Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


“ЎЗБЕККЎМИР” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА КОРПОРОТИВ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
“ЎЗБЕККЎМИР” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА КОРПОРОТИВ 
ИЖТИМОИЙ МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
 
 
М.М.Муратаев
 

 
ОБМ тингловчиси
 
Корпоратив ижтимоий масъулият масаласи ривожланган мамлакатларда 
корхона, ташкилот фаолиятини амалга оширишда ҳар тарафлама, ҳатто фойда 
олишдан
-
да муҳимроқ вазифа деб қабул қилинган.
Чунки ҳар бир корхона 
даромад олиш, жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш билан бирга 
табиатга зарар етказмасликка ҳаракат қилишни ўз бурчи деб билади. Масалан, 
Буюк Британиянинг энг чекка қишлоқларида ҳам каттаю кичик корхоналар ўз 
обрўси ҳақида қайғуради, фаолияти ҳақида жамоатчилик олдида ҳисобот беради.
Ўйлайманки, Ўзбекистонда хам корхоналар ўз ходимларининг ҳақ
-
ҳуқуқларини
поймол қилмагани, ишлаб чиқариш давомида (таъминот тизими 
жараёнида) қонунларни бузмагани, атроф
-
муҳитга зарар етказмагани ва айни 
дамда хайрия ишларини ҳам бажаргани тўғрисида ҳисобот бериши керак. 
Хусусан

“Ўзбеккўмир” АЖ ҳам. Бизнинг корхонада ижтимоий масалаларни хал 
қилишда
факатгина молиявий муаммоларни рўкач қилиш холатлари учраб 
туради. Вахоланки пулга алоқаси бўлмаган ижтимоий масалалар хам мавжуд. 
Корпоротив ижтимоий масъулият тамойилларини амалга оширишнинг кўплаб 
афзалликлари мавжуд. Масалан, корпоротив ижтимоий масъулиятнинг муҳим 
талабларидан 
атроф
-
муҳит 
ва 
экологияга 
зарар 
келтиришни 
минималлаштиришдир. Бу корхонага энергия ва ресурслар учун қилинадиган 
харажатларни камайтиришга ёрдам беради. Аниқроғи сув, электр ёки бошқа 
ресурсларни тежаш орқали ой якунида тўловларимиз ҳам камроқ бўлади. Бундан 
ташқари, ижтимоий муаммолар билан шуғулланиш корхонанинг яхши обрўга 
эга бўлиши, халқ орасида ижтимоий масъул корхона ва ходимларга яратилган 
шароитлар ўз навбатида уларда қоникиш, садоқатини ошириш ва ишга 
келмаслик даражасини пасайтиради, корхона учун зарур бўлган қимматли 
кадрларни жалб қилишга ёрдам беради. Ангрен кўмир конида кўмир қазиб олиш 
ва конвейер орқали вагонларга юклаш жараёнида хам атроф
-
мухитга ва ишчи 
ходимларга зарар бўлган чанг ажралиб чиқади. Чанг чиқишини 
минималлаштириш учун замонавий технологияларда ҳам алохида қурилма 
мавжуд эмас. Кўмир махсулотининг конвейерда бир нуқтадан иккинчи нуқтага 
тушиш баландлиги 3,5 ни ташкил этади, шу нуқталарга майда сув пуркагичлар 
ўрнатиш орқали чангнинг атроф
-
мухитга ва ишчи ходимга зарари сезиларли 
даражада камаяди.


85 
Корхонада корпоротив ижтимоий масъулият сиёсатини ишлаб чиқиш, 
иқтисодий, ижтимоий ва экологик стандартларини амалда тадбиқ этишга ва ўз 
обрўсини яхшилаш, қашшоқлик, инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш, таълим, 
мажбурий меҳнатни тугатиш сингари масалаларни ҳал қилиш учун ривожланиш 
воситаси бўлиши керак. Корхоналар ва ташкилотларнинг КИМ сиёсати 
маҳаллий қадриятлар, муаммолар ва ривожланиш муаммоларига асосланган 
бўлиши даркор.
Ўзбекистонда корпоротив ижтимоий масъулиятни ошириш
учун қуйидаги 
чора
-
тадбирларни амалга ошириш зарур:

ҳукумат томонидан корхоналарда корпоротив ижтимоий масъулиятни 
рағбатлантиришга қаратилган тегишли қонунлар ишлаб чиқиш ёки мавжуд 
қонунларга, масалан, солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш;

КИМ амалиёти ҳақида жамиятда кенг тарғибот
-
ташвиқот ишларини 
амалга ошириш (маърузалар, семинарлар, брифинглар, оммавий ахборот 
воситаларида интервьюлар). КИМ концепцияси ва уни мамлакатда 
ривожлантириш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;

Олий таълим соҳасида масъулиятли бизнес ва барқарорликни амалга 
оширишга доир йўналишларни жорий этиш;

Бизнесга йўл кўрсатиш, унга барча манфаатдор томонлар, яъни давлат ва 
ҳукуматдан
бошлаб, қонун чиқарувчилар, юристлар, ижтимоий фаолларгача 
ҳаммани
жалб қилиш ва масъулиятни ошириш зарурлигини ўргатиш мақсадида 
маслаҳат хизматларини ташкил қилиш;

Номолиявий ҳисоботларни чоп этишни рағбатлантириш ва бу борада йўл
-
йўриқлар ишлаб чиқиш.
Аминманки, мавжуд иқтисодий аҳвол, анъанавий урф
-
одатларимиз ва 
диний эътиқодларимизни ҳисобга олган ҳолда шаффофлик тамойиллари
ижтимоий ва манфаатдор томонлар олдидаги масъулиятга тегишли КИМ 
стратегияларини ишлаб чиқиш Ўзбекистондаги бизнеснинг умумий 
самарадорлигини оширади, бизнеснинг муваффақиятли истиқболини ва 
барқарорлигини таъминлайди.
2017 йил 13
-
июнда ПҚ
-3054-
сонли 2017
-
2021 йилларда “Ўзбеккўмир” АЖ 
ни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш ва модеринизация қилиш тўғрисида 
Президент қарори
имзоланган 
Корпоратив ижтимоий жавобгарлик режасига киритилган барча ҳаракатлар 
тўғридан
-
тўғри ва билвосита компанияга фойда келтиради. Компания учун 
обрўга ега бўлиш жуда муҳимдир, чунки бу ҳақиқат бизнесни гуллаб
-
яшнаши 
учун кўплаб афзалликларга эга бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал Шартномасида бир қанча 
шартлар мавжуд. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёдаги енг йирик барқарор корпоратив 
ташаббусни илгари сурди. У инсон ҳуқуқларини, меҳнатни, атроф
-
муҳитни ва 
коррупсияга қарши курашишни сақлашга қаратилган ўнта принципга 
асосланади. Тадбирга қўшилган барча ташкилотлар қуйидаги принципларни 
қабул
қилишлари ва уларга риоя қилишлари шарт. Компаниялар ўзларининг 


86 
таъсир доиралари доирасида халқаро миқёсда тан олинган асосий инсон 
ҳуқуқларини
ҳимоя қилишни қўллаб
-
қувватлашлари ва ҳурмат қилишлари шарт.
Компаниялар ўз компаниялари Инсон ҳуқуқларини бузилишида иштирок 
етмасликларини таъминлаши шарт.
Корхоналар бирлашиш еркинлигини ва жамоавий битимлар ҳуқуқини 
самарали тан олишларини таъминлаши керак.
Компаниялар мажбурий ёки мажбурий меҳнатнинг барча турларини йўқ 
қилишни
қўллаб
-
қувватлаши керак

Корхоналар болалар меҳнатини йўқ қилишни қўллаб
-
қувватлаши керак.
Корхоналар бандлик ва касб
-
ҳунар соҳасида камситувчи амалиётларнинг 
бекор қилинишини қўллаб
-
қувватлаши керак.
Компаниялар атроф
-
муҳитга ёрдам берадиган профилактик ёндашувни 
сақлашлари керак
Корхоналар екологик масъулиятни оширишга қаратилган ташаббусларни 
рағбатлантириши керак.
Компаниялар экологик тоза технологияларни ривожлантириш ва 
тарқалишини қўллаб
-
қувватлаши керак.
Бундан ташкари корпоратив ижтимоий масъулият тўғридан
-
тўғри хорижий 
инвестициялар сонининг кўпайиш гарови хисобланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ да ўз ишчилари, мижозлари, акциядорлари олдидаги 
масъулиятларини амалга оширишларини таъминлайдиган бир қанча қонунларга 
амал қилган холда иш олиб боради. Уларга мисол қилиб, Меҳнат кодекси,
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, Табиатни муҳофаза 
қилиш
тўғрисидаги, Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисидаги, 1996 йилда чиқарилган ва 2014 йилда 
янгиланган Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги норматив 
ҳужжатларни
кўрсатсак бўлади. Лекин, Корпоратив ижтимоий масъулиятни 
тадбиқ этиш борасида қонунчилигимизда кўрсатмалар мавжуд эмас.
Ҳозирги
вақтда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 
(OECD)нинг низо мавжуд ва хавф
-
хатар юқори ҳудудларда масъулиятли 
таъминот занжири бўйича кўрсатмаларига риоя қилмайди. Шу билан бирга 
афсуски, мамлакатимизда хорижий компаниялардан хам умумий эътироф 
этилган ва улар риоя қилишга мажбур бўлган КИМ тамойилларига (масалан 
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг кўпмиллатли корхоналар 
учун кўрсатмалари) риоя этишлари хам талаб қилинмайди .

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish