Тайёрлаш, расмийлаштириш ва



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/49
Sana22.07.2022
Hajmi1,22 Mb.
#838628
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
услубий қўлланма 2020

Кутилаётган натижалар 
бўлимида тажрибада эришиладиган натижалар – 
кўрилаётган масаланинг ечилиши орқали ҳосилдорликнинг ортиши, маҳсулот 
етиштиришда биологик самарадорлик, маҳсулот етиштиришнинг иқтисодий 
самарадорлигининг ортиши, ер ва сув ресурсларининг муҳофаза қилиниши, 
улардан оқилона фойдаланилиши, меҳнат харажатларининг камайиши, ишлаб 
чиқилган тадбирнинг амалиётга тадбиқ этиш имкониятлари кўрсатилади. 



1.4. Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига
қўйиладиган талаблар 
Магистрлик диссертацияси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши 
керак: 
- титул варақ; 
-икки тилда (рус ва инглиз) магистрлик диссертациясининг қисқача 
мазмуни; 
-мундарижа; 
-кириш (3-5%); 
-адабиётлар шарҳи (18-20%) 
-асосий қисм (67-72%); 
-хулоса (2-3%); 
-фойдаланилган адабиётлар рўйхати; 
-иловалар. 
Кириш қуйидагиларни қисқача ўз ичига олиши лозим:

-магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги ва зарурияти; 
-муаммонинг ўрганилганлик даражаси;

-тадқиқот мақсади ва вазифалари; 
-тадқиқот объекти ва предмети; 
-тадқиқот усуллари, илмий янгилиги; 
-тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти; 
-тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги;
-диссертациянинг тузилиши ва хажми.
Магистрлик диссертациясининг 
асосий қисми камида уч бобдан иборат
бўлиб, 
боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз 
ичига олиши лозим:
-тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили); 
-тадқиқот олиб борилган жойнинг географик жойлашуви, табиий иқлим 
шароити;
-тадқиқот мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан холда, тадқиқот 
материаллари ва усуллари, тадқиқотлар натижаларининг таҳлилий шарҳи;
-тадқиқот олиб борилган мавзу бўйича масалани ҳал этишда, магистратура 
талабасининг олиб борган тадқиқотнинг асосий натижалари, биологик 
самарадорлиги, иқтисодий самарадорлиги, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган 
адабиётлар рўйхати келтирилади. 
Магистрлик диссертациясининг хулоса қисмида барча бобларда қайд 
этилган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот 
муаммосини 
ҳал 
этиш 
бўйича 
хулосалар 
ёритилади. 
Магистрлик 
диссертациясига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган 
қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин. 
Иловаларда маълумотлар боб ва бўлимлар бўйича кетма-кетликда рақамланади. 
Илова қисмининг ҳажми магистрлик диссертацияси умумий ҳажмининг учдан 
бир қисмидан ошмаслиги лозим. 
Магистрлик диссертацияси бўйича тадқиқот олиб бораётган магистратура 
талабаси касб одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши (плагиат, маълумотларни 



сохталаштириш, шунингдек ёлғон цитаталар келтиришга йўл қўймаслик) 
лозим. 
Диссертацияни титул варағи 9-иловага мувофиқ расмийлаштирилади. 
Диссертация матни стандарт варақда ёзилади; қаторлар оралиғи 1,5 интервал;
юқори ва пастки ҳошия 2 см, сатр боши: чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 
см; хатбоши оралиғи 5 белгили. 
Магистрлик диссертацияси матнини Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида 
Тimеs Nеw Rоmаn 14 шрифтида ёзиш тавсия этилади. 
Магистрлик диссертациясининг ҳажми титул варақ, мундарижа, 
адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish