Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди 2021 йил декабрь ойининг 28 куни, суд биносида, очиқ суд мажлисида



Download 203,14 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.07.2022
Hajmi203,14 Kb.
#842474
Bog'liq




АЖРИМ 
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди 2021 йил 
декабрь ойининг 28 куни, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: судья Н.Х.Захидова,
судья ёрдамчиси Х.Б.Абдисатторовнинг котиблигида, Ўзбекистон 
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий 
бошқармасининг даъвогар “MOGO LEND” МЧЖ манфаатида жавобгар 
Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғлига нисбатан зарар ундириш 
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1002-2106/14069-сонли 
фуқаролик иши юзасидан жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи 
ўғлининг сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги 
аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни 
АНИҚЛАДИ: 
Судга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент 
шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “MOGO LEND” МЧЖ манфаатида 
жавобгарлар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғлига нисбатан зарар 
ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 
“MOGO LEND” МЧЖ ва жавобгар ўртасида L11122019/0007-рақам 
билан молиявий шартнома тузилганлиги, жавобгар шартнома бўйича ўз 
мажбуриятларини бажармаганлиги, жамият ўз мажбуриятларини 
бажариб, жавобгарга 43 983 480 сўм пул маблағларини пул ўтказиш йўли 
билан ўтказганлиги, 2021 йил 21 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар 
олдида 1433038,93 сўм асосий қарздорлиги, муддати ўтган кредит 
қарздорлиги 15513113,93 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 0 сўм, 
жами 15513113,93 сўмни ташкил қилиши ҳақида баён қилиб, 
жавобгардан шартнома бўйичач “MOGO LEND” МЧЖнинг фойдасига 
15 513 113,93 сўм зарар ундиришни сўраган. 
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 
08.10.2021 йилдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорига кўра, даъво 
ариза қаноатлантирилган. 
Жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходиўғли судга ариза 
билан мурожаат қилиб, унда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини 
бекор қилиб, ариза бериш муддатини тиклашни ва ишни янгидан 
кўришни сўраган. 
Суд мажлисида жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғли 
аризани қувватлаб, УНИ қаноатлантиришни сўради. 
Суд мажлисида даъвогар вакили Х.Исламов аризани рад қилишни 
сўради. 
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 285-моддасига мувофиқ, 
жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув 
қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб 
чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.


Мазкур Кодекснинг 290-моддасига асосан, агар сиртдан қабул 
қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриб 
чиқишда суд тарафнинг суд мажлисига келмаганлигига узрли сабаблар 
борлигини ва бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш имконияти 
бўлмаганлигини ҳамда тараф сиртдан қабул қилинган ҳал қилув 
қарорининг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далилларни 
тақдим қилаётганлигини аниқласа, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриб чиқиш тикланиши лозим. 
Суд аризага ҳуқуқий баҳо берар экан, аризачининг важлари сиртдан 
чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла 
олмаслигини, жавобгар суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида 
тегишли тартибда хабардор бўлганлигини ҳамда суд ҳужжати мазмунига 
таъсир қилувчи ҳолатлар келтирилмаганлигини инобатга олиб, 
жавобгарнинг сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш 
ҳамда муддатни тиклаш ҳақидаги аризасини асоссиз деб топади ва 
қаноатлантиришни рад қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 271-
273, 288-290-моддаларига қўлланиб, суд 
АЖРИМ ҚИЛАДИ: 
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар 
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MOGO LEND” МЧЖ манфаатида 
жавобгар Мамаризаев Абдурахмон Абдулходи ўғлига нисбатан зарар 
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1002-
2106/14069-сонли фуқаролик иши юзасидан жавобгар Мамаризаев 
Абдурахмон Абдулходи ўғлининг муддатни тиклаш, сиртдан 
чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриш 
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш - рад қилинсин. 
Ажримга нисбатан шикоят берилмайди ва протест келтирилмайди. 
Раислик қилувчи:
 
 
 
 
Н.Х.Захидова 
 

Download 203,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish