Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 ААТни татбиқ этиш истиқболлари



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

4.4.2. ААТни татбиқ этиш истиқболлари 
Автоматлаштирилган ахборот тизимини татбиқ этишдан нималар 
кутиш мумкин? 
Мазкур тизим иқтисодни кўтара оладими? Бу саволга 
бирданига жавоб бериб бўлмайди. У автоматлаштирилган ахборот 
технологияси қўлланилган ҳар бир ҳолат учун ўзига хос аҳамият касб этади.
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини тадбиқ этиш инсон 
билими ҳаракатга айланадиган жойга ахборот технологияларини етказиб 
беришни англатади. ААТ ахборот маҳсулотларига кириб бориш вақтини 


132 
тежайди. Ахборот технологиялари бир қатор ижобий хусусиятларга эга: 
дастлабки маълумотларни қайта ишлаш ва ҳисоб-китобларни олиб 
бориш юқори ихтисослиги эга ва амалий малакаси бўлмаган ходимларга 
топширилмайди. Юқори малакали мутахассислар ҳисоб-китоблар вариантини 
танлайди, таҳлил қилади, бошқарув қарорларини ишлаб чиқади. 
ШК билан ишлаш барча ижрочиларнинг малакаси ошишига, уларнинг 
касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлишига олиб келади.
ҳисоб-китобларни қайта ишлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш на-
тижасида тежалган вақт ҳисобига бир неча вариантларда ҳисоб-китоб қи-
линади, шарт-шароитларнинг муқобил баҳолари олинади. Бу асосланган 
қарорлар қабул қилиш ва таҳлил этиш учун жуда зарур. 
Компьютер технологияси ҳисобига тежалган вақт мутахассислар 
сонининг қисқаришига олиб келади, деб хулоса чиқариш тўғри эмас. Чунки 
ҳи-соб-китобни ўтказиш асосий вазифа, яъни зарур қарорни қабул қилишнинг 
бир қисми саналади, холос. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақти 
қисқарганда таҳлил ва қарор қабул қилиш вақти узаяди. 
Шу тариқа автоматлаштирилган ахборот тизимини ва технологияларини 
яратиш мутахассислар сонининг қисқаришига олиб келмайди, балки уларнинг 
меҳнатини сифат жиҳатидан ўзгартириш имконини беради.
4.4.3. ААТ ва ахборот технологияларини қўллаш самаралари 
Ахборот технологияларини қўллаш имкониятининг самараси 1.15-
жадвалда келтирилган.
1.15 - жадвал. 
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллашнинг
имконият самараси. 
Таъсир 
соҳаси 
Натижа
Бошқа-
рув 
бошқарув даражаси миқдори қисқариши;
маъмурий ҳаражатларнинг камайиши; 
ўрта бошқарув бўғини ходимларининг ишдан озод бўлиши; 
автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилиш, 
интеллектуал фаолият учун вақт қолиши; 
математик услублар ва интеллектуал тизимларни татбиқ этиш ҳисобига 
бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг оқилона вариантларига эга бўлиш; 
замонавий ташкилий тузилма яратилади; 
1.15-жадвални давоми 


автоматлаштирилган технология ташкилий жиҳатдан мослашувчанликни 
юзага келтиради;
иш унумдорлигининг ошиши; 


133 
вақтни иқтисод қилиш;
бошқарувчилар малакаси ва касбий билимининг ошиши; 
рақобатчилик авзаллиги, кучаяди; 
тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат камаяди
Ахборот
тизими 
ахборот оқими тузилмасини такомиллаштириш;
электрон почта ёрдамида самарали мувофиқлаштириш; 
ишончли ахборот билан таъминлаш; 
маълумотларни қоғозда ташувчиларни оптикмагнитли ташувчиларга 
алмаштириш ахборотларини компьютерда қайта ишлашни оқилона ташкил 
этишга ва қоғоздаги ҳажмининг камайишига олиб келади; 
ахборот маҳсулотига тўғридан-тўғри кириб бориш.
Ишлаб 
чиқариш 
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш вақтининг қисқариши; 
маҳсулот нисбатан кўпроқ қайта ишланиши натижасида янада ишончли 
бўлади, бузилиб қолганда кўп туриб қолмайди, яъни осон таъмирланади; 
маҳсулотнинг фойдали хусусияти ва ундан фойдаланиш имконияти 
кенгаяди; 
иш ҳажми ва буюртмаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва бошқариш 
ҳаражатлари қисқариши; 
истеъмолчиларга намунавий хизмат кўрсатиш; 
иш унумдорлигининг ошиши; 
товар ва хизмат сифатининг ошиши; 
моддий-техник таъминотни рационаллизациялаш (оқилона ташкил этиш); 
заҳира даражасининг камайиши.
Марке-
тинг
маҳсулотни тарқатишга кам вақт кетиши; 
янги бозорларни излаб топиш;
маҳсулот истеъмолчиларини идентификациялаш имконияти; 
ахборот олиш ва тарқатишнинг янги имкониятларини яратиш; 
савдони қўллаб-қувватлаш; 
буюртмачилар билан нисбатан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш; 
талабга нисбатан мослашувчанлик билан жавоб бериш қобилия-тининг 
ошиши ва истеъмолчилар янги истакларининг қондири-лиши. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish