III Международная научно-практическая конференция
254
III International Scientific and Practical Conference
кўпчиллик яшайдиган жойда бўлса, атрофдагиларга юқтириш хавфи шунча кўп
бўлади. Яшаш иш ва дам олиш хонасининг қуёш нури тушадиган, шамоллатиб
туришга мос булиши касалликни олдини олишнинг омилидир. Тунги сабабсиз
терлаш ва озиб етиши, ҳансираш кўкрак соҳасида оғриқ, қон туфлаш, 2
хафтадан ортик иситма кўтарилиши, узлуксиз йутал аломатлари сезилса
патронаж ҳамшира ёки энг яқин тиббий муассасага мурожаат қилиш лозим.
Мамлакатимизда сил касаллигини даволаш ва унинг олдини олишдаги барча
муолажалар бепул. Касаллар махсус диспанцерда даволаниб атрофдагиларга
зарарсиз ҳолатига утгач ҳудудидаги тиббий муассасада қувватловчи боскич
давони тиббий ходим назоратида уйида олади. Силга чалинган,
даволанаётганларнинг ҳақ ҳуқуқи, шаъни қонун билан ҳимояланган. Даволаш
стандартидаги дори воситаларнинг таъсири инсон организмида бир хил
кечмаса-да камида 85% даво самарали булаётганлиги уз исботини топган.
Мавзунинг мазмун ва моҳияти:
Бандихан тумани тиббиёт
бирлашмасида “Силга қарши кураш” соҳаси фаолиятига КТМП Фтизиатр ва
ОШП, ОП оилавий шифокорлари томонидан кенг қамровли ишлар олиб
бориляпди. 2020 йилнинг “3 декабрь халқаро ногиронлар куни” муносабати
билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги
“Ихтисослаштирилган фтизиатрия тўғрисидаги” ПҚ-4191-сонли қарорини
ижросини таъминлаш мақсадида Хўжаипок Қишлоқ Врачлик Пункти (ҳозирда
Оилавий Шифохона Пункти) да ВСҚКД (Вилоят силга қарши кураш
диспанцери) билан ҳамкорликда “Силнинг сир ва синоатлари” китоби
муаллифи Жуманазар Мадиев ташаббуси билан “Маҳалламдаги беморнинг
бегонаси бўлмас” мавзусида тиббий иштимоий тадбир уюштирилди. Туман
ҳокимлиги, тиббиёт бирлашма, ВССБ (вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси)
Ўзбекистон МТДП туман ва вилоят Кенгаши ҳамкорлигида 5 та тиббий мобиль
гуруҳи тиббий мутахассислар жамлигида маҳаллалардаги кексалиги ва
беморлиги боис тўшакда ётиб қолган кўплаб хонадонларда бўлишди.
Тадбирнинг мазмун-моҳияти шу бўлдики 2020 йилда ташкил этилган туманда
тор доирадаги тиббиёт мутахассислари тақчил бўлса-да шу тадбир самараси
билан 1 та беморнинг сил касаллиги буйича ногиронлик группаси тикланди. 2
та бемор ВСҚКД га текширувга йўлланма берилди. 2010 йил, 2005 йил, 2011
йил ва 2015 йил туғилган беморларга бирламчи ногиронлик группаси
белгиланди. Бу каби тиббий-иштимоий йўналишдаги касбий фаолиятимизни
давом этамиз, зеро тўшакда ётиб қолганлар сил касали бўлиши мумкин.
Мавзу хулосаси:
касаллиги юқиш эҳтимоли юкори бўлганларга
ҳибсхона, тор жойда кўп киши яшовчи, бошпанасиз. Зах, нам жойларда тунаб
қолувчилар, ичкилик ва гиёҳвандликка муккасидан кетганлар киради. Тўшакда
кексалиги, хасталиги боис ётиб қолганлар, беморлар айниқса қандли диабет ва
ОИТСга чалинганларни эътибордан қочирмаслик лозим. Сил касаллигига
чалинганларни оила аъзо, мулоқотдаги дўсти, укитувчилари сезса тиббиёт
ходимига хабар қилса соғлом ҳаётга тезрок қайтарилишига ҳисса қўшган
Do'stlaringiz bilan baham: |