Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ 
СТРАТЕГИК БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
 
 
Нодирхонов
 
Ж.Н. 

 
ОБМ
 
тингловчиси
 
 
Жахон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитларида кичик бизнес ва 
хусусий 
тадбиркорларнинг 
молиявий 
барқарорлиги 
ва 
иқтисодий 
муваффақиятининг асосий мезонларидан бири уларнинг фаолиятини бошқариш 
стратегиясини самарали ташкил этиш ҳисобланади. Жамиятнинг иқтисодий 
ривожланишининг дастлабки даврида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
фаолиятини бошқариш стратегиясининг назарий асосларини хўжалик юритувчи 
субъектларининг вужудга келиши ва ривожланиши ҳамда бу тармоқни 
давлатимиз томонидан қўллаб
-
қувватлаш билан бевосита боғлиқдир. 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлар фаолиятини бошқариш 
стратегиясининг назарий жиҳатларида “бошқариш” ва
“стратегия” сўзларининг 
иқтисодий маъноси ва этимолгиясини қиёсий таҳлил этиш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз, шу боис ушбу иқтисодий атамаларнинг моҳиятига берилган айрим 
таърифлар ва ёндошувлар мавжуддир. 
Бошқариш (иқтисодиётда) –
хўжалик объектининг иқтисодий тизими 
ҳолатини
тартибга солиш ва йўналтириш жараёни бўлиб, субъектлар, идоралар 
томонидан кишилар ва иқтисодий объектларга онгли мақсадга мувофиқ таъсир 
кўрсатишни билдиради, уларнинг фаолиятини йўналтириш ва кўзланган 
натижаларга эришиш мақсадларида амалга оширилади.
1
1
Ўзбекистон миллий энциклопедияси 2
-
том. Давлат илмий нашриёти: Тошкент, 2001 й. б. 185.


118 
Иқтисодий адабиётларда “бошқарув” ва “менежмент” атамалари синоним 
сўзлар сифатида қўлланилиши билан бирга, улар ўртасидаги айрим фарқларни 
келтириб ўтиш мумкин. 
Хусусан, Россиялик профессор Г.Р.Латфуллин 

“менежмент” термини 
инглизча сўздан олинган бўлиб “бошқарув” маъносини англатади. Лекин, 
“менежмент” термини инсон, коллектив, ташкилот ва корхоналарга нисбатан 
қўлланилишини
таъкидлайди. Шу билан бирга бошқарувга таъриф бериб, 
“бошқарув” 

тизим
фаолиятини ушлаб туриш ва мақсадга эришиш учун турли 
чора
-
тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиш орқали 
ташкилотни ривожлантиришнинг кейинги
босқичига кўтариш жараёнларидир –
дея таъкидлайди.
1
Шу ўринда яна бир россиялик иқтисодчи олим Е.С.Пивнев бошқарув –
меҳнат фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, умуминсоний фаолият жараёнлари 
ҳисобланади. Менежмент эса –
бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш ва фойда олишга қаратилган бошқарувнинг турли 
усул ва шаклларини қўллаш амалиётидир –
деб таъкидлайди.
2
Франциялик файласуф Сен Симон Анри бошқарувни алоҳида фаолият 
сифатида ўрганган дастлабки олимларлардан бири бўлиб, ўзининг “Саноат 
тизими тўғрисидаги” ва “Ташкилотчи” деб номланган асарларида, давлат 
ҳокимиятини
бошқарув жараёнлари билан бирга, саноат корхоналари ва хўжалик 
фаолиятини бошқаришнинг асосий жиҳатлари ҳақида фикр юритади.Хусусан, 
корхоналарда мехнаткашлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқарувни 
ташкил этилиши самарадорликни ортишига хизмат қилади –
дея таъкидлайди.
3
Шунингдек 1911 йилда Буюк Британиялик иқтисодчи олим У.Ф.Тейлор 
томонидан чоп этилган “Илмий бошқаришнинг тамойиллари” номли асарида 
саноат тармоқларида бошқаришнинг нечоғлик муҳим эканлиги хусусида фикр 
юритади. Асарда корхона фаолиятини бошқаришда тенглик, адолатлилик, 
ижимоий мухофаза ва рағбатлантириш тамойилларига амал қилиниши 
натижасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мумкинлиги 
таъкидланади.
4
Хақиқатдан ҳам бозор муносабатлари шароитида турли бошқарув 
усуллардан фойдаланиш юқори самарадорликка эришишга хизмат қилади. 
Бизнинг фикримизча, кичик бизнес субъектлари фаолиятини бошқариш 
масаласи кўндаланг турганда, бошқариш масаласининг долзарблиги янада 
ортади. Ваҳоланки, бошқаришда маҳсулот сифати, харажатлар, мулк, хатар, 
бозор, талаб ва таклиф масалалари бўйича жуда муҳим қарорлар қабул қилиш 
талаб этилади ва уларнинг кутилган натижаларга олиб келиши бошқаришнинг 
тўғри ёки самарадорлигини тасдиқлайди.
1
Г.Р.Латфуллин, А.М.Лялин.Теория менеджмента: Учебник для вузов. Стандарт 3
-
го поколения. 1
-
е 
издание.Питер, 2010 год.
2
Е.С.Пивнев Теория управления. Учебное пособие. –
Томск:Томский межвузовский центр дистанционного 
образования. Питер,2005 год.
3
Е.С.Пивнев Теория управления. Учебное пособие. –
Томск:Томский межвузовский центр дистанционного 
образования. Питер,2005 год.
4
Коуз Р. Природа фирмы// США. Экономика, политика,идеология. − 1993. − №3.Стр. 187.


119 
Такидлаш жоизки, “стратегия” –
грекча stratos –
“ҳарбий қисм”,
ago 

“бошқараман” сўзларидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси “қўмондонлик 
санъати” ни англатади. Шу нуқтаи назардан бошқарув фаолиятига “стратегия” 
термининг кириб келиши ҳарбий соҳа билан боғлиқ. Шу билан бирга ушбу 
терминни муомалада қўлланилиши билан боғлиқ масалалар эр.ав. 480 ва 221 
йилларда Қадимги Хитой тарихида қўмондон Сунь
-
Цзы
томонидан ёзилган 
“Стратегия санъати” асарида ўз ифодасини топган.
1
Иқтисодий олимлар 
томонидан билдирилган фикрлар натижасида “бошқариш” ва “стратегия” 
терминларининг иқтисодий мазмуни хусусида билимлар шакллантирилди. 
Бундай ҳолат, ўз навбатида “бошқарув стратегияси” термининг иқтисодий 
моҳиятини ўрганиш масаласини кўндаланг қўйди. 
Россиялик иқтисодчи олим М.Б.Шифриннинг илмий қарашлари бўйича 
корхоналарни бошқариш стратегияси бу–корхоналарни янада самарали фаолият 
юритишига имконият яратувчи истиқболли режалар мажмуасидир. Шунингдек, 
корхоналарда шакллантирилган стратегия ва бошқарув функциялари ўртасидаги 
уйғунлик таъминланиши керак деб таъкидлайди.
2
Менежмент соҳасида тадқиқотлар олиб борган профессор Генри Минцберг 
стратегик бошқарув –
бу корхонани рақобатбардошлигини ва истиқболини 
белгиловчи узоқ муддатга мўлжалланган чора
-
тадбирлар мажмуасини ўзида 
ифодаловчи фаолитдир деб таъкидлайди. Шунингдек, профессор стратегик 
бошқарувда бир
-
бирига боғлиқ бўлган бешта жараённи айтиб ўтади. Яъни, 
бозорни таҳлил қилиш, мақсад ва вазифаларни аниқлаш, стратегияни танлаш, 
стратегияни амалга ошириш, назорат ва баҳолаш.
3
Иқтисодий муносабатлар шаклланган шароитда стратегик бошқарув тўртта 
функцияни бажаради. Булар:

бозор шароитидан келиб чиқиб фирма мақсадини аниқлаш;

мақсадга эришиш йўналишларини аниқлаш;

умумий мақсадни бўлаклаш (сегментлаш), яъни тегишли бўлимлар 
бўйича мақсадни бўлиш ва мақсад ости вазифаларни аниқлаш;

истиқболни белгиловчи режа ва дастурларни ишлаб чиқиш;
Бизнинг фикримизча, бозор муносабатлари шароитида корхоналарни 
бошқаришда стратегик ёндашув муҳим аҳамият касб этади. Яъни, стратегик 
бошқарув натижасида хўжалик фаолиятида вазиятга мослашувчанлик ва 
рақобатбардошлик ортади. Шу билан бирга, ҳар қандай стратегия натижавийлик 
ва самарадорликка асосланиши керак. 
Шундай қилиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини
стратегик бошқариш 

бу корхона, ташкилотни истиқболда юз бериши мумкин 
бўлган ҳолатлар ва ташкилот имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 
мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган мақсадга эришишга қаратилган чора
-
тадбирларни ўзида ифодаловчи ҳатти
-
ҳаракатлар мажмуасидир”
деган фикрни 
билримоқдамиз.
1
В.Р.Веснин,В.В.КафидовСтратегическое управление// Учебное пособие, 1
-
е издание. Питер, 2009 год.
2
М.Б.Шифрин// Стратегический менеджмент: Учебное пособие. 2
-
е изд. Питер, 2009 год. Стр. 10.
3
М.Б.Шифрин// Стратегический менеджмент: Учебное пособие. 2
-
е изд. Питер, 2009 год. Стр. 10.


120 
Стратегик бошқарув назариясини ишлаб чиқиш билан шуғулланган 
иқтисодчи олимлар ва уларнинг тарафдорларини турли гуруҳларга ажратган 
ҳолда
ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Стратегик бошқарувда “корпоратив режалаштириш” усулини ёқлаб чиққан, 
таниқли иқтисодчилар Б. Ригардсон ва Р. Ригардсонлар ҳисобланади. Уларнинг 
“корпоратив режалаштириш” усулида стратегик бошқарувни амалга 
оширишнинг назарий асосида “классик” назариялар И. Ансофф, А. Чандлер, К. 
Андрюс ва бошқа иқтисодчиларнинг таълимотлари ётади.
Б.Ригардсон ва Р.Ригардсонлар
“корпоратив режалаштириш”да асосий 
ёндошуви –
корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларининг мантиқан кетма
-
кетлигини таъминлаш, яъни корхона фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда 
пастдан 

юқорига ва юқоридан 

пастгача бўлган жараён учун зарур 
маълумотлар базасини яратиш, корхонанинг келгусида ривожланиш 
йўналишини
баҳолаш ва танлаш муҳим ўрин тутади. Уларнинг стратегик 
бошқарувни таъминлашда “корпоратив режалаштириш” йўналишидан 
фойдаланишнинг муҳим хусусияти корхона ўз олдига қўйган иқтисодий 
мақсадга эришишда бошқарув учун зарур бўлган замонавий ахборотларни излаб 
топиш ва улардан самарали фойдаланиш зарур ҳисобланади. 
Стратегик бошқарувнинг кейинги усули “интуитив бошқариш” ҳисобланиб 
ушбу усулда корхоналарнинг фаолиятини ташкил этиш ва иқтисодий 
самарадорлигини оширишда муҳим бошқарув механизми ҳисобланади. 
Стратегик бошқарувнинг ушбу усулида, бу корхона фаолиятини ташкил этиш 
рахбарнинг тажрибаси ва интуициясига асосланади, интуитив режалаштириш 
корхона фаолиятини босқичма
-
босқич молиявий
-
иқтисодий жиҳатдан 
муваффақиятга 
йўналтиради. 
Стратегик 
бошқарувнинг 
интуитив 
режалаштиришни ташкил этиш ва корхона фаолиятини бошқаришга жорий 
этишда юқори бўғиндаги раҳбариятнинг етарли тажриба ва кўникмаси бўлмаса 
кўзланган самарани ва иқтисодий муваффақиятга эришиш қийин бўлади. 
Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда бозор муносабатларнинг ҳозирги 
жараёнида кичик бизнес субъектлари фаолиятини стратегик бошқаришда 
интуитив режалаштириш жорий этиш мақсадга мувофиқ деган фикрга келиш 
мумкин. Чунки, миллий бозор энди ривожланиб ва такомиллашиб бораётган 
ҳозирги
кунда кичик бизнес субъктлари фаолиятини бошқариш кўп жиҳатдан 
бозор механизмлари ва унинг ҳуқуқий асосларига эмас, балки стихияли 
равишдаги ижтимоий
-
иқтисодий муносабатларга таянилади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини стратегик 
бошқаришда қўлланиладиган кейинги усуллардан бири “хоатик режалаштириш” 
ҳисобланади, одатда хоатик режалаштириш корхона фаолиятини режалаштириш 
сифатида қўлланилмайди. Чунки, хоатик режалаштиришнинг “хоатик” сўзининг 
иқтисодий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, у “тартибсизлик”, 
“чалакашлик”, “алғов
-
далғов”, “аралаш
-
қуралаш”, “мантиқсизлик” маъноларини 
англатади. 
Хулоса қиладиган бўлсак, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятини стратегик бошқариш учун биринчидан, иқтисодиётнинг бозор 
муносабатларига ўтишнинг аниқ чора
-
тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиш 


121 
зарурдир, иккинчидан, мамлакатда ижтимоий
-
иқтисодий жараёнларнинг 
стабиллиги таъминланган бўлишлиги, учинчидан,
бозор инфраструктурасининг 
ривожланганлиги ва уларни давлат томонидан қўллаб 
-
қувватлашнинг 
такомиллашуви ва ривожланиши шулар жумласидандир.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish