COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА АЛЛЕРГИК КАСАЛЛИКЛАРДА
ОВҚАТЛАНИШ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ
Абдуллаева Д.Г., Рустамова Б., Жолдасбаева Г.
Тошкент тиббиёт академияси
Ҳозирги кунда аллергик касалликлар келиб чиқиши жиҳатидан кўп
омилли бўлиб, уларнинг ривожланишида атопия ва ташқи муҳит омилларининг
роли асосий ўрин эгаллайди. Коронавируснинг янги тури 2019 – nCoV (SARS-
CoV-2) пандемияси даврида беморлар орасида аллергик реакциялар тобора
ошиб бормоқда. Шуни таъкидлаш керак-ки, дори воситаларининг кенг
III Международная научно-практическая конференция
169
III International Scientific and Practical Conference
қўлланиши, иммун тизим ҳолати, ёндош касалликлар ҳам аллергик симптомлар
келиб чиқишига таъсир қилиши мумкин.
Кейинги вақтда овқат аллергияси муаммоси глобал тиббий- ижтимоий
муаммога айланган. Аммо овқатга нисбатан сезувчанлик қадим замонлардан
бери маълум, Гиппократ сигир сутига нисбатан меъда- ичаклар ва теридаги
ўзгаришларни, Гален эчки сутидан болаларда реакциялар пайдо бўлишини
таърифлаган. XVII асрда франциялик Пьер Борел тухум оқсили билан тери
тестини биринчи марта амалга оширган.1902 йилда Рише, 1905 йилда Шлосман
овқатдан анафилаксия юзага келишини кўрсатиб берди. XX асрнинг биринчи
ярмида америкалик Роу овқат аллергиясини муҳим тиббий муаммо сифатида
асослаб берган.
Инсон ҳаётининг турли даврларида, болалик давридан бошлаб, ота-она
саломатлиги, наслий мойиллик, генетик омиллар, ҳомиладорлик ва туғруқнинг
нохуш кечиши, озиқ-овқат, инфекцион, ташқи муҳитнинг турли омиллари ўз
таъсирини ўтказади. Бола туғилгандан кейин эрта болалик даврида аллергик
марш кўринишида сенсибилизация юзага келади.
Клиник амалиётда овқат аллергияси диагнози асосан овқат истеъмолидан
кейин келиб чиққан клиник симптомлар асосида қўйилади. Таъкидлаш жоизки,
овқат аллергияси овқатга нисбатан сезувчанликнинг бир кўриниши
ҳисобланади ва иммунологик механизмлар билан тушунтирилади.
Ҳозирги вақтда овқат аллергиясининг тарқалиши бўйича аниқ
эпидемиологик маълумотларнинг йўқлиги, овқат таркибида потенциал
аллергенларнинг кўплиги, уни аниқлаш бўйича ягона диагностик мезонларинг
киритилмагани, бу сохада гиподиагностика ва гипердиагностика юзага
келаётгани туфайли бу муаммони чуқурроқ ўрганишни талаб қилади.
Аллергик яллиғланиш кўз, бурун, бронхлар, меъда-ичак тракти шиллиқ
қаватларида кечганда, уларнинг сезгирлиги яна ҳам ошади ва вируснинг
организмга киришига қулай шароит яратилади.
COVID-19 пандемияси даврида аллергик реакцияларни кучайишига сабаб
бўлувчи облигат аллерген маҳсулотлар (ёнғоқлар, ер ёнғоқ, цитрус мевалари,
шафтоли, қулупнай, хантал, овқат таъмини кучайтирувчи маҳсулотлар ва ҳк.)
истеъмолини чеклаш зарур. Баъзан беморларга ўсимлик чанглари ҳам таъсир
қилиши мумкин, касаллик симптомлари айниқса, баҳор, ёз ойларида кучаяди,
ўсимликлардан тайёрланган дори воситаларига ҳам сезгирлик ошиши мумкин.
Айтиш лозим-ки, озиқ-овқат маҳсулотларига ноқулай реакцияларни
миллий биохавфсизлик муаммоларидан бири сифатида ўрганиш мумкин. Янги
озиқ-овқат маҳсулотлари, генетик модификацияланган ёки ўзгартирилган
маҳсулотларнинг тобора кўпайиб бориши ҳам бу муаммони чигаллаштиради.
Озиқ-овқат ва бошқа гуруҳ аллергенларининг кесишган реакциялари,
полисенсибилизациянинг шаклланиши аллергик касалликларнинг оғир
шаклларининг юзага келишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтсак, коронавирус инфекцияси пандемияси даврида озиқ-
овқат маҳсулотларини кунлик таомномада тўғри танланиши, ўсимликлардан
Do'stlaringiz bilan baham: |