Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ



Download 2,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/160
Sana18.07.2022
Hajmi2,82 Kb.
#823176
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   160
Bog'liq
3-1-2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
53
Бугунги кунда давлат ва жамият замонавий таълим олдига: инновацион педаго
-
гик технологиялар воситасида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятлари ва мустақил 
ўқув-билиш фаолиятларини мақсадга мувофиқ ривожлантириб бориш вазифасини 
қўймоқда. 
Анъанавий таълим учун характерли бўлган репродуктив методлар ўқувчиларнинг 
мустақил билиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш функциясини бажара 
олмайди, чунки репродуктив ўзлаштириш онгли равишда тушуниб ёдлаб олинган 
маълумотларни эсга тушириш билан чекланадиган, фақатгина хотирани ривожланти
-
радиган жараёндир. Ю.К.Бабанский таъкидлаганидек, тафаккурнинг репродуктивлик 
характери ўқитувчи ёки бошқа манба орқали хабар қилинадиган ўқув ахборотларини 
актив идрок қилиниши ва эслаб қолинишини назарда тутади.
Репродуктив методларнинг асоси аксарият ўқитишнинг оғзаки, амалий ва 
кўргазмали методлардан иборат бўлади. Бунда ўқитувчи томонидан ўзлаштириладиган 
билимлар оғзаки тарзда баён қилинади; ўқувчилар олган маълумотларини ёзиб олади
-
лар; репродуктив характердаги амалий тошириқлар эса намунага таяниб ёки мавжуд 
билимларга таянган ҳолда бажарилади. 
Бироқ репродуктив таълим методларини қўллаш натижасида ўзлаштирилган 
муайян ҳажмдаги билим ва малакалар ўқувчиларнинг мустақил билиши ва ижодий 
қобилиятларини ривожлантириш имконига эга бўлмай қолди. Ваҳоланки, XXI асрда 
дунё миқёсида ўқувчи шахсини шакллантириш компонентлари орасида мустақил, 
ижодий ва танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш, ўқувчиларни ҳар қандай 
воқеа-ҳодисаларни танқидий баҳолашга ўргатиш долзарб муаммога айланди.
Танқидий фикрлашга негизида маълумотларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш, 
ҳар қандай масала бўйича ўзининг мустақил фикрига эга бўлиш ҳамда унга мувофиқ 
ҳаракат қилишга унлайдиган муҳим кўникма ҳисобланади. Танқидий фикрлаш инсон
-
нинг дунёқарашини кенгайтиради, атроф-воқеликдаги ҳодисаларнинг моҳиятини 
мантиқан тўғри англаб етишга ёрдам беради. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув материалларини пухта ўзлаштиришлари ва 
уй вазифаларини муваффақиятли бажаришлари уларнинг танқидий фикрлай олиш
-
лари, ахборот оқимида тезкор қарорлар қабул қилиш кўникма ва малакаларини эгал
-
лашларига боғлиқдир. 
Шундай экан, ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўргатиш қайси таълим метод
-
лари воситасида амалга оширилиши мумкин? Бу саволга педагогикада авваллари таъ
-
лим жараёнида ўқувчилар билиш фаолиятида эътиборга олинмаган қизиқиш ва эмо
-
ционал кечинмалар билан боғлиқ бўлган муаммоли вазиятларни англаш ва ўқитувчи 
раҳбарлигида мустақил ҳал қилиш имконини берувчи муаммоли таълимдан фойдала
-
ниш зарурлиги энг тўғри жавоблардан бири бўлди. 
Бундай муаммоли таълимда билимнинг деярли катта қисми ўқувчиларга тайёр 
ҳолда берилмайди, балки ўқувчиларга тавсия этиладиган муаммоли вазият шароитла
-
рида мустақил билиш жараёнида эгаллаб олиниши таъминланади.
Дидактика тарихида муаммоли ўқитиш ғоясига ўтган асрнинг 60-йилларидан бош
-
лаб жиддий эътибор қаратила бошланди. Н.Н.Скаткин ва И.Я.Лернерлар тушунти
-
риш-иллюстратив, репродкутив, муаммоли баён қилиш, эврисьтик ва тадқиқотчилик 
методларини, М.И.Махмутов, А.М.Матюшкин, Т.В.Кудрявцевлар муаммоли-изланиш 
методларини тадқиқ қилишга эътибор қаратдилар.
Муаммоли таълим бу – мантқий фикрлаш жараёни (таҳлил, умумлаштириш ва 
шу каби) ва ўқувчиларнинг изланишли фаолияти қонуниятларини (муаммоли вазият, 
билишга қизиқиш, эҳтиёж ва шу каби) ҳисобга олган ҳолда тузилган таълим ва 



Download 2,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish