3/2022
Статистика иши
Аҳолининг ёш-жинс таркибини биргаликда ва яққол тасаввур этиш учун ёш-
жинс пирамидаси тузилади. Ёш-жинс пирамидаси икки ёнли чизиқли диаграмма
тарзида бўлади, унинг ўнг ёнида аёл жинсли аҳоли, чап ёнида эркак жинсли
аҳоли акс эттирилади. Диаграмманинг вертикал ўқи ёш шкаласи бир ёки беш
йиллик оралиқларда аҳоли ёшини 0 йилдан бошлаб энг юқори ёш оралиқлари
билан тугалланади. Ёш-жинс пирамидаси ҳақиқий пирамидаларга ўхшаб кетади,
чунки кишиларнинг ёши улғайиб борган сари уларнинг ёш гуруҳидаги сони камая
бошлайди ва пирамида тасмаларининг узунлиги қисқариб боради. Туғилиш ва ўлим
даражаси узоқ йиллар давомида ўзгармай турадиган аҳолининг идеал ёш таркиби
ёнлари текис чизиқли бўлган деярли тенг ёнли учбурчакка ўхшаб кетади. Бироқ
бундай бўлмайди, чунки туғилишлар сони ҳам, ўлимлар сони ҳам, одатда, кескин
ўзгариб туради. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ҳозирги (2011 ва 2021
йиллар) ёш-жинс пирамидаси тузилди (3-расм). 3-расмдан кўриниб турганидек,
2011 йилда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ёш-жинс пирамидасида қуйидан
қисқариш ҳолати юз берганини кўришимиз мумкин. Яъни бу даврда аҳоли такрор
барпо бўлиши прогрессив типдан регрессив типга ўзгара бошлаган бўлиб, сўнгги
йилларда яна прогрессив типга қайтаётганини кўришимиз мумкин. 2021 йил
ёш-жинс таркиби пирамидасида аҳоли таркиби анча стабиллашиб, 0–4, 5–9, ёш
гуруҳидаги эркак ва аёлларнинг сони юқорилаб бормоқда. Ушбу расмдан кўриш
мумкинки, 10–14, 15–19, ва 20–24 ёшдагиларни салмоғи пастроқ бўлган. Бу XX
асрнинг охири ва XXI асрнинг биринчи 10 йиллигида Ўзбекистон Республикасида
туғилиш кўрсаткичлари паст даражада бўлганлиги билан изоҳланади. Бу даврда
бозор муносабатлари шароитида йиллар давомида шаклланган қадриятлар, урф-
одатларда ўзига хос ўзгаришлар рўй бераётганлиги, халқнинг муносиб турмуш
шароитини яратишга интилиши, аёлларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда
бандлигининг ортиши, ҳар бир оила ўзининг иқтисодий имкониятларидан келиб
чиққан ҳолда фарзандлар туғилишини назорат этиши каби ижтимоий-иқтисодий
ва демографик омиллар республикада туғилиш даражасининг пасайишига олиб
келди. Бунинг натижасида аҳолининг ёш таркибида меҳнатга лаёқатли ёшгача
бўлган аҳоли салмоғи бироз камайди.
Дарҳақиқат, иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнлари жадал амалга
оширилаётган бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни
таъминлаш учун мамлакатда қулай демографик салоҳиятни юзага келтириш лозим.
Бу салоҳиятни юзага чиқариш эса жамиятимизни ривожлантириш ва тараққий
эттиришнинг жуда кучли омили бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, республикада кечаётган демографик
жараёнларнинг замонавий тенденцияларининг таҳлили аҳолининг ёш таркибида
меҳнат ёшигача бўлганлар ва меҳнатга лаёқатли ёшдагилар салмоғининг камайиб
ва ундан катталар улушининг ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, ўз
навбатида, истиқболда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
йўналишларида ҳам ўзига хос ўзгаришларнинг амалга оширилишини, меҳнатга
лаёқатли ёшдаги аҳолини иш билан таъминлаш, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш
лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқишни талаб этади.
118
Do'stlaringiz bilan baham: |