Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Эконометрика. Учебник для вузов /под ред. чл.-корр. РАН
И.И. Елисеевой. – М.: Финансы и статистика, 2003. – 344 с.
822
2. Ишназаров А., Нуруллаева Ш., Муминова М., Рўзметова Н.
Эконометрика асослари. Ўқувқўлланма. –Тошкент: Иқтисодиёт,
2019, 258 б.
3.Мустафакулов Ш.И., Ишназаров А.И., Расулев Д.М. EViews
дастурида эконометрик моделларни яратиш бўйича амалий
қўлланма. –Т.: ТДИУ, 2018. – 46б.
Шарипова Нодира Илхом қизи
(ЖизПИ “Транспорт логистикаси” кафедраси ассистенти)
ЛОГИСТИК ТИЗИМДА ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИЦИЯ
ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ОМИЛЛАРИ
Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда.
Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги
ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имко-
ниятлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда
мамлакатимизни 2021 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш
бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз
лозим.
Хўжалик
комплексидаги
таркибий
ўзгаришлар,
янги
коммерция структураларининг шаклланиши ва тадбиркорликнинг
ривожланиши, яқин қўшни мамлакатлар ва узоқ чет эл билан
хўжалик алоқаларининг инстенсивлашуви, шаҳарлараро ва халқаро
йўналишларда юклар ташувини ташкил этишга, магистрал турдаги
транспорт билан юкларни ташиб етказиб берувчи ва ташиб олиб
кетувчи маҳаллий автотранспорт ўртасидаги координация ва ўзаро
ҳамкорликни таъминлашга бўлган истеъмол талабларини ортишини
талаб қилади. Бунда терминал технологиялари бўйича комплекс
транспорт-экспедиция хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш
биринчи даражали аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2021 йилда 15 мартда куни ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қабул
қилинган “йўл харитаси” доирасида саноат кооперацияси бўйича
қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда чегараолди туманларда
самарали
транспорт
коммуникациялари
ва
логистика
инфратузилмасини ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.
823
Транспорт экспедитсиясининг зарурати юкларни ишлаб
чиқаришдан истеъмолчига етказиб бериш жараёни бир нечта
ташиш босқичларидан иборатлиги, шунингдек, бунда турли
транспорт турларидан фойдаланишлигидан келиб чиқади. Шунга
кўра бу босқичларни ташкил этишда ва ташиш жараёни билан
биргаликда юзага келувчи қўшимча ишларни бажаришда бевосита
юк
эгалари
(жўнатувчи
ёки
қабул
қилувчилар)
ва
иҳтисослаштирилган корҳоналар (воситачилар) орқали бажаришга
эҳтиёж пайдо бўлади.
Комплекс транспорт-экспедиция хизмати кўрсатиш тизимини
яратиш қатор объектив сабаблар талаб қилмоқда, шулардан энг
асосийлари
қуйидагилардир:
ҳудуддаги
терминаллар,
юк
майдонлари ва омбор хўжаликлари тизимларидаги ривожланиш
даражасининг пастлиги; транспорт-тақсимлаш тизими ва етказиб
бериш алоқаларининг норационал ташкил этилганлиги; ҳаракат-
ланувчи қисмдан етарлича самарали фойдаланмаслик, юклаш-
тушуриш ишлари самарадорлигининг пастлиги;
ташкилий
ва
иқтисодий
жиҳатдан
транспорт
инфраструктураси қисмлари бир-бирларидан ажралиб қолганлиги,
транспорт жараёни иштирокчиларининг моддий бойликларни
ташишда комплекслашган, координациялашган фаолиятларининг
мавжуд эмаслиги; ҳудудларда юклар ҳаракати тизимининг
таъминоти, ҳамда транспорт операциялари ва юклар силжиши
назоратида суғурта тизимининг етарли даражада эмаслиги;
транспорт инфраструктураси ва унинг мижозлари ҳамда транспорт
ички инфраструктураси билан унинг ташкил этувчи элементлари-
магистрал транспорт (темир йўл, автомобиль, дарё, ҳаво
транспорти), етказиб берувчи ва ташиб тарқатувчи (автомобиль
транспорти), омборхоналар, юклар тушурилиб, қайта ортиладиган
базалар, транспорт экспедициялари ўртасидаги алоқаларда бир
бутун иқтисодий- ҳуқуқий тизимнинг йўқлиги.
Вужудга келган вазият ташиш жараёнида алоҳида бир
яхшиланишлар ёки мукаммаллашувларни эмас, балки юклар ҳара-
катланишидаги технологик жараёнларни, транспорт инфраструк-
тураси фаолиятини кескин ўзгартирувчи принципиал янги тизимни
шакллантиришни талаб қилмоқда. Юклар ҳаракатланувининг
терминал
тизимини
яратишнинг
асосий
масалалари
қуйидагилардан иборат: юклар ҳаракатланувининг терминал
824
технологияларини жорий этиш, саноат ва савдо корхоналаридаги
омборхона заҳираларини қисқартириш, транспортда етказиб бериш
алоқаларини рационаллаштириш ва логистик ёндашув асосида
моддий-товар оқимларини тезлаштириш ҳисобига регионал
транспорт-тақсимлов тизими фаолиятининг самарадорлигини
ошириш;
ҳудуднинг
транспорт
тугунларида
мижозларни
кафолатланган тарзда транспорт-экспедицион хизматлар комплекси
билан таъминловчи, уларнинг омборхона майдонларини ва
ўзларига қарашли автомобиль паркларини қисқартиришга, ишлаб
чиқаришдаги транспорт харажатларини ташиш жараёнининг
рационаллашуви асосида камайтиришга имкон яратувчи юкларни
қайта ишловчи терминаллар ва мультимодал комплексларни
яратиш; терминалларда йўналишлар бўйича майда партияли
юкларни йириклаштириш, кўп сменали-керак бўладиган сутка
давомида бетўхтов тарзда терминаллар ишини ташкил этиш
асосида (мижозларнинг омборхона очилишини кутиб туриш ва
вақтни йўқотиш) магистралларда ишловчи автопоездларнинг
айланиши вақтини қисқартириш ҳисобига майда ва ўртача
партияли юкларни ташишда камтоннажли транспорт воситаларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш; қайта юк кўтарувчи ва
бошқа шаҳарлардан келган автомобилларнинг шаҳар чегарасига
киришини иложи борича қисқартириш; уларнинг кўпчилигидаги
юклар
терминалларда
тушурилиб,
ҳудуддан
ташқарига
жўнатиладиган юкларни худди ўша ернинг ўзидан олиши,
терминаллар ва мижозлар ўртасидаги етказиб олиб келиниши ва
олиб кетилиши керак бўлган юклар камтоннажли ҳаракатланувчи
қисм билан рационал режага кўра ташиш; бу эса шаҳардаги ҳаракат
интенсивлигини
камайтириб,
ҳавфсизликни
оширади;
магистралларда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва ҳаракатланувчи
қисмнинг иш шароитларини яхшилаш зарурдир. Мазкур масалани
ҳал этишнинг шартлари қуйидагилардан иборат: терминалларни
меҳмонхоналар, ҳайдовчиларнинг дам олиш хоналари ва
ошхоналар билан жиҳозлаш; терминалларнинг ҳудудларида
автомобилларга, тиркамаларга, ярим тиркамаларга ва кичик
ҳажмдаги таъмирлаш ишларини бажарувчи зоналарни ташкил
этиш; терминал ҳудудида (ёки унинг яқин атрофида) стационар ёки
кўчиб юрувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларини
ташкил
этиш;
терминалларда
транспорт-экспедицион
ва
825
автомобилларни йўлакай ҳамда қайтиш йўналишларида юклашни
ташкиллаштирувчи корхоналарнинг диспетчерлик пунктларини
жойлаштириш ва мижозларга транспорт хизмати кўрсатиш
сифатини яхшилаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |