Фойдаланилган адабиётлар:
1. Портер М. Э. Конкуренция. М.: «Вильямс» нашриёт уйи,
2001. 207-бет.
2. Самируха В.И. “Минтақада қишлоқ хўжалик кластерларини
шакллантириш”.
3. Хамзаев Б. “Ўзбекистон Республикасинининг рақамли
трансформасияси стратегияси” Т.-2021.- 90 бет.
ТДТУ катта ўқитувчиси иқтисодиёт
фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD)
Саломова Сарвиноз Салимовна
РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАР ИҚТИСОДИЁТИДА САНОАТ
КОРХОНАЛАРИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ПЛАТФОРМА
АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ
ЭТИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Кўплаб ривожланган мамлакатлар рўй бериши лозим бўлган
ўзгаришлар муқаррарлигини тушуниб, иқтисодиётни рақамлашти-
риш томон ҳаракатни онгли равишда бошлади. Бу йуналишни би-
ринчилардан бўлиб маълум қилган АҚШ, Япония, Жанубий Корея
ҳамда Хитой бугунги кунда рақамли пойгада норасмий етакчилар
саналади. Улардан кейинги ўринларда Буюк Британия, Европа Идти-
фоқи мамлакатлари, Австралия, Беларусь ва бошқалар туради.
187
Рақамлаштириш жараёнининг баъзи етакчи мамлакатлари эса қара-
ма-қарши ёндашувларни, хусусан, АҚШ бозор йуналишини, Хитой
эса режали иқтисодиётни танлаб олган. Қолган мамлакатлар маълум
бир оралиқ вариантларга риоя килади
37
.
Рақамли иқтисодиёт платформалари тузишда ривожланган
давлатлар Интернет савдо, on-line мулоқот, on-line иш ва хизматлар,
рақамли қишлоқ хўжалиги, ақлли электр тармоғи, ҳайдовчисиз
транспорт, учувчисиз самолет, виртуал хизматлар, ахборотлар
транспорт, телекоммуникация, ва ишлаб чиқариш йўналишларига
эътибор қаратмокда. Айнан мазкур тармоқларнинг ривожланиши
давлатлар иқтисодиётида рақамлаштириш жараёнининг инфратузил-
масини ташкил этиш ва рақамли технологик базалар яратишга
имкон беради. Мазкур тармоқларни ривожлантириш Ўзбекистон
учун ҳам етук рақамли иқтисодиётни тезроқ ривожлантиришга
замин яратади.
Илғор мамлакатлар рақамли иқтисодиёти кўплаб дастурлари
(АКШ, Австрия, Австралия, Буюк Британия, Жанубий Корея ва
бошқалар) асосий эътиборни “рақамли тиббиёт” ҳамда “ақлли
шахар” ижтимоий йўналишларига қаратмокда. “Рақамли тиббиёт” ва
“ақлли шахар” ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш кўпрок
мураккаблик ҳамда хилма хилликни талаб қилади ва бундай
лойихалар кенг халқ оммаси томонидан эътироф этилади.
Ўтказган тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, жахон давлат-
ларини глобаллашуви рақамли технологиялар бизнесининг ривож-
ланиши кўп жиҳатдан иқтисодий ривожланиш ва ўсишни таъмин-
лаб беради. Шунинг учун ҳам ривожланган ва ривожланаётган дунё
мамлакатлари рақамли технологиялар ва интеллектуал рақамлаш-
тириш бизнесини ривожлантириш, унинг янги турларини яратишга
интилмоқдалар. Шуни таъкидлаш керакки, жаҳондаги энг йирик ва
энг сердаромад дастурий ва рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи
компаниялар АҚШда жойлашган, «Top 100 Research Foundation»
компанияси томонидан 2019 йилда эълон қилинган жаҳондаги
дастурий ва рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик
100та компаниянинг 65таси ҳам у ерда жойлашган. Компаниялар
37
Махкамова М.А. Рақамлаштириш нафақат
одамлар турмуш тарзи, балки тафаккурини ҳам ўзгартиради.
//Ҳалқ сўзи. 4 ноябрь, 2020 йил.
188
сони бўйича Япония ва Франция иккинчи ва учинчи ўринлардан
жой эгаллашган (1.4-расм).
Дастурий маҳсулотлар ва улар билан боғлиқ хизматлар экс-
портининг ҳажми бўйича жаҳон бозорида Ҳиндистон бир неча йил-
дирки, биринчиликни қўлдан бермай келмоқда. Бу борада Ирлан-
дия ва Хитой мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлардан жой
эгаллаган
38
.
Do'stlaringiz bilan baham: |