Тайёрлаш, расмийлаштириш ва


Магистратура талабаларининг мажбуриятлари



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/49
Sana22.07.2022
Hajmi1,22 Mb.
#838628
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
услубий қўлланма 2020

Магистратура талабаларининг мажбуриятлари: 
-магистратуранинг тегишли мутахассислиги бўйича ўқув режалари ва 
дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллаш ва ўзлаштириш; 
-ўқув 
режада назарда тутилган барча турдаги топшириқларни
белгиланган муддатларда бажариш, шунингдек магистрлик диссертациясини
тайёрлаш; 
-олий таълим муассасасининг устави талабларига ва ички тартиб
қоидаларига риоя этиш. 
-магистратура 
талабасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин. 
1.2.
 
Магистрлик диссертация мавзуларини танлаш
ва илмий рахбарларни тайинлаш 
Магистрлик диссертацияси ўқиш ва ўқув дастурларини ўзлаштириш
жараёнида магистратура талабаси эгаллаган назарий ва амалий билимлари
асосида бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаси ҳисобланади.
Магистрлик диссертацияларининг мавзулари олий таълим муассасалари 
кафедралари профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
академияси илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш 
муассасалари 
етакчи 
ходимлари 
томонидан 
шакллантирилади.
Магистрлик диссертацияларининг мавзулари, қоидага кўра, соҳага оид долзарб 
илмий-тадқиқот мавзуларига ёки ҳукумат қарорларида белгиланган устувор 
йўналишларда кўрсатилган аниқ вазифаларни ҳал этишга бағишланади. 
Магистрлик 
диссертациясига 
илмий 
рахбарлик 
олий 
таълим
муассасаларида ишлайдиган профессорлар, фан докторлари (PhD ёки DSc), 
доцентлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари 
олимлари, ташкилотларнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассислари, 
шунингдек, белгиланган тартибда магистрлик илмий даражалар ёки илмий 
унвонларга эга бўлган хорижий мутахассислар томонидан амалга оширилади. 
Магистратура талабасига олий таълим муассасасининг профессор-
ўқитувчиларидан илмий рахбар тайинланади ва қўшимча равишда тегишли 
соҳалар бўйича илмий тадқиқот институтлари илмий унвонга эга бўлган илмий 
ходимлардан илмий маслаҳатчи тайинланиши мумкин. 
Белгиланган талабларга мувофиқ магистрлик диссертациясини бажариш 
доирасида илмий рахбар билан бир хил масъулият илмий маслаҳатчига ҳам 
юклатилади. 
Магистратура талабаси ўқиётган олий таълим муассасаси ходимлари
таркибидан бўлган илмий рахбар ва илмий маслаҳатчининг магистрлик
диссертациясини тайёрлаш бўйича талабалар билан ишлаши уларнинг олий
таълим муассасасида ўқув йили шахсий иш режаси билан белгиланадиган ўқув 
юкламасига киритилади. 
Магистратура 
талабаси 
ўқиётган 
олий 
таълим 
муассасасида
ишламайдиган ходимлардан бўлган илмий рахбар меҳнатига ҳақ тўлаш



белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича бир ўқув
йилига бир магистратура талабаси учун 50 соатдан ошмаган ҳажмда, тегишли 
олий таълим муассасаси ҳаражатлар сметасида бу мақсадлар учун назарда 
тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади. 
Профессор ёки фан доктори бештагача, шунингдек доцент, фан номзоди 
(PhD) учтагача магистрлик диссертациясига рахбарликни амалга ошириши 
мумкин. 
Кафедралар томонидан тақдим этилган ва олий таълим муассасаси ёки
факультет ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинган магистратура
талабаларининг магистрлик диссертация мавзулари ва уларнинг илмий
рахбарлари (илмий маслаҳатчилари) илмий ишлар бўйича проректор (директор 
ўринбосари) тақдимномасига асосан магистратура талабалари ўқиётган 
биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойи ичида тегишли олий таълим 
муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади. 
Диссертацияларнинг мавзулари тасдиқлангандан ва илмий рахбарлар
тайинлангандан сўнг 1 ой муддатда улар ҳақидаги маълумот талабалар
фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда диссертация мавзулари қисқача
мақсади ва вазифалари кўрсатилган ҳолда олий таълим муассасасининг расмий 
сайтида эълон қилинади. 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish