёлига ҳам келмаган. Тарихчилар 
яхши билган «мат риархат», яъни оналар ҳукмронлиги 
даврида ҳеч бир эркак «мана шу бола меники», деб ай
-
толмаган, чунки қабилада қанча эркак бўлса, уларнинг 
деярлик ҳар бири «шу боланинг отаси» бўлиши мум
-
кин бўлган. Алқисса, қабиладаги ҳар бир эркак ҳар бир 
бола учун шунчаки, «амаки» бўлиб қолган.
Майли, ўтган ишга салавот... Бугунни ўйлайдиган 
бўлсак, болаларимизга ҳақиқий ота бўлишни ўйлайлик. 
Бу эса осон иш эмас, бу ном текинга берилмайди. Бу 


44
номга сазовор бўлиш керак бўлади, агар кимдир фар
-
зандимиз камолини кўриб, «Бу кимнинг боласи?» деб 
қизиқишларини истасак, албатта…
Бола туғилиб, кўз очиб биринчи кўрган одами – 
унинг онаси, ке йин аста-секин у отасини ҳам таний 
бошлайди, лекин олдинига унинг кимлигини билмайди
чунки ҳозирча у фақат онаси билан 
яшайди
, ундан бир 
дақиқага ҳам айрилишни истамайди.
Вақт ўтиши билан у отасига ҳам боғланиб бора
-
ди, аммо маълум даражада. Токи бола «эр-хотин» де
-
ган гапнинг маъносини тушунадиган ёшга етмагунича, 
отаси унинг учун бир масалада жумбоқ бўлиб қолади, 
яъни нима учун дунёдаги энг муҳим одам – онаси ким
-
нингдир олдида бош эгиши мумкинлигини бола ҳеч 
қачон тушунолмайди. Аслида буни тушунишининг кера
-
ги ҳам йўқ, чунки кўрганининг ўзи етади.
Яъни хотиннинг эрига итоат этиши унинг фарзанд
-
ларида отасига нисбатан ҳурмат туйғусини яратади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish