Масъул муҳаррир


ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ-ДАВР ТАЛАБИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet528/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   524   525   526   527   528   529   530   531   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ-ДАВР ТАЛАБИ
Саидахмедов Рауф Ражабович
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 17-умумий ўрта таьлим
мактаби руc тили фани ўқитувчиси
Анотатция: Ушбу мақолода янги педагогик технологияларни дарсларда қуллаш ҳақида 
маьлумотлар берилган. Шу билан бирга дарс жараёнида ўқитувчининг роли ва ўқувчилар 
билан муносабати кенг ёритилган. Янги педагогик технология таьлим жараёнида ҳукм 
сураётган инқироздан қутилишнинг ягона ва бош мезони эканлиги таъкидланган
Калит сўзлар: педагогик технология, инновация, таълим, жараён, самара, тизим, ме-
ханизм, ислоҳот.
Жаҳон педагогик лексикони қаторидан аллақачонлар «инновация» тушунчаси кенг ўрин 
олган. Бу тушунча «янгилик», «ислоҳ» тушунчаларини англатади. Кенг маънода қараганда 
таълим тизимидаги хар қандай ўзгариш – бу педагогик инновациядир. Дастлаб бу ту-
шунчалар ижтимоий-иқтисодий ва технологик жараёнларга нисбатан қўлланар эди, сўнгра 
таълим тизимидаги хар қандай янгиликларга нисбатан ишлатиладиган бўлди. Педагогик 
янгиликларнинг технология деб аталиши боиси ҳам шунда. Ҳозирги даврга келиб педа-
гогик инноватика фани шаклланди. Педагогик инноватика – педагогик янгиликлар, улар-
ни баҳолаш ва педагогик жамоа томонидан ўзлаштириш, ниҳоят, уни амалиётда қўллаш 
ҳакидаги таълимот сифатига қаралади.
Нима учун янги педагогик технология бугунги таълим – тарбия жараёнида заруратга 
айланди?
Бу саволга жавоб бериш учун енг аввало мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги қонун 
ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида таълим – тарбия соҳасида олиб борила-
ётган туб ислоҳотларнинг асосий йуналишларини аниқлаб олмоқ лозим.
Бу йўналишлар: 
- таълим мазмуни, тизимини ислоҳ қилиш;
- таълим – тарбия бошқарувини ислоҳ қилиш;
- таълимни бозор иқтисодиётига асосланган механизимини яратиш;
- ота – она, ўқитувчи – ўқувчининг таълим жараёнига бўлган янгича қарашларини шак-
ллантириш;
- ва ниҳоят, бу туб ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи – янги педагогик тех-
нологияни амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
Дарсда ўқитувчи асосий сиймо. У ахборот бериш, матнларни баён қилиш, тезроқ уқитиш 
билан овора. Лекин ўқувчиларнинг янгиликларни қабул қилиш даражалари ҳар хил, хоҳиш 
– истаклари турлича, улар пассив эшитувчи, бу уларни ўқув жараёнида масъулиятини, 
жавобгарлик ҳиссини сусайтиради. Демак улар мустақил фикр юритиш, мушоҳада қилиш, 
амалий хулоса чиқаришдан йироқда.
Ўқитувчининг вазифаси ўқитишдан ўқишни ўргатишга, билим беришдан ўқувчиларнинг 
билимларини мустақил эгаллашларига кўмаклашишдан иборат бўлиши керак.
Педагогик технология, ўқувчилар қай тарзда, қандай усуллар билан ўқитилса, натижа 
самарали бўлади, деган саволга жавоб беради. У ўзининг муайян тизимига эга бўлиб, 
бунда компонентларнинг кетма – кетлиги, ўзаро боғлиқлиги, бир бутунлиги сақланади.
Янги педагогик технология таълим жараёнида ҳукм сураётган инқироздан қутилишнинг 
ягона бош мезонидир.
Ўқувчиларга ташаббускорлик ва мустақилликни, билимларни пухта ва чуқур 
ўзлаштиришни, зарур малака ва кўникмаларни, уларда кузатувчанликни, таффакур ва 
боғланишли нутқни, хотира ва ижодий тасаввурни тарбиялашга имкон берувчи дидактик 
принцип – бу таълимдаги фаолликдир. Фаоллик мезонлари онглилик принципи билан бе-
восита алоқадор. Чунки фаоллик бор жойда онглилик бўлади.
Бундай тизимда ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам таълим – тарбия жараёнига биргаликда ҳар 
бир ўқувчининг билим ва қобилиятини, индивидуал эҳиёжларини аниқлайдилар. Бундай 
ҳолатда ўқитувчи фақат «баҳоловчи» эмас, балки янги билимлар етказувчи манбага айла-
нади. 


764
10
Ҳар қандай педагогик янгилик замирида бирон бир ғоя ётади. Масалан, бунёдкор 
ўқитувчининг хилма – хил дидактик ихтиролари туб моҳиятини янги ўқув материали-
ни жадаллаштириб ўрганиш ғояси ташкил қилади. Бу ғоя асосида эса ўқувчининг бола-
лар билан ўзаро ҳаракати ётади, яъни: синфда психологик бирлик вазиятини яратиш; ҳар 
бир ўқувчи шахсини ўзи намоён етишни таъминлаш; ҳар бир ёндашув учун ўзига хос 
мулоқот йулини танлаш; ўқувчилар ташаббусини зимдан бошқариб бориш ва бошқалар. 
Бунда ўқитувчи ҳар бир ўқувчи қалбига кириб бориши учун ўзининг дидактик усуллари, 
ташкилий шакллари орқали йўл топади.
Педагогик технологиянинг бошқарувчанлиги шундан иборатки, таълим жараёнини ре-
жалаштириш, ташхис килиш, натижалаш, тузатиш ва ўзгаришлар киритиш имкониятлари 
мавжуд. Бунда таълимдан кутилган натижага эришилади, вақт тежалади, бу эса педагогик 
технологиянинг самараси демакдир. Илғор педагогик технологияларни таълим жараёнида 
қўллаш буйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги 2 – 3 йил ичида ўқувчиларнинг 
билим ва кўникмалари рейтинг асосида назорат қилиш, мактаб битирувчиларини якуний 
аттестациясини компьютер ёрдамида тест орқали амалга ошириш, таълим амалиётини 
диагностик таҳлил этиш, болаларни мактабга тайёрлаш, умумий таълим муассаларида 
маркетинг тизимидан фойдаланиш каби қатор педагогик янгиликлар муайян муддатлар-
да тажриба – синовдан ўтказилиб, маҳаллий шароит ва имкониятларга мослаштирилган 
ҳолда жорий этилаётир.
Ўқитувчи ўқувчини фаоллаштирадиган, ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўлларни, 
усул ва услубларни, ўқитиш шаклларини, метод ва воситаларни излайди, уларни такомил-
лаштиради. Шу боисдан ҳам, «педагогик технология», «дидактик технология», «таълим 
технологияси» атамалари қаторидан «педагогик иновациялар» атамаси мустаҳкам ўрин 
олмоқда.
Умуман олганда педагогикамизга янги кириб келаётган ҳар бир янгилик, амалга оши-
рилаётган ислоҳотлар, янги педагогик технологиялар, уларнинг мақсад ва вазифалари, 
афзалликлари, имкониятлари матбуотда, семинарларда, методик қўлланмаларда батафсил 
ёритилмокда.
Хулоса қилиб айтганда, янги педагогик технологияларни қўллаш давр талабига 
айланмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ж. Г. Йўлдошев «Таълим янгиланиш йўлида» - Тошкент: 2003
2.«Халқ таьлими», журнал. 1999 йил. №6
3.«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури».


765

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   524   525   526   527   528   529   530   531   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish