87
309-савол. Ҳаражатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета ва вақтинчалик
ҳаражатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш қайси орган томонидан амалга
оширилади
?
Жавоб:
Молия
вазирлиги, ҳудудий бошқарма ва бўлимлари томонидан
310-савол. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни услубий жихатидан
тартибга солиш қайси орган зиммасига юкланган
?
Жавоб:
Молия
вазирлигига
311-савол. Бюджет ташкилотларида сотиб олинган транспорт
воситасини кирим қилиш ва ишга тушириш бўйича берилган тўғри
проводкани кўрсатинг?
Жавоб:
Д-т 072 К-т 150, Д-т 015 К-т 072
312-савол. Бюджет ташкилотларида ходимларнинг иш ҳақи ва унга
тенглаштирилган тўловларидан даромад солиғи ҳисобланганда
бериладиган тўғри проводкани кўрсатинг?
Жавоб:
Д-т 173 К-т 160
313-савол. Давлат бюджети профицити деганда нима тушунилади
Жавоб:
муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети
даромадларининг унинг ҳаражатларидан ошиб кетиши
314-савол. Бухгалтерияда қандай доимий рақамли мемориал
ордер – жамланма қайдномалар расмийлаштирилади?
Жавоб:
1-мемориал ордер — касса оперaциялари бўйича
жамланма
қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);
2-мемориал ордер — бюджет маблағларининг ҳаракатига доир
жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси);
3-мемориал ордер — бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракатига доир
жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси);
5-мемориал ордер — иш ҳақи ва стипендиялар бўйича ҳисоб-китоб
варақалари йиғиндиси, 405-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси);
6-мемориал ордер — турли ташкилотлар ва
муассасалар билан олиб
бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома, 408-сон шакл
(мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);
8-мемориал ордер — ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича
жамланма қайднома, 386-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси);
9-мемориал ордер — асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва
жойдан жойга кўчирилиши бўйича жамланма қайднома, 438-сон шакл (мазкур
Йўриқноманинг 8-иловаси);
88
11-мемориал ордер — озиқ-овқат маҳсулотларининг
киримига доир
жамланма қайднома, 398-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);
12-мемориал ордер — озиқ-овқат маҳсулотларининг
сарфига доир
жамланма қайднома, 411-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси);
13-мемориал ордер — материаллар сарфига доир жамланма қайднома,
396-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси);
15-мемориал ордер — таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик
учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича қайднома,
406-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси).
Do'stlaringiz bilan baham: