Research and publications


АБДУЛЛА АВЛОНИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК



Download 10,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/217
Sana23.07.2022
Hajmi10,45 Mb.
#841807
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   217
Bog'liq
“TA’LIM FIDOYILARI” JURNALI. 4-SON

АБДУЛЛА АВЛОНИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК 
ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Джумайева Дилафрўз Aбдусамийевна 
ТДПУ "Педагогика назарияси ва тарихи" 
 мутахасислиги 1- курс магистр 
Аннотатция: Мазкур мақолада улуғ маърифатпарвар аллома Абдулла 
Авлоний ижтимоийпедагогик фаолиятининг асосий йўналишлари тадқиқ 
этилади, маънавий-маърифий аҳамияти хусусида мулоҳаза юритилади. Адиб 
ижодининг устувор жиҳатлари таҳлилга тортилади. 
Калит сўзлар: жадидчилик ҳаракати, нашриѐт, газета, миллий матбуот, театр 
труппаси, мактаб дарсликлари, ахлоқий тарбия. 
Ўзбек 
адабиѐти, 
нашриѐти, 
театр 
санъати, 
мактаб-маорифини, 
педагогикасини шакллантириш ва ривожлантириш йўлида серқирра фаолият 
олиб борган алломанинг бой илмий-ижодий хазинасини ўрганиш ва тарғиб этиш 
ҳар доим ўз долзарблигини сақлаб туради. Абдулла Авлонийнинг илму 
маърифатга қизиқиши ѐшлигиданоқ шаклланган бўлиб, оғир турмуш тарзи 
туфайли ўқишга кам вақт сарфлашига тўғри келган. Адиб ўз таржимаи ҳолида бу 
ҳақда шундай маълумот беради: ―1891 йилдан бошлаб, фақат қиш кунларида 
ўқуб, бошқа фаслларда мардикор ишладим‖. Кўп ўтмай, бу ҳам барҳам топади. У 
бутунлай ишга шўнғиб кетади. Ўзи айтганидек, ―бинокор‖ликни ўрганади, ―ғишт 
қуйиш, сувоқчилик, печкачилик, дурадгорлик ишлари‖ билан машғул бўлади. 
Аммо шундай бўлса ҳам у ўз устида тинимсиз ишлар, бадиий мутолаа билан 
шуғулланар эди.


507 
Шу аснода адабиѐтга ўзгача муҳаббати ҳам уйғониб, ривожланиб боради. 
Жадидчилик ҳаракати йўлбошчиларига қўшилиб, халқни илму маърифатга 
чорлаш, миллат зиѐлиларини кўпайтириш мақсадида улар билан ҳамкорликда 
жуда кўп амалий ишларга қўл уради. Авлонийнинг ижтимоий-педагогик 
фаолияти унинг театр труппаларини ташкил қлиши, нашриѐтлар очиши, янги 
усулдаги мактабларга асос солиши ва ушбу мактаблар учун дарсликлар яратиши 
билан белгиланади. Жумладан, Авлоний 1904 йилда Мирободда илк усули 
жадид мактабини очади. 1907 йилда ўз ҳовлисида ―Шуҳрат‖ газетасини чиқара 
бошлайди. Аммо бу газета фаолияти узоққа чўзилмайди. Кўпчиликка аѐн 
бўлиши билан қаршиликларга учраб, 10-сони чиқиши билан газета нашри 
тўхатилади. 14 февралда нашр этилган мазкур сонда ―Данўси намима‖ 
(чақмачақарлик) сарлавҳаси билан идоранинг бир хабари босилган. Унда шундай 
гаплар бор: ―Эшитилмиш хабарларга қарағонда ўз мусулмонларимиздан баъзи 
―данўсчи‖ наммомлар пайдо бўлиб, газетамиздан ―начальство‖ға ―данўс‖ қилмак 
фикрида елка қилғон эмишлар… Газетамизнинг маслаки миллий, бетараф 
сиѐсий ўлуб, ―умеренно-прогрессивная политическая‖ газетадур. Ёзғон 
мақолаларимиз ҳам ушбу маслакимиз ўлғон эътидол ва ҳаққоният доирасида 
ўлуб, нозир ва дензурлар тарафидан ҳадик узра таржима қилинуб, тегишли 
маҳкамаларда кўрилуб турилибдур. Шул сабабли ―начальство‖нинг сизни(нг) 
―данўс‖ларга ҳеч бир эҳтиѐжи йўқдур‖. Аммо шунга қарамай, айрим ―данўс‖лар, 
чақмчиларнинг ѐлғон ахборотлари таъсирида газета ѐпилади.
Редакция асбоб-ашѐлари, қогозлар ва материаллар ҳаммаси мусодара 
қилинади. Лекин Авлоний бўш келмайди. А. Бектемиров номига рухсат олиб 
―Осиѐ‖ номли газетани чиқара бошлади. Шоир таъкидлаганидек, бунинг идораси 
ҳам унинг уйида (Сапѐрная, 26) жойлашган эди. Бу газеталар ўзбек миллий 
матбуотининг дастлабки намуналари бўлиши билан ҳам муҳим аҳамиятга 


508 
эгадир. Абдулла Авлоний 1914-15 йилларда адвокат Убайдулла Хўжаев билан 
―Садойи Туркистон‖ газетасида ҳамкорлик қилади. Газетадаги шеър ва 
мақолаларнинг аксарияти Авлоний қаламига мансуб эканлиги унинг 
таҳририятдаги мавқеъ-эътиборининг анча баланд бўлганлигини кўрсатади. 
Лекин ушбу газета ҳам узоқ давом этмайди, 66-сони чиқиб, моддий аҳволнинг 
танглигидан ѐтиб қолади .
Ушбу йилларда Авлоний ҳам ижодий, ҳам амалий иш билан қизғин 
шуғулланади. Ўз шеърларини ―Ҳижрон‖ тахаллуси билан эълон қилади. 
Мақолаларида эса ―Мулла Абдулла‖, ―Авлоний‖, ―Абдулла Авлоний‖ номларини 
кенг қўллайди. Кейинчалик эса булар сафига ―Индамас‖ тахаллусини ҳам 
қўшади. Авлоний 1909 йилда ―Жамияти хайрия‖ очади ва маҳаллий халқ 
болаларининг ўқиб билим олиши учун пул йиғиб, мактабларга тарқатади. 
Манбаларда қайд этилишича, унинг бу фаолиятини ўз даврида ҳатто 
Оренбургдаги ―Вақт‖ газетаси ҳам ѐзиб чиқади. 1913 йилнинг охирида 
тошкентлик машҳур жадидлар-тараққийпарварларнинг ташаббуси билан 
―Турон‖ жамияти майдонга келади. Унинг муассисларидан бири Авлоний эди. 
Жамият қошида театр труппаси тузилади.
Мазкур труппа томонидан илк бор Беҳбудийнинг ―Падаркуш‖ драмаси 
саҳналаштирилади ва1914 йил 27 февралда ижро этилади. У ўзбек театри 
тарихида маҳаллий халқ турмушидан олинган, ерли ҳаваскор ѐшлар томонидан 
қўйилган биринчи саҳна асари сифатида чуқур из қолдиради. Авлоний труппа 
учун ―Адвокатлик осонми?!‖, ―Пинак‖, ―Биз ва Сиз‖, ―Икки севги‖, ―Португалия 
инқилоби‖ каби драмалар ѐзади, ―Қотили Карима‖, ―Уй тарбиясининг бир 
шакли‖, ―Хиѐнаткор оиласи‖, ―Бадбахт келин‖, ―Хўр-ҳур‖, ―Жаҳолат‖, 
―Ўликлар‖ каби саҳна асарларини татарча, озарбойжончадан таржима қилади. 
Афсуски, буларнинг ҳеч бири ўз даврида босилмайди. Тўғри, мунаққидлар 


509 
фикрича, уларнинг кўпчилиги бадиий заиф бўлган, қораламага ўхшайди. Ҳатто, 
шундай таассурот туғиладики, муаллиф бирор мавзуга зарурат сезгану, оѐқ 
устида ѐзиб қўя қолган. Бир нафас-да, бир ўтиришда ѐзган. Бу асарларнинг ўз 
даврида аҳамияти катта бўлган. Ундан айримлари 1979-1998 йилда нашр 
қилинган . 
Авлоний мактаби гуманистик ва эркин тарбия асосига қурилган, дунѐвий ва 
илғор илм-фанни болаларга ўргатишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйган, 
ѐшларни мамлакатнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтига аралаша олиш қобилиятига эга 
бўлишини таъминлайдиган ҳақиқий халқ мактаби бўлди. Адиб бу мактаблар 
учун дарсликлар тузди. Унинг аввалги синф шогирдлари учун «Биринчи 
муаллим»и (1911) Октябр ўзгаришигача 4 марта, «Алифбедан сўнгги ўқув 
китоби» — «Иккинчи муаллим» (1912) 3 марта кайта нашр этилган. Ахлоқий-
дидактик мазмундаги «Туркий Гулистон ѐхуд ахлоқ» дарслиги (1913) XX аср 
бошлари ижтимоий-педагогик фикр тараққиѐтида алоҳида ўрин эгаллади. Унда 
тарбия ва ахлоқ масалалари биринчи маротаба XX асрнинг талаб ва эҳтиѐжлари 
нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Авлоний хулқларни анъанавий яхши ва 
ѐмонга ажратар экан, мулоҳазаларини Гиппократ, Платон, Аристотель, Саъдий 
Шерозий, Бедил фикрлари билан далиллаган ҳолда замонавийликни асосий 
мезон қилиб олади. Адиб Ватан муҳаббатини унинг учун курашмоқни энг яхши 
инсоний хулқлардан ҳисоблади. Ватан — бу ҳар бир кишининг туғилиб ўсган 
шаҳар ва мамлакати. Уни қадрламоқ, севмоқ, яшартмоқ керак. Шоир Ватан ва 
унга муҳаббат деганда шуни тушунган эди. Тилга, маданиятга муҳаббат эса, ҳар 
бир кишининг ўз халқига бўлган муҳаббатидир: «Ҳар бир миллатнинг дунѐда 
борлиғини кўрсатадургон ойинаи ҳаѐти тил ва адабиѐтидир. Миллий тилни 
йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур». 


510 
Авлонийнинг адабиѐт олдидаги муҳим хизматларидан бири шу бўлдики, у 
мардикорлик шеърияти деб аталган янги адабий ҳодисанинг яратувчиларидан 
бўлди. 1916 йилги мардикорлик воқеаларини ифодаловчи «Бир мардикорнинг 
отаси ўғлига айтган сўзлари», «Онасининг ўғлига айтган сўзлари», «Афсус» каби 
шеърлар ѐзди. Она юртдан узоқ шимолнинг қорли-музли ерларига, фронт 
орқасидаги қора хизматга олиб кетилган мардикорларнинг хайрлашув 
манзараларини, ҳақсизликни ѐритди. Бу шеърларнинг оҳанг ва услуби халқ 
қўшиқларига ғоят яқин бўлиб, улар халқимизнинг миллий уйгонишида муҳим 
ўрин тутди. 
Авлоний 1917 йил феврал инқилобини хурсандчилик билан кутиб олди 
(«Қутулдик», «Ётма» шеърлари). Октябрга бағишлаб «Ҳуррият марши» (1919), 
«Ишчилар қулоғига» каби шеърлар ѐзди, янги социалистик тузумни улуғлади. 
Лекин кўп ўтмай, рус совет тузуми эски чор тузумининг оддингидан баттарроқ 
шакли эканлигини, совет сиѐсати риѐкорлик асосига қурилганлигини англай 
бошлади. Жумладан, тантанавор ваъда қилинган эркинликнинг берилмаганлиги 
шоир ижодида ғамгин-тушкун оҳангларнинг пайдо бўлишига олиб келди 
(«Ҳафталик соатда» 1919). Шуларга қарамасдан Авлоний турли мавзуларда 
шеърлар ѐзди. 1919—20 йилги Афғонистон сафарига доир «Афғон саѐҳати» 
кундаликлари эса мамлакатимизнинг ѐн қўшнимиз билан ўзаро дўстлик, 
тотувлик алоқаларининг ўрнатилиши тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. 
Авлоний ўзбек театрининг асосчиларидан эди. У 1913 йилда «Туркистон» 
театр труппасини тузди. «Туркистон» ўзининг қатьий Низомини ҳам эълон 
қилган эди. Унинг ташкилотчиси ҳам, ғоявий-бадиий раҳбари ҳам Авлоний эди. 
Труппа «Заҳарли ҳаѐт» (Ҳамза), «Бахтсиз куѐв (А. Қодирий) каби XX аср 
бошлари ўзбек драматургиясининг энг яхши намуналарини саҳналаштирган, 
театр озарбайжон драматурглари асарлари («Бадбахт келин», «Хўр-хўр», 


511 
«Жаҳолат», «Ўликлар», «Жой ижарага олган киши», «Ман ўлмишам», «Лайли ва 
Мажнун», «Асли ва Карам») ни ўзбекчага таржима қилиб саҳнага қўйган. 
Авлонийнинг ўзи Маллуъ («Лайли ва Мажнун»), Файзибой («Бахтсиз куѐв»), 
Алибой («Тўй»), Бой («Падаркуш») ролларини ижро этган. 
Авлоний «Адвокатлик осонми?» (1914), «Пинак» (1915) комедиялари, 
1914—17 йилларда ѐзган «Биз ва Сиз», «Португалия инкилоби», «Икки севги» 
каби фожеавий асарлари билан ўзбек драматургиясининг майдонга келиши ва 
театрчиликнинг халқ орасига томир отишига муҳим ҳисса қўшди. Адвокат 
Давронбек орқали Туркистондаги ҳуқуқсизлик, дунѐдан хабарсизликни фош 
этди. «Адвокатлик осонми?» деган асарида бир қатор кўкнори ва қиморбозлар 
образини яратиб, маънавий турмушнинг тубан бир ҳолга келиб қолганлини 
кўрсатди. Монархияга қарши кураш, байроғи остида кечган 1910 йилги 
Португалия инқилоби, 1909 йили Туркияда юз берган «Ёш турклар» инқилоби 
(«Икки севги») ҳақида ѐзиб, адабиѐтимизда мавзу ва ғоялар кўламини 
кенгайтирди. «Биз ва Сиз»да эса XX аср бошидаги Туркистоннинг эскилик ва 
янгилик борасидаги курашини аниқ тақдирлар мисолида ѐритиб берди. Авлоний 
асосий ижодий фаолиятининг энг сермаҳсул йиллари 1917 йилдаги Октябр 
тўнтаришига кадар бўлган даврга тўғри келади. Авлоний ижоди 60-йилларнинг 
охиридан ўрганила бошланди. Ҳозирда унинг турли жанрлардаги асарларидан 
намуналар алоҳида китоблар ҳолида чоп этилган. 
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, айни шу даврда, яъни, 20 
асрнинг биринчи чорагида жадид маърифатпарварлари ҳар қанча уринишмасин, 
на нашриѐт, на театр, на мактаб соҳасида ўзлари кўзлаган мақсадларига етиша 
олишмайди. Бир томондан ҳукумат, бир томондан айрим маҳаллий аҳоли 
вакилларининг турли тазйиқлару қаршиликлари остида қолиб кетишади.Xулоса 


512 
қилиб айтадиган бўлсак, Абдулла Авлоний ХХ аср ўзбек адабиѐти ва 
педагогикасининг йирик намоѐндаси сифатда халқни етук маърифатли этишга 
қаратилган жадидчилик ҳаракатининг кенг қулоч ѐйиши, замонавий таълим-
тарбиянинг ривожланиши учун ниҳоятда муҳим ижтимоий-педагогик 
фаолиятларни амалга оширади, ўз ҳаѐтини хавфга қўйиб бўлса ҳам натижали 
амалий ишларга қўл уради. Уларни ўрганиш ва тарғиб этиш ҳамиша долзарб 
бўлиб, маънавий-маърифий юксалишнинг, ушбу йўналишдаги тадқиқотларнинг 
муҳим таянчи сифатида қимматлидир.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти. – Т.: ―Маънавият‖, 2004.
2. А. Зуннунов. Педагогика тарихи. –Т.: ―Шарқ‖, 2004.
3. Б. Қосимов, Ш. Ризаев. Абдулла Авлоний. – Т., 2016.
4. М. Раҳмонов. Ўзбек театри тарихи (XVIII аср охири ХХ аср аввалигача), 
―Фан‖, –Т., 1968 йил.
5. Pardayeva, K. (2019). THE GREAT UZBEK WRITER ABDULLA 
AVLANI‘S VIEWPOINTS CONCERNING EDUCATION AND UPBRINGING. 
European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences Vol, 7(12).
6. Pardayeva, K., Tangirov, A., & Muxammadiyeva, S. (2020). The Use Of The 
Humanistic Ideas Of Khoja Ahmad Yassavi I+-9n The Teaching Of Pedagogical 
Sciences. Архив Научных Публикаций JSPI. 


513 

Download 10,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish