КИТОБХОНЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ АСОСИДА ХАЛҚАРО БАҲОЛАШНИНГ
ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
С. И. Холматова,
Ўзбекистон Республикаси Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги
Бош илмий методик марказ
мустақил татқиқотчиси
Бугунги кунда республикамизда халқаро баҳолаш дастурлари PIRLS (инглизча – Рrogress in
International Reading Literacy Study – матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро
214
тадқиқот) мазкур халқаро тадқиқотнинг мақсади турли хил таълим тизимидан иборат бўлган
давлатларда бошланғич мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ва қабул қилиш бўйича тайёр-
гарлиги ҳамда ўқувчиларнинг ҳар хил ютуқларга эришишга сабаб бўлувчи таълим тизимидаги
ўзига хос хусусиятларни аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Тадқиқот учун тошириқларни тайyoрлаш
Германия (Gamburg) маълумотлар марказида амалга оширилади. Илк бора тадқиқот 2001 йилда
ўтказилган, тадқиқот ҳар 5 йилда бир маротаба ўтказилади. Жумладан, 25 январдаги учрашувда
PIRLS дастурининг 2021 йил учун мўлжалланган тадқиқотларида Ўзбекистоннинг иштирок этиши
ташаббуси IEA ташкилоти томонидан катта олқишлар билан қарши олинди ва ташкилот
томонидан барча керакли yoрдам ва тавсиялар берилиши таъкидланди.
Ўқувчининг матн билан ишлаш жараyoнида интерактив мулоқот асосида жараyoннинг
фаол қатнашувчиси бўлиб, матн устида мушоҳада юритади ва самарали ўқиш кўникмалари онгли
равишда амалга оширилади. Бунга анъанавий китоблар, журналлар, ҳужжатлар ва газеталар,
шунингдек, рақамли кўринишдаги yoзма шаклларни ҳам ўз ичига олади. PIRLS yoш
ўқувчиларнинг синфда ва синфдан ташқари ўқишининг иккита кенг қамровли мақсадига
қаратилган. Булар бадиий тажриба орттириш ҳамда маълумот олиш ва улардан фойдаланиш учун
ўқиш мақсад қилиб олинган. Ўқувчилар матндан маъно ҳосил қилар экан, улар аниқ
тушунтирилмаган ғоялар ёки маълумотларга нисбатан тушунтиришлар беради. Хулосалаш
ўқувчиларга матндан ташқарига чиқишга имкон беради. Кўпгина ҳолларда муаллиф матнни
ўқувчининг аниқ yoки бевосита хулоса чиқариши учун яратади. Ўқувчилар оддий хулосалар билан
бир қаторда, матндаги ғоялар ва ахборотларни талқин қилишда ва уйғунлаштиришда конкрет yoки
умумий маъноларга эътибор беришлари yoки тафсилотларни умумий мавзулар ва ғоялар билан
боғлашлари мумкин. Тўлиқ жавоб бериш учун ўқувчидан барча матнни yoки ҳеч бўлмаганда
унинг муҳим қисмларини, шунингдек, матндан ташқаридаги фикрларни yoки ахборотни тушуниш
талаб қилинади. PIRLS тадқиқотида ишлатиладиган матнларнинг хусусиятлари. Матнлар PIRLS
дастурида мураккаблигига қараб, ўртача 500 дан 800 тагача, ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги
даражаси паст бўлган мамлакатлар учун 400–500 та, ePIRLSда эса, тахминан, 1000 та сўздан
иборат бўлади. PIRLS матнлари учун аниқлик ва изчиллик муҳим мезон ҳисобланади.
Ёш авлод билимини баҳолашда халқаро баҳолаш дастурларини амалиётга қўллаш билан
бирга миллий баҳолаш тизимини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ
бўлади. Халқаро дастурларда иштирок этиш yoш авлоднинг интелектуал салоҳиятини қай
даражада ривожланаyoтганини аниқлаш, шу орқали натижа ва самарадорликнинг янги
йўналишларини белгилаб олишга имконият яратса, миллий баҳолаш тизимининг янада
такомиллаштириш халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш
билан бирга уларнинг креативлигини ва компитентлигини ва ўз навбатида таълим сифатини янада
ривожланишига хизмат қилади.
Бу Халқаро баҳолаш дастури (PIRLS) бошланғич синф ўқувчисини ўйлантиришга, фикрлай
олиш доирасини кенгайтиришда, яъни интеллектуал-маънавий салоҳиятини ривожлантиришга
муҳим туртки вазифасини бажаради.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий- интелектуал
ривожланишида китобхонлик маданиятини шакллантириш масаласи халқаро баҳолаш дастури
(PIRLS) амалиyoтга қўллаш ва юқори самарадоликка эршишнинг асосий муҳим омили эканлигини
таъкидлаш лозим. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва тушуниш кўникмаларини шакллан-
тиришда ўқувчининг маънавий- интелектуал даражаси ушбу халқаро дастур асосида баҳоланар
экан китобхонлик маданиятини оптимал-интенсив шакл ва методларни танлаш, замонавий
ахборот ресрусларидан мақсадли фойдаланиш ўқувчиларнинг муаммоларни ҳал этиш
қобилиятини ривожлантиришнинг учта ўзаро боғлиқ компонентлари – тушунчалар, кўникмалар,
жараёнлар ўрганиш ва баҳолаш йўналишларини таъминлаб беришда муҳим аҳамият касб этади.
Жумлдан:
бошланғич синф ўқувчиларининг маънавий-интелектуал даражасини ривожлантиришда
китобхонлик маданиятини шакллантириш халқаро баҳолаш дастурини (PIRLS) амалиётга қўллаш
ва юқори самарадоликка эршишнинг асосий муҳим омили сифатида;
бошланғич синф ўқувчиларнинг маънавий-интелектуал даражасини халаро дастур
асосида баҳолашда (PIRLS) китобхонлик маданиятини оптимал-интенсив шакл ва методларидан
фойдаланиш;
бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш кўникмаларини
такомиллаштиришда замонавий ахборот ресрусларидан мақсадли фойдаланиш;
бошланғич синф ўқувчиларнинг интелектуал-маънавий даражасини ривожлантиришнинг
учта ўзаро боғлиқ компонентлари- тушунчалар, кўникмалар, жараёнларни ўрганиш ва таҳлил
215
қилиш;
бошланғич синф ўқувчиларнинг интелектуал-маънавий даражасини халаро дастур
асосида баҳолаш орқали ўз навбатида таълим сифат-самарадорлиги янада ривожлантириш;
бошланғич синф ўқувчилари олган билимларини амалиyoтда қўллаш компетенцияларини
шакллаштириш;
бошланғич синф ўқувчиларнинг маънавий- интелектуал даражасини китобхонлик
маданиятини шакллантириш халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этишини
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |