III Международная научно-практическая конференция
195
III International Scientific and Practical Conference
трематодоз, трихоцефалез каби гельминтозлар ва лямблиоз энг кўп
ташхисланади. Эхинококкозлар ва трихинеллез камроқ учраши билан
характерланади. Гельминтозлар тарқалишига сув, мева-сабзавотлар, озиқ-овқат
орқали ифлосланган қўл, идиш-товоқлар, яхши ишлов берилмаган гўшт, сут
маҳсулотлари сабаб бўлиши мумкин. Баъзи уй ҳайвонлари ҳам улар билан
мулоқотда бўлганда гельминтлар тарқалишига олиб келиши мумкин.
Гельминтозлар гельминтлар биологияси ва юқиш йўллари бўйича
геогельминтозлар, биогельминтозлар ва контакт гельминтозларга бўлинади.
Геогельминтозлар (аскаридоз, стронгилоидоз) тупроқда маълум ҳарорат
ва намлик шароитида тухум ва личинкалари ривожланиши билан
характерланади. Кўпинча болалар тупроқ орқали касаллик юқтириши мумкин.
Биогельминтлар (шистомоз, онхоцеркоз, тениидоз, эхинококкоз,
описторхоз, шистомоз) мураккаб ривожланиш циклини ўтадилар, уларнинг
ривожланиши учун бошқа хўжайин организми (масалан, моллюск, каначалар)
да бўлиши зарур. Инсон организмида ривожланиш даврини ўтгач, улар
патологик симптомлар юзага келишига сабаб бўлади.
Контакт гельминтозлар (энтеробиоз, гименолипедоз) зарарланган ифлос
қўллар орқали юқади ва бунда инсон етук гижжа тухумларини манбаи
ҳисобланади.
Энтеробиоз энг кўп учровчи гельминтозлардан бўлиб, Enterobius
vermicularis деб номланадиган майда, думалоқ гижжа томонидан чақирилади ва
ичак бузилишлари ва перианал қичиш билан кечади, манба бемор инсон, асосий
юқиш йўллари – озиқ-овқат орқали ва маиший йўл. Катта ёшли инсонларда
касаллик симптомсиз кечиши билан характерланади, уйқу бузилиши,
асабийлик, экзематоз дерматит, тери қичиши, тез чарчаш, кўнгил айнаши,
ичакда дискомфорт кузатилиши мумкин.
Беморларда аллергик реакциялар танага қаварчиқлар кўринишида
тошмалар тошиши, тери қичиши билан кузатилиши мумкин. Тадқиқотларимиз
давомида 3-7 ёшдаги энтеробиоз аниқланган болалар (n=100) қон таҳлилида
умумий иммуноглобулин Е миқдори меъёрдан ошиши (100 МЕ/млдан юқори)
38% болаларда кузатилди. Бунда паразитлар антигнига нисбатан организмда
сенсибилизация жараёни ривожланиши кузатилиши маълум бўлди. Болаларда
асосий симптомлардан бири диққат-эътиборнинг камайиши, бош оғриши,
иштаҳанинг камайиши бўлди. Умумий қон таҳлилида эозинофилия, анемия
белгилари кузатилди.
Айтиш жоиз-ки, нематодалар (думалоқ гижжалар) синфига
–
энтеробиоз,
аскаридоз, трихоцефалез, стронгилоидоз, анкилостомидоз, токсокароз,
трихинеллез каби гижжалар киради. Цестодлар (лентасимон гижжалар)
синфига
Do'stlaringiz bilan baham: