124
2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»
2а-шакл «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида
маълумотнома»
3-шакл «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот»
4-шакл «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»
Чораклик ҳисобот таркибига:
1-шакл «Бухгалтерия баланси»
2-шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»
2а-шакл «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида
маълумотнома».
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1998 йил
25 июндаги 79-сонли буйруғи билан молиявий ҳисоботлар
таркибига 2-б шакл «Молиявий-иқтисодий ҳолат тўғрисида»
маълумотнома киритилган. Бу маълумотнома корхонанинг
чораклик ва ярим йиллик ҳисоботлари
билан биргаликда
топширилади.
Ушбу
ҳисобот
ва
маълумотномалардан
фойдаланган
ҳолда,
корхона
раҳбари
молия-хўжалик
фаолиятининг аҳволи жорий йилда қандай эканлиги тўғрисида
тўлиқ маълумотга эга бўлади.
Бироқ молиявий ҳисоботнинг барча имкониятларидан
фойдаланиш бевосита ундан фойдаланувчиларнинг малакаси,
билим савияси ва шахсий сифатларига боғлиқ. Раҳбар
корхонанинг умумий иқтисодий муаммоларини яхши билиш
билан бирга, бухгалтерия баланси ва бошқа молиявий
ҳисоботларни ўқий олиши, улар ўртасидаги боғлиқликларни ҳам
билиши лозим.
Масалан, «Бухгалтерия баланси» ва бошқа молиявий
ҳисоботлар
маълумотларига
асосан
корхона
раҳбари
маблағларнинг миқдорини, уларнинг шаклланиш манбаларини,
умумий маблағларда ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган
мажбуриятлар ҳиссасини, узоқ муддатли ва оборот активларининг
улушини, хўжалик фаолиятидаги иштирок этаётган ўзининг
айланма маблағлари, улардан қанча фойда олганлиги, бюджетдан
қанча қарздор эканлиги, дебитор ва кредитор қарзларнинг ҳолати,
шундан қанчаси муддати ўтганлиги, баланснинг ликвидлилиги,
корхонанинг молиявий барқарорлиги каби муҳим кўрсаткичларни
аниқлаши, билиши ва шулар бўйича
корхонанинг молиявий-
хўжалик фаолияти тўғрисида зудлик билан хулоса чиқариши
лозим.
125
Раҳбар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-шакл
маълумотларига асосан корхонанинг даромади, харажатлари ва
соф фойданинг шаклланиш йўлларини аниқлаши мумкин.
У «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» 3-
шакл маълумотларига таяниб, асосий воситаларнинг ҳисобот
даври боши ва охиридаги қолдиқларда ўзгаришлар
нималар
эвазига содир бўлганлигини, қанча асосий восита сотиб
олинганлигини, уларнинг қанчаси ишга туширилганлиги ва қандай
йўллар билан камайганлигини (сотилганлиги ва ҳисобдан
чиқарлиганлиги) билиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу ҳисобот
асосида асосий воситаларнинг қанча қисми эскирганлиги, унинг
яроқлилик даражаси ва қанча қисми актив ва пассив қисмлардан
иборат эканлиги тўғрисида ҳам хулоса қилиш мумкин.
4-шакл - «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»дан корхона
пул маблағларининг турлари бўйича ҳисобот давридаги кирими ва
чиқими тўғрисида маълумотларни олиш мумкин. Бунда пул
оқимлари барча фаолият турлари бўйича алоҳида кўрсатилади.
Шунингдек, корхонанинг валюта маблағлари тўғрисидаги
маълумотлар ҳам ушбу ҳисоботда ўз аксини топган.
5-шакл - «Ўз маблағлари (капитали) тўғрисида ҳисобот»да
корхона маблағлари, уларнинг таркиби, ҳаракати, ҳисобот
давридаги ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар ифодаланади.
Ҳозирги
пайтда
молиявий
ҳисоботларнинг
энг
муҳимларидан бири «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар
тўғрисидаги маълумотнома» - 2а-шаклдир. Бу ҳисоботда
давлатимиз ичидаги ва ташқарисидаги корхоналарнинг ушбу
қарзлар бўйича маълумотлари ўз ифодасини топган. Ҳар бири
бўйича муддати ўтган дебиторлар ва кредиторлар ҳам ушбу
ҳисоботда кўрсатилган. Ушбу ҳисобот
бугунги кун талабидан
келиб чиққан ҳужжатдир. Чунки миллионлаб пул маблағи муддати
ўтган дебитор ва кредитор бўлиб, оборотдан четлаштирилган. Бу
эса корхонанинг ҳам, давлатимизнинг ҳам иқтисодий қудратини
пасайтирувчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Шу
туфайли ушбу маълумотларга корхона раҳбарлари алоҳида
аҳамият беришлари ва уларни бартараф этиш йўлларини
ишлаб
чиқишлари лозим.
Яқинда жорий қилинган «Молиявий-иқтисодий ҳолат
тўғрисидаги маълумотнома»да қуйидагилар: корхона хўжалик
маблағларида давлат маблағларининг ҳиссаси; ходимлар сони;
126
ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти; ишлаб
чиқаришга жалб қилинган хом ашёнинг четдан келтирилган ва
маҳаллий манбалари бўйича улуши; экспорт қилинаётган
маҳсулотлар ҳажми каби ахборотлар ўз аксини топган.
Ушбу молиявий ҳисобот маълумотларидан оқилона
фойдалана билиш катта самаралар келтиради. Ахборотлар
шунчаки ахборотлар учун эмас, балки улардан тўғри фойдаланиб,
корхонанинг аҳволини ўрганиб тегишли хулоса чиқариш ва шу
асосда унинг самарадорлигини ошириш мақсадида
махсус чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш учун қўлланилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: