Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Андреев А.А., Солдаткин В.И. Дистанционное обучение: сущность, технология, ор-
ганизация. - М.: МЭСИ, 1999.
2. Панюкова С. В. Информационные и коммуникационные технологии в личностноори-
ентированном обучении. -М.: Про-пресс, 1998.
3. Роберт И.В. Современные информационные технологии в образовании: дидактиче-
ские проблемы, перспективы использования. - М.: Школа-пресс, 1994.
4. www.google.ru
64
Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ
Хожиев Хайрулла
Самарқанд ветеринария медицина
институтининг Тошкент филиали
тадқиқотчиси
xayrulla_x@mail.ru
Тел: 90-127-66-09
Аннотация.
Мазкур мақолада компетентлик, асосий компетенциялар ҳамда таълим
соҳасида компетенциявий ёндашув ва унинг мазмун-моҳияти каби масалалар ёритиб бе-
рилган.
Калит сўзлар:
компетентлик, компетенциявий ёндашув, таълим, мулоқот, рақамли опе-
рациялар, шахс.
Таълим тизимини ривожлантиришнинг замонавий босқичида унинг сифатини ошириш
устувор вазифа бўлиб, бу ижтимоий жиҳатдан етук ижодий шахсни шакллантиришнинг
асосидир. Бу жараёнда шахс сифатида аниқ йўналтирилган, фаолиятга асосланувчи, ком-
петентликка асосланган ёндашувлар ва уларнинг муштараклиги асосида амалга ошири-
ладиган ўқув жараёнини ташкил этиш ёрдам беради. Таълимда компетентлик ёндашувни
амалга ошириш таълим тизимлари ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ
бўлиб, ўз тарихи ва хусусиятларига эгадир. 60-70-йиллардан бошлаб АҚШ да, ХХ асрнинг
70-80-йиллари Ғарбий Европада компетентликка асосланган таълим моделлари қўлланила
бошланди. Фаолиятнинг мақсади - меҳнат бозорида муваффақиятли рақобатлаша олувчи,
яъни касбий компетентликка эгамутахассислар тайёрлашдан иборат. Компетентликка ва
фаолиятга асосланган ёндашувлар ҳаётий долзарб ва талаб қилинадиган таълим натижа-
ларига йўналтирилган билимга асосланган таълим парадигмасидан фаолиятга ўтишни са-
марали амалга оширишга имкон беради.
Таълим жараёнидаги компетентлик ёндашув асосий моҳиятини очиб бериш учун
“компетенция” ва “компетентлик” нинг тушунчаларига мурожаат қилайлик. Ушбу
тушунчаларни турли хил мазмундаги талқинлари мавжуд. Қуйидаги мумкин бўлган
таърифлар келтирилган:
1) компетенция - маълум бир фаолият соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун зарур
бўлган билим, кўникма, меъёрий-кадриятлар муносабатлари тўплами;
2) компетентлик (умумий маънода) - тегишли фаолият соҳаларида ва муайян турдаги
муаммоларни ҳал қилишда талабларга, белгиланган мезонларга ва стандартларга риоя
қилиш, зарур билимларга эга бўлиш, натижаларга эришиш ва вазиятни бошқариш қобилияти;
3) таълимдаги компетентликка асосланган ёндашув - фаолият ва маданиятнинг айрим
соҳаларида шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни самарали ҳал қилиш
учун зарур бўлган кўникмалар, билимлар, норматив-қадриятлар тўплами сифатида талқин
қилинадиган асосий таълим малакаларини шакллантиришдир.
“Асосий компетенциялар” атамасининг ўзи бошқалар учун калит, асос, аниқ ва мақсадга
йўналтирилганлигини кўрсатади. Оксфорд ва Кембридж университетлари томонидан
ишлаб чиқилган «Асосий Компетенциялар 2000» дастури мактаблар, коллежлар, барча
турдаги ўқув марказлари талабалари ҳамда иш берувчилар учун асосий компетенциялар
(кўникмалар) тўпламини тақдим этади:
- мулоқот;
- рақамли операциялар;
- ахборот технология билимларига эга бўлиш;
- режалаштириш ва мақсадларга эришишда одамлар билан ишлаш;
- усулларини танлашда ва уларнинг натижаларини текширишда ишчи, таълимий, шахсий
характердаги муаммоларни ҳал қилиш.
Европа Кенгаши ёшлар эгаллаши керак бўлган бешта асосий кўникмаларни аниқлади:
1. Сиёсий ва ижтимоий кўникма.
2. Кўп маданиятли жамият ҳаёти билан боғлиқ кўникмалар.
3. Оғзаки ва ёзма нутқ кўникмаларига эга бўлиш.
65
Do'stlaringiz bilan baham: |