Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

қ
илинишнинг
та
қ
симланган шакли
Ҳам маълумотлар банки, ҳам маълумотлар базаси битта компьютерда 
жамланиши ёки бир неча компьютерлар ўртасида тақсимланиши мумкин. 


235 
Бир бажарувчининг маълумотлари бошқалар учун кира оладиган ёки 
аксинча бўлиши учун бу компьютер ҳисоблаш тармоқлари ёрдамида ягона 
ҳисоблаш тизимига уланишлари керак. 
Битта компьютерда жойлашган маълумотлар базаси ва банки 
маҳаллий, 
ШКнинг 
бир 
неча 
бирлаштирилган 
тармоқларидаги 
тақсимланган 
деб аталади. Маълумотларнинг тақсимланган банклари ва 
базалари мослашувчан бўлади, ускунанинг ишдан чиқишини камроқ ҳис 
қилади. 
Ташкилотдаги маълумотларнинг маҳаллий банклари ва базаларининг 
белгиланиши маълумотларнинг кичик ҳажмларда ишлашда ва соддароқ 
вазифаларни ечишда фойдаланувчиларга ахборотли хизмат кўрсатишнинг 
соддароқ ва арзонроқ усулидир. 
Маълумотларнинг 
махаллий 
базалари 
бир 
ёки 
бир 
неча 
фойдаланувчилар фаолиятини маьмурий йўл билан мувофиқлаштириш 
имконияти бўлганда ишлаши самаралидир. Бувдай тазимлар ўзларини 
маҳаллийлига ва ташкилий мустақиллиги ҳисобига содда ва ишончлидир. 
Маълумотларнинг тақсимланган базалари ва банклари белгиланиши 
кўпгина узоқлаштирилган фойдаланувчиларни ахборотларнинг катта 
ҳажмлари билан график ва таркибий тарқоқлик шароитларида ишлашларида 
хизмат кўрсатишнинг мослашувчан шаклидан иборат бўлади. Маълумотлар 
базалари ва банкларининг тақсимланган тизимлари мураккаб кўп босқичли 
ва кўп бўғинли объекглар ва жараёнлар бошқаруви бўйича кенг 
имкониятларни таъминлайди. 
Маълумотларни тақсимланган ҳолда ишлаб чиқиш маълумотлар 
базаси ёки бир неча базаларни компьютер тармоғининг ҳар хил бўғинларида 
жойлаштиришга имкон беради. Шундай қилиб, маълумотлар базасининг 
ҳар бир таркибий қисми техника мавжуд бўлган ишлаб чиқиладиган жой 
бўйича жойлаштирилади. Масалан, қандайдир ташкилий тузилманинг 
филиаллари тармоғини ташкил қилишда маълумотларни филиаллар 
жойлашган ерда ишлаб чиқиш қулайдир. Маълумотларнинг тақсимланиши 
ҳар хил компьютерлар бўйича мураккаб тузилмага эга ташкилот учун 
вертикал ва горизонтал алоқаларни ташкил қилиш шароитларида амалга 
оширилади. 
Маълумотларни ташкил қилишнинг тақсимланган шакли объектив 
зарурияти якуний фойдаланувчилар томонидан қўйилган талаблар билан 
изоҳланади: 

бўлинган ахборот ресурсларини марказлаштирилган ҳолда 
бошқариш; 

маълумотлар базалари ва банкларини бошқарувнинг 
самарадорлигини ошириш ва ахборотга кириш вақтини қисқартириш; 

маълумотларнинг яхлитлиги, зид бўлмаслиги ва ҳимояланишини 
қўллаб-қувватлаш; 
•«нарх-унумдорлик-ишончлилик» нисбатида йўл қўйиладиган 
даражани таъминлаш. 


236 
Маълумотлар базалари (ёки базаларнинг бир қисми)нинг тақсимланган 
тизими фойдаланувчининг меҳнат унумдорлигини пасайтирувчи - тор 
жойлардан компьютердан фойдаланган ҳолда ахборот ресурсларини 
турлантириш 
ва 
сақлаб 
туриш 
ҳамда 
ахборот 
ресурсларидан 
фойдаланишнинг 
энг 
катга самарадорлилигига 
эришишнинг кенг 
имкониятларини беради. 
Маълумотлар базалари ва банкларининг тақсимланган тизимларида 
базалар ўртасида ахборотларни самарали алмаштиришни ташкил қилиш 
зарурияти вужудга келади. 
Фойдаланувчиларни бошқарилаётган бизнес жараёнларида содир 
бўлаётган ҳодисалар ва ўзгаришлар ҳақида тезкор хабардор бўлишга 
талаблари ахборот билан ишлашнинг айрим турлари вақтида параллел 
бажаришни ва синхронлаштиришни талаб қилади. 
Маълумотларни 
алмаштириш 
ва 
ўзгартириш 
жараёнлари 
маълумотларнинг битта ёки ҳар хил базаларида айрим фойдаланиш 
хизматлари (ишлатишлар) кўринишида ташкил қилинади. Амалга ошириш 
учун барча манфаатдор шахслар ва жараёнларни хабардор қилувчи махсус 
механизмдан фойдаланилади. Маълумотларнинг тақсимланган базасидаги 
хабардор қилиш ёки ахборотларни тезкор ўзгартириш механизми вақтни ва 
меҳнат харажатларини тежашга имкон берувчи технологик восита бўлади, -
узоқлаштирилган ахборотлар ресурсларининг кенг мажмуига киришни 
осонроқ қилади. 
Йирик ташкилотларнинг автоматлаштирилган воситаси бўлган 
маълумотлар базаси ва банкларнинг тақсимланган тизимларида янги 
муаммолар пайдо бўлмоқда. Фойдаланувчилар сонининг кўпайиши, 
тизимнинг географик ўлчамлари кенгайиши, тармоқнинг жисмоний 
бўғинларининг кўпайиши маъмурий бошқаришни қийинлаштиради. 
Тармоқнинг турли қисмларида сақ-ланаётган маълумотлар мослашишини 
йўқотиш хавфи туғилади. Маълумотларнинг яхлитлиги ва хавфсизлиги 
муаммоси вужудга келади, у воситалар усуллари ва тадбирларининг 
йиғиндисида ҳал қилинади. 
Маълумотларни кўпайтириш маълумотларнинг тақсимланган базалари 
ва банкларини бошқаришнинг воситаларидан бири бўлади. Кўпайтириш 
маълумотларнинг 
бошланғич базаси объектларидаги ўзгаришларни 
тақсимланган тизимнинг турли хил узелларида бўлган маълумотлар базасига 
кўчиришдан иборат. 
¡
згаришларни киритишда бу ўзгаришлар, тегишли 
бўлган барча узелларга бир вақтда кириши талаб қилинмайди. Маълумотлар 
битта узелда ўзгартирилади, кейин бошқаларига кўчирилади. Кўпайтириш 
маълумотлар билан операцияларнинг белгиланган сони оралиғи тугагандан 
кейин, шу жумладан ҳар бир операциядан кейин вақгнинг тенг оралиғи 
орқали ёки вақтнинг белгиланган пайтида ўтказилиши мумкин. Тиражлаш 
жараёни тизимнинг маъмури, фойдаланувчи ёки фойдаланиш дастури 
томонидан назорат қилиниши мумкин. Замонавий қуролланган дастурий 
воситалар маълумотларни кўпайтиришнинг у ёки бу механизмини қўллаб-
қувватлайди., 


237 
Маълумотларнинг тақсимланган тизими билан ишлашни ташкил 
қилиш ва унинг хавфсизлиги фойдаланувчиларга мураккаб тизимларда 
маъмурий бошқаришни қийинлаштиради. Кўп босқичли иерархик ёндашиш 
киришни тўлиқроқ ва қулайроқ бошқаришни таъминлайди. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish